Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 2090
Печат

 

panjЎтган йили «Панж» озод иқтисодий минтақаси равнақи учун 2,6 миллион доллар инвестиция жалб қилинди. Бу ҳақда журналистларга «Панж» озод иқтисодий минтақаси бошлиғи Ҳасан Маҳмадаминов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, минтақа ривожи учун йўналтирилган маҳаллий ва хорижий компаниялар томонидан маблағ билан таъминлаш кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Озод иқтисодий минтақа фаолиятини бошлаган 2011 йилдан буён 95,5 миллион сомонийлик инвестициялар жалб қилинган. Бу маблағнинг 4,1 миллион сомонийси ўтган йил якунигача ўзлаштирилган.

Ҳасан Маҳмадаминов берган маълумотларга кўра, айни пайтда озод иқтисодий минтақада ўнта компания қайддан ўтган. Бу компаниялар, асосан, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олган.

Бундан ташқари, айни пайтда бир неча компания қайддан ўтиш учун ариза берган. Ишлаб чиқариш соҳасига мослаштирилган мазкур компанияларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда. 

 

Саноат ҳудудлари кенгаяди

Хатлон вилоятининг учта жанубий ноҳияси 2020 йилгача саноат минтақаларига айланади. Мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, вилоятнинг учта – Данғара, Панж ва Ёвон ноҳияларида саноат корхоналари қурилади.

Манба маълумотига кўра,– Данғара ва Панж ноҳияларида саноат корхоналари озод иқтисодий минтақалар ҳудудида қурилади. Ёвон ноҳиясида эса, янги ишлаб чиқариш корхоналари маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда бунёд этилади.

Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигидан таъкидлашларича, янги саноат корхоналарини бунёд этиш билан зикр этилган ноҳияларда ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш, мамлакат экспорт потенциали кўрсаткичлари ошади ҳамда янги иш жойлари барпо қилинади. 

«Бу ноҳияларда қурилиши мўлжалланган айрим саноат корхоналари айни пайтда мамлакатимизга хориждан келтирилаётган айрим маҳсулотларга эҳтиёжни қондира олади. Жумладан, бир қатор қурилиш, химия соҳаси маҳсулотлари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш мазкур корхоналарда йўлга қўйилади», - деб қайд қилади вазирлик масъули.

 

Солиқни ўз вақтида тўлаш масъулияти

Кўлоб шаҳри солиқ комитети бошлиғи Зоиршо Ориповнинг журналистларга маълум қилишича, солиқ комитети ходимлари ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимлари билан зич ҳамкорликни йўлга қўйиб, айрим хўжалик, ташкилот ва муассасаларнинг солиқ бўйича қарзлари маҳаллий бюджетга тўланишига эришмоқдалар.

Манбанинг маълум қилишича, ўтган йилнинг 11 ойи давомида прокуратура орқали судга тортилмаслик тартиби билан 144та солиқ топширувчига нисбатан 8 миллион 316 минг 300 сомонийлик қарз устидан чора кўрилиб, қабул қилинган қарорлар натижасида, 7 миллион 543 минг 700 сомонийлик маблағ маҳаллий бюджетга ўтказилди. Шунингдек, бу даврда солиқ топшириш тартибини бузган 210та корхона ва хусусий тадбиркорлардан 221 минг сомоний жарима ундирилди.

Кўлоб шаҳрида солиқ бўйича қарзнинг умумий миқдори 10 миллион 581 минг 100 сомонийни ташкил этади. Солиқ комитети масъуллари прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда мазкур қарзларни 2016 йилнинг биринчи уч ойлигида маҳаллий бюджет ҳисобига ундирилишига бел боғлашган.

 

Ёвонда учта йирик завод қурилади

Тожик алюминий компанияси – ТАЛКО 2016 йил ёзида Ёвон ноҳиясида учта йирик ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширишни режалаштирган. Алюминий компаниясидан «Азия плюс» агентлигига хабар беришларича, жумладан, бир йилда 130 тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган сулфат кислотаси ишлаб чиқариш, йилига 12 тонна маҳсулот етиштириб берадиган криолит ишлаб чиқариш  ҳамда бир йилда 18 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган фторит алюминий ишлаб чиқарадиган заводлар ишга туширилади.

«Мазкур учта йирик завод қурилиши компаниянинг инновацион қарорларини амалга ошириш доирасида 2008 йилдан буён давом этмоқда», - деб қайд этишди ТАЛКОдагилар.

Учала лойиҳанинг қиймати 126 миллион долларни ташкил этади. Бу мақсадларга 37 миллион доллар ТАЛКО маблағи инвестиция қилинган. Қолган 88,5 миллион доллар маблағ Хитойнинг «Эксимбанк»и кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

2014 йил июн ойида компания «Хитой оғир машинасозлик миллий корпорацияси» (China National Heavy Machinery Corporation) билан мазкур заводларни фойдаланишга топшириш учун қолган ишларни бажариш юзасидан битим имзолаганди.

Айни пайтда тахминан 32,8 миллион долларлик ҳажмдаги учта транш ўзлаштирилган.

«Қурилиш графигига биноан, заводлар 2016 йилнинг июн ойида фойдаланишга топширилади», - деб қўшимча қилишди компаниядан.

 

Панж дарёсида ГЭСлар силсиласи

Панж дарёсида қурилиши мўлжалланган ГЭСлар лойиҳаси амалга оширилгач, Марказий Осиё ва Афғонистоннинг 2 миллион гектар ерларини суғориш имконияти пайдо бўлади.

Тожикистон Энергетика ва сув захиралари вазирлигидан журналистларга маълум қилишларича, гидроиншоотлар қурилиши фақатгина электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланибгина қолмасдан, балки минтақани ичимлик ҳамда суғориш суви билан таъминлашни ҳам кўзлайди. 

Манба маълумотига кўра, Панж дарёсида қуввати 300 мегаваттдан 4 минг мегаваттгача бўлган 14та ГЭС қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур 14та ГЭСнинг умумий қуввати йилига 86,5 миллиард киловатт/соат электроэнергия ишлаб чиқариш билан 9 минг 350 мегаваттни ташкил этади.

Лойиҳалардан энг йириги Даштижум ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўлиб, унинг қуввати 4 минг мегаваттни ташкил қилади. Даштижум ГЭСи қурилиши минтақада 1,5 миллион гектар ерни суғориш имкониятини пайдо қилади.

Панж дарёсида қурилиши режалаштирилган ГЭСлар лойиҳаси амалга оширилгач, мамлакатнинг оқим қуйисида жойлашган аҳолини экологик тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси ҳам ҳал қилинади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Абадиятга дахлдор сиймо

 

Тўртинчи октябр куни республикамизда таниқли боғбон, комил инсон Камол ҳожи Мадумаров саксон ёшда оламдан ўтди. Камол ҳожи ярим асрдан зиёдроқ умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлади. Оддий деҳқондан, механизатор, бригада бошлиғи, “Янги боғ” деҳқон-фермер хўжалиги раиси ва 2008 йилга келиб республикамиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармон ва топшириқлари билан ташкил этилган “Боғи Сомон”

Муфассал...

Дўстлик – илоҳий муҳаббат дебочаси

 

Дўст дўстдир қилмиши билан,

Дўст эмас дўстингман дейиши билан.

Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,

Юзингга рўбарў, очиқ айтади.

Ёмони тароқдек минг тили билан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124449

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309523
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
436
3937
4373
8284046
57919
101124
8309523

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 03:03:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015