Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 31 Октябр 2018 Кӯришлар: 1790
Печат

 

obuna 2018Айни пайтда мамлакатимиз даврий матбуот нашриялари қаторида "Халқ овози" газетасига ҳам келгуси - 2019 йил учун обуна маъракаси қизғин давом этмоқда. Биз - газета ходимлари "Почтаи тожик" давлат департаменти Жаббор Расулов ноҳияси бўлимига кириб келганимизда, обуна қабул қилувчи хона гавжум эди.

Бир неча обуначилар билан мулоқот қилишга улгурдик.

Суҳбатдошларимиз Жаббор Расулов ноҳияси 2-болалар боғчаси ходимаси Барнохон Жабборова, 20-болалар боғчаси ходимаси Насиба Усмонова, 17-болалар боғчаси ходимаси Фотима Юсупова, 22-болалар боғчаси ходимаси Нодира Норматова, 9-болалар боғчаси ходимаси Муқаддас Узоқовалар "Халқ овози" газетасига келгуси йил учун обунани расмийлаштираётганликларини айтишди. Улардан ҳар бири "Халқ овози" газетасини севиб мутолаа қилишларини таъкидлаб ўтишди.

- "Халқ овози" ўқимишли, ҳаммабоп, хилма-хил мавзуларни қамраб олиши билан қизиқарлидир, - деди суҳбатдошимиз Нодира Норматова.

"Почтаи тожик" давлат департаменти Жаббор Расулов ноҳияси бўлими ходимаси Малика Каримова мижозларни хушмуомалалик билан қабул қилиб, обунани расмийлаштириш билан банд эди.

- Фақат бугун эрталаб "Халқ овози" газетасига 10 нафар ўқувчи обуна бўлди, - дейди Малика Каримова. - Обуна маъракаси қизғин давом этмоқда.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон маънавиятга катта эътибор қаратади, - дейди биз билан суҳбатда "Почтаи тожик" давлат департаменти Жаббор Расулов ноҳияси бўлими бошлиғи Жаҳонзеб Ғоибов. - Энг асосийси, бугун аҳолининг ўзи газета-журналларга фаоллик билан обуна бўлмоқда. "Халқ овози" газетасига эса, Жаббор Расулов ноҳиясидан обуна бўлувчилар кўпчиликни ташкил этади. Бугунги ўқувчининг маърифатга интилиши юртимизда йўлга қўйилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари ҳамда ўлкамизда ҳукмрон тинчлик туфайлидир.

Умуман, Жаббор Расулов ноҳиясида обуна маъракасининг ташкил этилиши яхшилиги ва бу муҳим ишда ноҳия раиси Комилжон Салимзоданинг ҳиссаси катта эканлиги бизни қувонтирди…

 

Ё. Абдуманонзода,

И. Маҳмадалиев, Жаббор Расулов ноҳияси.  

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

Хазонрез йўлакларда…

 

Кузни севаман. Булутлар увада пахта каби осмонга сочилиб ётган кузни. Намхуш хазонлари шаҳар йўлакларига паришон сочилиб кетган кузни севаман. Шивирлаб ёғаётган ёмғирлар қўйнида янада сеҳрли бўлиб кетган куз тунларини севаман. Уч ой минг турфарангда жилва қиладиган кузни севаман.

Мезон ойида қишлоғим осмонида мезон иплари осмонга ҳайинчак солган кузни севаман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124038

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309360
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
273
3937
4210
8284046
57756
101124
8309360

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:23:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015