Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 2038
Печат

 

mugtepa 2018Ўлкамиз - тарихий ёдгорликларга бой диёр. Уларнинг ҳар бири аждодларимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этганлиги билан қадрлидир. Мозий сирлари яширинган тарихий обидалар бизни аждодларимиз тарихига эҳтиром билан муносабатда бўлиш, келажагимизга теран нигоҳ ташлашга ундайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Республикаси Президенти ташаббуси билан 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши миллий қадриятларимиз тикланиши, аждодий урф-одатларимизга эҳтиром кўрсатиш, маданий жиҳатдан бой ўтмишимизни янада чуқурроқ ўрганишимизга кенг имконият туғдирди.

Қадимий ва ҳамиша навқирон Истаравшан шаҳридаги «Муғтепа» қалъаси ёдгорлигининг тарихи ҳам асрлар қаърига туташ. Бу қадимий қалъага боқиб, унинг деворларида мозийнинг қанчадан-қанча сир-асрори пинҳон эканлигидан ҳайратга тушмай илож йўқ.

Азиз Тожикистонимиз мустақилликни қўлга киритгач, тарихий обидаларга ҳам муносабат ижобий томонга юз бурди. Истиқлол шарофати туфайли, «Муғтепа» қалъаси ҳам қайтадан тикланди, қадимий Истаравшаннинг энг сайёҳларбоп жойига айланди, десак муболаға бўлмайди.

mugtepa 2018 2- «Муғтепа» қалъаси тарихи эрамиздан олдинги ХIIIV асрларга бориб тақалади, - дейди «Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуаси директори Фурқат Азимов биз билан суҳбатда. – Бу қадимий қалъа ўша замонларда ҳукмронларнинг истеҳкоми бўлган. Қалъа атрофида эса, Ахеменидлар даврининг энг катта шаҳарларидан бири – Киропол (Курушкада) ўрин олган. Кейинчалик мўғул истилоси даврида «Муғтепа» вайронага айланган. Аммо асрлар давомида қалъа қайта-қайта тикланиб, ўз замонасининг буюк меъморчилик санъати билан безатиб келинган. Буни йиллар давомида қалъа ва унинг атрофида ўтказилган археологик қазилмалар пайтида топилган осори-атиқалар тасдиқлайди. Араблар истилоси даврида «Муғтепа» уларнинг қўлига ўтган. Истаравшан шаҳри, айниқса, Сомонийлар сулосаси ҳукмронлиги пайтида жуда ривожланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Иккинчи марта шаҳар темурийлар даврида янада тараққий этган. У йирик савдо маркази сифатида Мовароуннаҳр билан бир қаторда саналган. Ва ўша пайтда шаҳарнинг номи Ўратепа бўлганлиги тарихий битикларда сақланган.

Суҳбатдошимиз қалъа ичида тикланаётган осорхона учун мўлжалланган ҳар бир осори-атиқа ва тарихий суратларга шарҳ берар экан, ўзи ҳам ўша даврларга қайтгандек, илҳом билан сўзларди.

mugtepa 2018 3- 1886 йили Ўратепа шаҳри Россия таркибига киритилди, - дейди узоқ йиллар Ўратепа (Истаравшан) тарих-этнографик музейида фаолият юритган ва айни пайтда «Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуасининг масъул ходими Абдуқаюм Ҳомидов. – Ўша пайтда қалъа ва унинг атрофида рус ҳарбийлари жойлашганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Азиз Тожикистонимиз мустақилликни қўлга киритгач, қадимий «Муғтепа» қалъаси қайта тикланиб, замонавий навқирон қиёфа касб этди. Энди бу жой ички ва хорижий сайёҳларнинг севимли масканига айланган.

«Муғтепа» тарихий ёдгорлиги мажмуаси масъуллари бу ерда музей ва экспонатлар залини ишга тушираётганликлари ҳам сайёҳларнинг диққатини янада кўпроқ жалб этишга хизмат қилиши турган гап. «Муғтепа» қалъасидан кафтдек кўриниб турадиган тарихий обидалар маскани бўлган қадимий Истаравшан навқирон кўриниш касб этаётганлиги унинг жозибасини янада оширади…

 

Маҳмад АЛИЕВ,

Истаравшан шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Виждон амри ила иш юритилса…

 

Жорий йил 1 сентябрида Тиббиёт олийгоҳида Тинчлик дарсини ўтган муҳтарам Президентимиз республикани қамраб олган барча муаммоларни тилга олди. Тинчлик дарси Тиббиёт олийгоҳида ўтаётганлиги учунми, у киши негадир, кўпроқ аҳоли саломатлиги, тиббий хизмат, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кун сайин урчиб бораётган турли юқумли касалликлар борасида кенг тўхталиб ўтди.

Муфассал...

ДЎСТУ ЁРИНГДАН АЙРИЛМА, ДАВРУ ДАВРОНИМ, ДЕЯ…

 

Орифжон Ғафуров Суғд вилояти, Спитамен ноҳиясининг Андарсой қишлоғида таваллуд топган. Дастлаб Хўжанд, сўнгра Тошкент Давлат дорилфунунларини тамомлаган. Иш фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган Орифжон кейинчалик "Ленинобод Ҳақиқати" газетасида мухбир, бўлим мудири, вилоят радиосида муҳаррирлик вазифаларида ишлаган. Шоирнинг "Умр сўқмоқларидаги ўйлар" тўплами ҳамда "Ҳаёт уммонидан томчилар"

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194496

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597819
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
674
3342
9232
8563896
33923
117875
8597819

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:12:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015