Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1590
Печат

 

j ahmadzodaЖаннатмакон юртимиз пойтахтиДушанбе шаҳри кундан-кунга янгича чирой очиб бормоқда. Айниқса, кўкка ўрлаган осмонўпар биноларни айтмайсизми... Маъмурий бинолар қаторида турар жой манзиллари қурилиши ҳам кенг кўламда олиб борилаяпти. Лекин болалар майдончалари учун мўлжалланган ҳудудларда ҳам катта қурилишлар бошлаб юборилиши аксар вақтларда атрофда яшовчиларнинг

норозиликларига сабаб бўлмоқда. «Уйлар бир-бирига жуда яқин бўлиб қолди». «Уйимга қуёш нурлари тушмай қолди», «Болалар ўйнашига майдонча қолмади», каби норози оҳангдаги гаплар қулоққа чалинади. Бу ва бошқа бир қатор саволларга Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзода жавоб бериб ўтди.

«Сўнгги йилларда мамлакат пойтахтида кўп қаватли турар жойларнинг кенг кўламда қурилаётгани шаҳарнинг, аллақачон, эскириб қолган мавжуд инфратузилмаларига мувофиқ эмас. 2015 йилда Меъморчилик ва қурилиш комитети томонидан пойтахт маъмуриятига турар жойларнинг бир-бирига жуда яқин масофада қурилишини вақтинча тақиқлаш илтимоси билан мактуб жўнатилди. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир участканинг бутун тафсилотларини ўз ичига олган режа таклиф этилган бўлиб, шундан кейингина ўз хулосамизни берамиз. Ва фақат ушбу хулосалар асосида тегишли қарор чиқарилади»,- деди комитет раиси Жамшед Аҳмадзода.

Унинг сўзларига кўра, шундан кейин мактубга жавоб тарзида янги турар жойлар қурилишига доир қарорлар чиқариш тақиқланган. 2012-2014 йилларда бошланган турар жой биноларининг қурилиши давом этмоқда. Бундай қурилишларга янги қарорлар 2016 йилнинг декабридан берила бошланган.

«Ҳозир биз ҳар бир участка қурилишини яхшилаб режалаштираяпмиз. У ерда савдо марказлари, магазинлар, мактаблар, болалар боғчалари ва тиббиёт муассасалари қурилиши назарда тутилади. Муҳандислик иншоотлари ҳисобга олинади ва шундан кейингина бу режа келгусида амалга ошириш учун берилади. Бундан ташқари, пойтахт инфратузилмалари модернизацияси бўйича дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар куни мавжуд барча муаммолар юзасидан тегишли чоралар қабул қилинмоқда»,- деди Жамшед Аҳмадзода.

Кўп қаватли биноларда ювилган кийимларни дорга осишда ҳам кўпинча муаммолар кўзга ташланади. Бунинг устига, «Кийимларни кўча томонларга османглар»,- деган буйруқлар ҳам бўлиб туради. Ушбу масала юзасидан комитет раиси: «Қурилаётган биноларда барча шароитлар бўлишини ҳисобга олаяпмиз. Кир ювиш, қуритишга мосланган алоҳида хоналар, шунингдек, меҳмонхона ёнида меҳмонлар учун алоҳида яна битта ванна бўлиши ҳам инобатга олинмоқда»,- дея жавоб берди.

Қурилаётган кўп қаватли турар жой биноларининг зилзилага чидамлилиги борасида гап кетганида, Жамшед Аҳмадзода шундай жавоб берди: «Уйлар қурилиши сейсмик устуворлигида барча меъёрларга амал қилинмоқда. Чунки биз Тожикистон Сейсмология институти билан биргаликда ишлаймиз. Уларнинг хулосаларидан кейингина қурилишга ижозатнома берамиз. Пойтахтдаги барча янги турар жой бинолари зилзилага бардош бера олишини ишонч билан айтишим мумкин».

Саноат минтақаларида истиқомат биноларининг қурилиши масаласи ҳақида гап кетганида, Жамшед Аҳмадзода комитет томонидан саноат минтақасида истиқомат уйлари қурилишига бирорта ижозатнома берилмагани, чунки бу турар жой қурилиши меъёрлари ва стандартларига зид эканлигини қайд қилди.

Шунингдек, Меъморчилик ва қурилиш комитетининг матбуот анжуманида мамлакатимиз бир қатор шаҳру ноҳияларининг бош режалари ҳақидаги масалалар ҳам кўтарилди.

Унда таъкидланишича, Душанбе шаҳрининг бош режаси 1983 йили ишлаб чиқилиб, унинг татбиқи 2006 йили узайтирилган. Унга кўра, пойтахт ҳудуди қарийб 10 минг гектарга кенгайтирилади. Янги бош режага биноан, пойтахтнинг ҳозирги 12,5 минг гектарлик ҳудуди Ҳисор шаҳри ва Рўдакий ноҳияси ерлари ҳисобидан яна 9,5 минг гектарга оширилади. Бу 2040 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Жумладан, янги бош режа аэропортни пойтахтдан ташқарига олиб чиқишни ҳам назарда тутади.

Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси мамлакат парламенти янги биноси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва парламентнинг ҳозирги биноси ҳудудидаги 8 гектар майдонда қурилишини маълум қилди. 

Маяковский театрининг собиқ биноси ва бузилиши кўзда тутилган Президент қасри ўрнида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг янги биноси бунёд этилади.

Парламент ва Ҳукуматнинг янги бинолари ўртасидаги ҳудуд пойтахтликларнинг сайр қилишлари учун гуллар экилган хиёбонга айлантирилади.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Мақсад – янги иш ўринлари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида Тожикистонда инновацион тармоқни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бу имкониятлардан атрофлича фойдаланиш хусусида муҳим кўрсатмалар берди. Республикамизда, айни дамда, муҳим бўлган ҳамда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш борасида қатор ютуқлар қўлга

Муфассал...

БУНИНГ БАРИ ОДИЛ ПОДШО ШАРОФАТИДАН

 

Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123866

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309313
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
226
3937
4163
8284046
57709
101124
8309313

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:10:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015