Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 1870
Печат

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

muomala 2019Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

ишнинг юриши ҳолатини эрталабки муомала белгилашини ҳамма яхши билади.   Ҳеч ким эрталабдан ўз кайфиятини бузгиси келмайди…

Сўнгги йилларда пойтахтдаги ўзгаришларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Дарҳақиқат, мамлакат пойтахти кундан-кун чирой очмоқда. Бу ишлар равон ва ойдин йўлларда техникалар оқимини тартибга солиш ва йўловчилар оғирини енгил қилиш мақсадида қилинаяпти. Барака топишсин. Хориждан янги ва замонавий автобуслар олиб келиниб, фойдаланишга топширилмоқда. Ҳатто, ўзимизда автобусларни йиғиш корхоналари фаолият юритмоқда. Душанбе шаҳар раисининг саъй-ҳаракатлари туфайли, кўчалар кенгайтирилиб, асфалтланмоқда. Жорий йил охирида навбатдаги, яъни Қараболо мавзесидаги иккинчи эстакаданинг ҳам ишга тушиши катта воқеа. «Мерседес» русумидаги микроавтобусларнинг халқ хизматида бўлиши ҳам айни муддао. Бу ютуқларга тасаннолар айтамиз. Бироқ одамнинг кўнглини хуфтон қиладиган баъзи ҳолатлар тўғрисида фикр юритмоқчимиз. Тилнинг учидаги гаплар, деса ҳам бўлади. Хуллас, инсонни ҳайвондан ажратиб турувчи фазилатлардан бири, бу муомала одобидир. Қадимдан шарқликлар ўзларининг хулқ-атвори, юриш-туриши, одамгарчилиги билан бошқа халқлардан ажралиб туришган. Ўзлари яшаб турган масканларини доимо озода сақлаш, меҳмонга мулозамат кўрсатиш, ота-боболаримиздан бизга мерос. Меросни асраб-авайламоғимиз ва келгуси авлодларга сайқаллаб етказмоғимиз лозим.

Айни пайтда, шу миллий қадриятларимизга нечоғлик амал қилаяпмиз?

Мен 15 ва 25 маршрутлари бўйлаб қатнаётган транспорт воситаларида кечаётган баъзи воқеаларнинг гувоҳи бўларканман, кайфиятим бузилади. Эрталабдан кайфиятни бузмасликка ҳаракат қиласан, лекин бунинг иложи йўқ. Микроавтобус ўриндиқларида бўш жой қолмаганига қарамасдан, чиптачи бола автоуловни тирбанд қилиш билан овора. Унинг чийиллаган овози асабга шундай «ўйнайди»ки, беихтиёр тишинг ғижирлаб кетади. Худди ўргатилган тўтига ўхшаб, бир маромда: – Ҳой ака, сал орқароқ сурилинг,- деган гапи миянгга буров солгандек бўлади, гўё.

- Ҳой барака топгур, сурилишга ҳам жой қолмаган бўлса, нима қилай?- дейишингга қарамасдан…

Ҳолбуки, мазкур маршрутлар бўйлаб техникалар сони оширилишига қарамасдан, аҳвол шу. Бунга яраша ҳайдовчи ҳам йўловчиларнинг эътирозига парво қилмай, тирбанд бўлиб кетган микроавтобусига одам олишда давом этаверади. Наҳотки, мутасадди раҳбарлар бу ҳолнинг чорасини кўришмаса?!

- Турсунзода шаҳридан Душанбегача қирқ дақиқалар атрофида етиб келаман. Пойтахтнинг 102-микроноҳиясидан иш жойимгача қирқ дақиқаларда етаман. Турсунзодадан шаҳарнинг 102-микроноҳиясигача қарийб 60 километр, 102-микроноҳиядан ишхонамгача бўлган йўл 7-8 километрлар чамаси, -дейди ном-насаби ва иш жойини айтишни истамаган йўловчи.

Бу ҳам етмаганидек, паттачи йигитларнинг қўрслиги, маданиятсизлиги йўловчиларнинг асабийлашиши ва кайфияти бузилишига олиб келаётир. Наҳотки, мутасадди раҳбарлар чиптачи йигитларга йўловчилар билан яхши муомалада бўлиш кераклигини тушунтиришмаган бўлишса?..

Менимча, чиптачи болалар ҳам махсус ахлоқ- одоб борасидаги панду насиҳатлар курсларидан ўтишлари ва танлов асосида ишга олинишлари керак. Бу ҳолатни Транспорт вазирлигида ишлаётган акахонлар яхшилаб ўйлаб кўришса, ёмон бўлмасди…

Зеро, одам боласи одобу ахлоқ билан азиз.

 

Сотим Авазов,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ОНА – МЎЪЖИЗАВИЙ ХИЛҚАТ, ОНА МУҚАДДАС ЗОТ…

 

Тожикистон Халқ шоири Камол Насрулло ёш ижодкорлар билан бир учрашувида жуда ажойиб гап айтганди: - "Она, Ватан ҳақида шеър ёзиш - жуда қийин. Чунки қалам яралибдики, шоирлар Онани куйлайди, Ватанни мадҳ этишади…"

Таниқли шоирнинг фикрига қўшилган ҳолда Она ҳақида ёзиш учун, Онадек муқаддас инсонни тараннум этмоққа, Она сингари буюк шахсни алқамоққа кишининг кўксида меҳр-мурувватга лиммо-лим юрак уриб турмоғи лозим бўлса керак дейман.

Муфассал...

ТЕЖАМКОРЛИК – ФАРОВОН ТУРМУШ КАФОЛАТИ

 

Тожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, кучга кирганига ҳам ўн йил бўлди. Бу ўтган йиллар мобайнида мазкур Қонунга икки марта ўзгартиш ва қўшимчалар (16.06.2008 ва 21.07.2010) киритилиб,  у халқ орасида “танзим” номи билан машҳур бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Қонун моҳиятини дастлаб тушунмаган кишилар кейинчалик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192407

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595693
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1890
5216
7106
8563896
31797
117875
8595693

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.166
Бугун: 09-09-2025 14:59:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015