Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 2182
Печат

БОҒЛАРИНГИЗ ГУЛЛАДИ СИЗСИЗ…Отам Сулаймонжон Сотиболдиевни эслаб...

Отажон, бошга кулфат тушганида ӯрнингиз билиниб, минг бир изтироблар билан қӯлимга қалам олдим. Эътиборсизликни қарангки, Сиз ҳақингизда аввалроқ бирор нарса ёзмабман. Демак, мудроқ ҳолда яшабман. Эътиборсизлигим боис Сизни кӯкларга кӯтариб ёзмаганман, ёзолмаганман. Балким, юрагимдаги ғалаёнларни тӯғри таъриф этишга, идрокимдаги тушунчаларни кераклигича баён этолмаслигим сабаб бӯлгандир?

Энди эса ёзмишларим… жуда кеч…

Отажон, наҳотки Сизни бир умрга йӯқотдик? Ҳаргиз ишонгим келмайди: гӯё сиз бирор жойга кетгансиз-у, эрта-индин қайтиб келасиз.

Эшитган совуқ хабардан сӯнг ҳузурингизга қушдек учдим. Борсам… Э, воҳ! Худди ширингина уйқуда ётгандай хотиржамсиз…

Шунда армонлар   юрагимни яна қайта тилиб ӯтди.

На илож. Ӯлим ҳақ экан.

Отажон, бу дунё бир кам эмас, минг кам дунё экан, назаримда бу баҳор ӯта файзсиз. Бу йилнинг кириши айрилиқ олиб келди, сизни қаттол ӯлим орамиздан олиб кетди.

Баҳор. Ҳамма ер кӯм-кӯк яшилликка бурканган. Эккан ниҳолларингиз яна бир йилга улғайди.

Одамзот умри бунчалар қисқа бӯлмаса? Гӯё-ки, беш кунлик йӯл.

Отажон, етимликда чеккан азоб-уқубатларингиз ҳақида гапириб ӯтгандингиз. Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, қирғинбарот, жангу жадалга акаларингиз, барча яқинларингиз отландилар. Доимий оч-юпунлик, қаҳатчилик урвоқдай нон билан рӯзғор тебратиш. Сиз ӯн-ӯн икки ёшдаги бола аёлларга, кексаларга суянч бӯлиб, меҳнат қилиб далада бӯлдингиз. Тупроқ ичида тӯкилган буғдойни излаб, терар экансизлар. Қанча-қанча йӯқотишлар эвазига тинч осойишта кунлар келди. Сиз кӯп китоб ӯқидингиз. Илм деганни мисқоллаб ӯргандингиз. Умрингиз давомида улкан ишларга қӯл урдингиз. Интизом, ирода билан одамийлик илмини ҳам четлаб ӯтмадингиз.

1957 йил Душанбе Давлат Қишлоқ хӯжалиги олийгоҳини тугатиб, Ҳисор ноҳиясига қарашли Ершунослик илмий текшириш институтига йӯлланма олиб, ӯз фаолиятингизни   бошладингиз. Ушбу даргоҳда илмий ишлар олиб бордингиз. Юқори навли пахта тӯғрисида фанга янгиликлар киритдингиз. Кенг, бепоён далаларда тажриба ишларини давом эттирдингиз, ҳам олимлик ишидан, ҳам қӯлда кетмон билан деҳқончилик   юмушидан асло чарчамадингиз.

Бирида айтдингиз:

-Сизда   ғайрат бор, шижоат бор, жасорат бор. Вақтнинг ҳар лаҳзаси нақадар қимматбаҳо эканлигини англаб, ӯқиш керак. Беш фарзандингиз қатори мен - келинингиз ҳам олий маълумотли бӯлдим. Ҳар гал «успехлар» қандай?- деб сӯраб турардингиз.

-Ҳар қандай бахт, омад, обрӯ, бойликнинг сабабчиси вақт, меҳнат, ҳалоллик,- дердингиз.

Эзгуликни ёмонликдан, меҳнатсеварликни танбалликдан юксаклигини қалбдан тушунтириб, англата олдингиз. Доим ҳазил-мутойиба қилиб, етимларни бошини силаган, ҳаммага яхшилик қилиб улгурган дадам - Сизни улкан дарахтга ӯхшатаман. Бошларига қатор-қатор жигарбандлар, ёш-ёш жиянларни йӯқотишдек улкан қайғулар тушганида ҳам, яхшилик ва эзгуликка бӯлган ишонч, ҳақиқат сари интилиш туйғуси омон қолса, бундай инсонлар илдизи чинор янглиғ чуқур кетган бӯлади. Офат бӯронлари асло қулатолмайди.

«Яхшидан боғ қолади», деб бежизга айтилмайди. Йиллар давомида Сизнинг салмоқли меҳнатингиз   самараси нур таратмоқда.

Аммо, дарахт бӯйи басти билан йиқилганда, билинар экан. Сиз яратган боғлар, далалар эгасиз, лолу ҳайрон. Боғларингиз Сизсиз гуллади, отажон!..

Сиз ёқтирган кенг ёруғ хонадон, ҳовлилар Сизсиз ҳувиллаб қолган.

Отажон, қатор фарзандларингиз, ӯзингизга ӯхшаш зиёли набираларингиз , шогирдларингиз, барча яқинларингиз қалбида барҳаёт яшайсиз.

Отажон, биз ҳаёт эканмиз, Сиз ҳам ҳаётсиз. Жойларингиз жаннатда бӯлсин!

 

Гулчеҳра Сотиболдиева

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

Эсаверар тунда шамоллар

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309472
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
385
3937
4322
8284046
57868
101124
8309472

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:50:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015