Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 12 Январ 2015 Кӯришлар: 2917
Печат

 

ТАНДИРЧИ

tandirЮртимизнинг қай бир қишлоғидаги қай бир хонадонга меҳмон бӯлиб борманг, албатта, дастурхон ёзиб, олдингизга тандирда пиширилган нон қӯйишади. Ана шундай хушбӯй, хуштаъм нонлар ёпиладиган тандир ясашнинг ӯзига хос тарз ва услублари мавжуд бӯлиб, уни фақат усталаригина биладилар, холос.

Биз ҳикоя қилмоқчи бӯлган Турсунбой Тӯраев асли механизатор бӯлса-да, тандирчилик унга ота касб.

Отаси Умрзоқ ака касаллиги сабабли, ёшлигидан бир кӯзи кӯрмай қолди, рӯзғорни эса тебратиш керак. Хотинининг колхозда ишлаб топгани қай бирига етсин? У аввал дарахт новдаларидан турли хил саватлар тӯқиди, сӯнг қишлоқдаги кекса кулоллардан бирига учраб, тандир ясашни ӯргатишни илтимос қилди.

Кулол «лойини тайёрлаб тур, мен бориб кӯрсатиб бераман», деган бӯлса ҳам, бир неча бор овора қилиб келмади. Бундан қаттиқ ранжиган Умрзоқ ӯз билганича тандир ясашга киришди. Аввал кичикроқ қилиб тайёрланган тандирлар кичикроқ оилалар учун асқотди. Кейинчалик каттароқ ҳажмдаги тандирлар ясай бошлади, тандир учун махсус қолиплар тайёрлади. Бу унинг ишини осонлаштирди, тандир ҳам бир текис силлиқ ва кӯркам чиқадиган бӯлди. Қисқа фурсатда унинг тандирлари қишлоқ хонадонларида синовдан ӯтиб, буюртмалар сони ортиб борди. Орада фарзандлар улғайиб, ота ёнига киришди. Доимо отаси билан бирга Турсунбой тандирчиликнинг сир-асрорлари, икир-чикирларини пухта ӯрганиб борарди.

У ҳарбий хизматдан қайтгач, механизаторлик касбини эгаллади. Аммо, ота мерос ҳунари уни яна тандирсозлик қилишга ундади.

Биз унинг тандир ясаш услуби билан қизиқдик. Турсунбойнинг ҳикоя қилишича, тандир ясашдаги энг асосий иш лойни яхшилаб пишитишдан иборат экан. Лой учун танланган тупроқ алоҳида таркибга эга. Илгарилари шундай лойбоп ширали тупроқ қишлоқнинг қуйи қисмидаги махсус жойлардан ковлаб олиб келинарди. Энди эса, қишлоқ юқорисидаги карйерда тош-метин бӯлиб қолган кесаклардан фойдаланилади. Кесаклар олиб келиниб майдаланади, эланади ва эланган тупроққа қӯй жуни аралаштирилиб, лой қорилади. Лой меъёрига етгач, 8-10 соат дам берилади. Тайёр бӯлган лой махсус ӯлчамли текис тахтага ёйилиб, аввал қӯл, кейин оёқ билан босиб, маълум қалинликка келтирилади. Иккита шундай «ёйилма» махсус матога ӯралиб, сӯнг қолип ичига ёпиштириб чиқилади. Юқори ва пастки ӯрамлар бир-бирига суюқ лой билан уланади. Об-ҳавога қараб, икки-уч кунда тандирнинг асосий қисми қолипдан кӯчади. Яна бир бор суюқ лой билан ишлов берилгач, қолипдан чиқариб олиниб, оғиз қисми ташқарида ясалади. Кӯрибсизки, мазали нонлар пишириладиган тандир тайёр бӯлиб турибди. Т.Тӯраевнинг фикрича, тандир икки хил усулда тайёрланаркан. Бири қолипсиз, ер бетида тик қилиб, бошқаси қолипда тайёрлаш усулидир.

- Менга қолипда тайёрлаш яхши, дейди у. - Чунки хавотирсиз, ҳамма томони бир хил чиқади. Қӯшимча ишлов бериш учун қулай. Ишимга умр йӯлдошим ва икки фарзандим ёрдамлашадилар. Турсунбой Тӯраев хонадонидан йил бӯйи мижозлар қадами узилмайди.

Халқимизнинг қадим донишмандларидан бири «Ҳунарли киши хор бӯлмайди» деганда, Турсунбой каби меҳнаткаш, қӯли гул ҳунармандларни назарда тутган бӯлса, ажаб эмас.

 

Давлатёр Қӯчқоров,

Конибодом ноҳияси, Ниёзбек қишлоғи.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Чегаралар очиқ… Чеҳралар очиқ…

 

Панжакентдан Самарқандга ўтиш йўли. Чегаранинг у томонида ҳам, бу томонида ҳам ўтувчиларнинг ҳисоби йўқ. Чегарачилар уларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, тезда ҳужжатларини тахт қилиб беришяпти. Иккала тарафда ҳам йўловчиларни ташувчи машиналар қаторлашиб турибди. Чегарачилар ҳамда божхона ходимларининг илиқ ва самимий муносабатларини кўриб, севиниб кетдим.

Муфассал...

Камтарин ва талабчан устоз

 

Ёшлик йилларидан табиб бўлишни, эл-юрт саломатлиги йўлида ҳалол хизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган Мавжуда Исоева Хатлон вилоятидаги Колхозобод (Ж. Балхий) ноҳиясида ўрта мактабни битиргач, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт институти (университети)га ўқишга кирди.

Олий мактабни муваффақиятли тугатгач, Конибодом шаҳрига дерматолог (тери касалликларини даволовчи врач) сифатида ишга юборилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124328

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309469
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
382
3937
4319
8284046
57865
101124
8309469

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:48:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015