Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Май 2019 Кӯришлар: 1478
Печат

 

lola 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон    Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тадбирлари доирасида мамлакатимизнинг барча гўшаларида «Лола сайли» тадбирлари ўтказилди. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри бу айёмда гулларга бурканди,

десак муболаға бўлмайди. Шаҳар раиси Рустами Эмомалининг бевосита саъй-ҳаракатлари натижасида, пойтахтнинг тўртта ноҳияси ҳудудларида ўтқазилган гул кўчатлари шаҳримиз чиройига чирой қўшди. Халқаро Наврўз байрами арафасида бошланган ободончилик ишлари самараси байрам кунлари, ундан сўнг  ҳам душанбеликлар ҳамда пойтахт меҳмонларига завқ-шавқ улашганлиги табиий.

- Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг 2018 йил 1 ноябрдаги «2018 йилнинг кузи ва 2019 йилнинг баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш ишларини жонлантириш ҳақида»ги қарори ижроси доирасида пойтахт ҳудудида турли дарахт, мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари ўтқазилди ва бу иш мунтазам давом этмоқда, - дейди Душанбе шаҳри раиси аппаратининг Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўлими бошлиғи Шерали Раҳмонов.

Бўлим бошлиғининг маълумотига кўра, ўтган йилнинг 1 ноябридан шу кунгача пойтахт ҳудудида 106 минг 240 туп дарахт ва бута ниҳоллари ўтқазилган. Жумладан, 38 минг тупдан ортиқ манзарали дарахтлар, мевали дарахтлар кўчати 5315 туп ва буталар кўчати 2525 тупни ташкил этади. Айниқса, мавсумий ва кўп йиллик гуллар кўчатини ўтқазиш ишларига алоҳида эътибор берилиб, бу даврда 4 миллион 30 минг 133 дона гул ўтқазилган. Жумладан, мавсумий гуллар 30 минг 133 дона ва 299 минг 498 дона кўп йиллик гуллар кўчат қилинган. Шунингдек, шаҳар кўчалари ва хиёбонларида 1 миллион 139 минг лола пиёзи ўтқазилиб, бугун улар очилган ва пойтахт ҳуснига ҳусн қўшмоқда.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш ўринлики, Душанбе шаҳри раиси қарори билан пойтахтда «Лола сайли» танлови эълон қилинганди. Яқинда Исмоил Сомоний ноҳияси ҳудудидаги С. Айний номидаги маданият ва истироҳат боғида мазкур танлов якунланди. Унда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, вазирлик ва идоралар вакиллари, ижодий ва маърифат ташкилотлари, пойтахт фаоллари иштирок этишди.

Шаҳар маъмуриятидан журналистларга берилган маълумотга кўра, танлов ғолибларига Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси Қосим Раҳбар ва Душанбе шаҳри раиси ўринбосари Мавсума Муинийлар мукофотларни топширишди.

«Лола сайли» танловида пойтахт ноҳиялари ўртасида биринчи ўрин давлат ҳокимияти Исмоил Сомоний ноҳияси ижроия органига насиб этди ва улар 1-даражали диплом билан тақдирланишди. Иккинчи ва учинчи ўрин ҳамда 2-3-даражали дипломлар давлат ҳокимияти Фирдавсий ноҳияси ижроия органи ҳамда давлат ҳокимияти Шоҳмансур ноҳияси ижроия органига топширилди.

Пойтахт маданият ва истироҳат боғлари ўртасида биринчиликни давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органининг «Иншоотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш» давлат муассасасига насиб этди. Иккинчи ўрин Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғига, учинчи ўрин Тожикистон Республикаси Президенти меҳмонхоналар мажмуасининг «Тожикистон марказий ботаника боғи»га берилди.

Шунингдек, танловда иштирок этган бошқа ташкилот ва муассасалар ҳам тақдирланиб, танлов мусиқали намойиш билан якунланди.

- Мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан юртимизда йўлга қўйилган ободончилик ишларига таҳсин айтгингиз келади, - деди Душанбе шаҳри Давлат цирки биноси ҳовлисидаги лолазорни завқ-шавқ билан томоша қилаётган юртдошимиз Дониёр Қурбонов биз билан суҳбатда. – Оилам ва фарзандларим билан ҳар куни кечки пайт бу ерда саёҳат қиламиз. Душанбе шаҳри маъмурияти ташаббуси билан йўлга қўйилган «Лола сайли» танлови «2019-2021 йиллар – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари»га бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар доирасидаги энг яхши амаллардан бири, деб ҳисоблайман. Зеро, шаҳримиз чиройига чирой қўшган гулзору лолазорлар, нафақат, пойтахтликлар, балки хорижий меҳмонларни ҳам ўзига жалб қилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Майдонларда ўрнатилган замонавий ёритгичлар туфайли, ярим тунгача пойтахтликлар ва меҳмонлар сайр қилиш имкониятига эга бўлаётганлигига қувонмай бўлмайди.

Дарҳақиқат, пойтахтимизнинг қайси гўшасига борманг, бу ерда одамлар издиҳоми гуллардан завқ-шавқ олаётганлигини кузатасиз.

Бир сўз билан айтганда: «Лола сайли» пойтахтимизни гулларга, кўнгилларимизни қувончга буркади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қадарга тош отолмасман...

 

(Устоз Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг сўнгги ғазалига шарҳ)

Борлиқни тун сукунати чулғаган. Шаҳарда, айниқса, касалхонада, тунда ҳам сокинлик бўлмаса-да, ҳар қалай, сершовқин кундузга қараганда, анча тинч. Шоир чуқур ўйга толганча шифтга қараб ётаркан, бутун умрини кўз олдидан ўтказди. "Кўпинча инсон ўзини барча ишларга қодир яратиқ санайди. Аммо ўзлигини англаган сари Яратганнинг наздида қанчалар ожизлигини тушуниб етади ва ўзининг тақдир аталмиш азалий битикка ризоликдан ўзга чораси

Муфассал...

Тириклар сафида ҳамиша борсиз…

Ўлмас Жамол (илоҳо охиратлари обод бўлсин) улкан тоғ бағридан ҳар қандай хасу хашаклардан покланиб чиқаётган, барча тирик мавжудотга ҳаёт бағишлайдиган муқаддас булоққа ўхшарди.

Булоқларда биз инсонлар ҳамиша ҳам эътибор беравермайдиган ажиб фазилат бор. Ҳаммага – шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг, баравар хизмат қилиш фазилати. Ўлмас ака ҳам ана шундай беминнат, одам танламайдиган, каттага ҳам,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194810

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597922
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
777
3342
9335
8563896
34026
117875
8597922

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.47
Бугун: 10-09-2025 06:33:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015