Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 16 Март 2018 Кӯришлар: 2274
Печат

 

tor 2018Бу инсон билан бундан икки йил муқаддам «Истиқлол» қишлоғидаги байрамда учрашган эдик. Қишлоққа кираверишдан то байрам даврасигача бўлган кўчанинг икки томонида ёшу қари байрамона кайфиятда… Яна ҳар ким ўз меҳнат маҳсулини кўргазмага чиқарган. Шунинг ўзидан маълумки, қишлоқда ота-боболаримиз анъаналари давом этмоқда.

Ноҳия раиси Рустам Жўразода раҳбарлигидаги меҳмонлар расталарни кўздан кечиришар экан, машҳур хонанда Фахриддин Умаровнинг қўшиғини жўшиб куйлаётган йигит кўпчилик диққатини тортди. У торни ажиб бир истеъдод, завқу шавқ билан чалар ва қўшиқ оҳангига сел бўлган ҳолда куйларди. Унинг овози ва торининг оҳанги ўнлаб меҳмонларни сеҳрлаб қўйган эди…

Танишдик: Олимбой Раҳимов. Қишлоқ мактабида мусиқа фанидан дарс беради. Фахриддин Умаров ва унинг шогирди Ҳожиакбар Ҳомидов қўшиқлари шайдоси. Ҳарчанд ўнлаб санъаткорлар бўлса-да, Олимбой бошқаларни тан олмайди. Қайси давра бўлмасин, «Бир жуфт Фахриддиндан бўлсин!» - деб таклиф қилишади. Торни қўлга олади. Бу қадимий мусиқа асбобини меҳр қўйиб, қалб қўри ва кўз нурини бериб, ҳафсала билан ясаган, ипларини ўзи тортган…

-Тор ясаш ҳунари акамдан қолган. Ҳошимбой акам бир дутор ясаганди. Аниқроғи, уни бошлаган эди. Мен у вақтда ҳали ёш эдим. Лекин унинг ишига ҳавас билан зеҳн қўйгандим. Дутор битмасдан, акажоним автомобил фалокатидан 25 ёшида ҳалок бўлди. Ўша дуторни тўла битказиб, созлаб «жигарбандини эслаб турсин», дея онажонимга топширдим. Онам Қумринисо 85 ёшларида оламдан ўтдилар. Ҳозир ўша дутор набирам Нодиржонда сақланмоқда…

Олимбой, бу орада, Содирхон Ҳофиз номидаги Хўжанд мусиқа билим юртида таҳсил олиб, мутахассис бўлди. Кўп йиллардан бери 2-ўрта умумтаълим муассасасида мусиқадан дарс беради, ўнлаб шогирдлар етиштирган ва улардан кўпчилиги катта давраларда ўз истеъдодларини намойиш этиб, устозга шуҳрат келтирмоқда. Аммо Олимбой акасидан ўрганган ҳунардан кечмади. Дутор, рубоб, тор ясайди, доирага тери қоплайди. Бу асбоблар учун хом ашё – тут, ёнғоқ, ўрик ғўлалари ҳар вақт етарли. Шундай экан, қишин-ёзин иш топилади. Мактабдан келади-да, иш кийимини кийиб, иш бошлайди. Ёнида ўғли Азизжон… Чин ҳаракат қилишса, бир ойда дутор ё торни қўлдан чиқаришади. Лекин шошилмайди. Чунки асбоб безаги, унинг гўшаги, хараги ёки ипларини тортиш давомида янги-янги ғоялар пайдо бўлиши мумкин-да...

tor 2018 2-Бир вақтлари торнинг косасини ясардик ва бир фурсат ўтгач ёриларди… Нима қилишни билмасдик. Бундан отамиз хабар топди ва: -Бир оғиз сўрасаларинг бўлмасмиди, болаларим? Ўша косани қозонга солиб бир маромда қайнатиб, кейин қуритинглар,- деди. Шундай қилдик. Иш кўнгилдагидек бўлгач, ўзбошимчалик қилиб, отамизга вақтида маслаҳат сўрамаганимиздан пушаймон эдик,- дейди Олимбой Раҳимов.

Олимбойнинг меҳнат маҳсули, нафақат, қишлоқ, балки ноҳия, ҳатто, қардош Ўзбекистон ноҳияларида ҳам ўз харидорини топган. У савдо қилмайди, харидор билан тортишмайди. Эшигини қоқиб келган харидор тор ё дутор жарангини кўрар экан, устанинг айтганини беришади . Ҳатто,   ўз қараши-ю овозига мослаб асбоб тайёрлашга буюртма беришади. Ўтган йилларда тайёрлаган мусиқа асбобларини ҳисоблашса, 30-35тадан ортиқ…

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Деваштич ноҳияси, Истиқлол қишлоғи.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

Хазонрез йўлакларда…

 

Кузни севаман. Булутлар увада пахта каби осмонга сочилиб ётган кузни. Намхуш хазонлари шаҳар йўлакларига паришон сочилиб кетган кузни севаман. Шивирлаб ёғаётган ёмғирлар қўйнида янада сеҳрли бўлиб кетган куз тунларини севаман. Уч ой минг турфарангда жилва қиладиган кузни севаман.

Мезон ойида қишлоғим осмонида мезон иплари осмонга ҳайинчак солган кузни севаман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195522

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598515
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1370
3342
9928
8563896
34619
117875
8598515

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:54:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015