Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2086
Печат

 

b gafurovИсфара шаҳрининг Навгилем қишлоғида 9-лицей филиали биноси тўлиқ таъмирдан сўнг, фойдаланишга топширилди. Таъмирлаш Россия Федерацияси ажратган маблағ ҳисобига амалга оширилди. Таъмир учун 107 минг сомоний маблағ сарфланди. Шу ўринда таъмирлаш ишлари БМТнинг Тожикистонда амалга ошираётган махсус дастури меваларидан бири эканлигини таъкидлаш жоиз.

Таъмирлангандан сўнг, чиройли, замонавий кўриниш олган бинода тўрт синфхона, иккита фан кабинети ва мактаб маъмурияти учун иккита хона жой олган. Ҳозирда 50 нафардан ортиқ ўқувчининг таълим олиши ва касб ўрганиши учун қулай шароит яратилди. Умуман эса, ушбу ўқув даргоҳида 320 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.

Лицей филиали биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок  этган Исфара шаҳар раиси Зоҳидзода Даврон Абдуқодир мамлакат тараққиётида таълим-тарбиянинг ўрни, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, вилоят ва шаҳар ижроия органларининг мактаб, маориф соҳасини ривожлантириш йўлидаги ғамхўрликлари ҳақида гапирди.

 Россиянинг Хўжанддаги бош консули Валерий Бондаренко келажакда мазкур ўқув даргоҳига трактор ва ўқув машинаси етказиб бериш назарда тутилганини айтди.

Суғд вилояти раиси матбуот марказининг хабар беришича, навгилемлик ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналарни қувонтирган маросимда БМТнинг Хўжанддаги идораси раҳбари Мақсуд Орипов ва бошқа расмий меҳмонлар қатнашишган.

Сиз етим эмассиз!

Бобожон Ғафуров номли Хўжанд давлат дорилфунунида таълим олаётган етим ва қаровчисиз, шунингдек, мажруҳ талабаларнинг ҳар бирига 1500 сомонийдан ёрдам пули берилди. Отаси ё онаси йўқ талабаларга эса, 1000 сомонийдан берилди. Мамлакат Президенти квотаси билан ўқиётган 700 нафардан ортиқ талабанинг ҳар бири эса, 165 сомоний миқдорида моддий ёрдам олди.

Мазкур олий ўқув юрти касаба иттифоқи бирлашмаси қўмитасининг раиси Аюбжон Усмоновнинг билдиришича, умуман олганда, 1200 нафар талабага 650 минг сомоний миқдорида кўмак берилган.

Суғд вилояти раиси матбуот марказидан хабар берилишича, бу хайрли амал мамлакат Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари доирасида амалга оширилган.

Дорилфунун ректори Анвар Мақсудов ўзи раҳбарлик қилаётган олий ўқув юртида таълим-тарбия сифатини янада яхшилашга интилиш билан бирга муҳтож талабалар ғамхўрлик билан қуршаб олинаётганликларини таъкидлади.

 

Марҳум ҳамкасблар хотираси

Спитамен ноҳияси ички ишлар бўлими раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш пайтида қурбон бўлган милиция ходимларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатди. Спитаменлик милиция ходимлари марҳум ҳамкасблари оилаларига бориб, уларнинг руҳини шод этишди. Жамоат тартибини қўриқлаш, аҳоли осойишталигини сақлашдек муҳим ишда жонини аямаган инсонларнинг оилаларига озиқ-овқат етказиб берилди.

Суғд вилояти матбуот маркази билдиришича, айни бир пайтда спитаменлик милиция ходимлари ноҳиядаги мактаб-интернат тарбияланувчиларини ҳам совға-саломлар билан хушнуд этишган. 32 нафар болага қишки кийимлар, ширинликлар совға этилди.

Марҳум милиция ходимларининг оила аъзолари ҳам, мактаб-интернат тарбияланувчилари ҳам милиция подполковниги Шамсиддин Зуҳурзода бошлиқ Спитамен ноҳияси ички ишлар бўлими жамоасига чин юракдан миннатдорчилик билдиришди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҲУНАР – МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ БОЙЛИК

 

Сўнгги йилларда миллий маънавият, халқимизнинг тарихий ҳунармандчилик меросини жаҳонга тарғиб қилиш ва келгуси авлодни шу руҳда тарбиялаш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли қулоч ёймоқда. Жумладан, дунёга машҳур атлас, адрас тўқишнинг мамлакатимизда кенг жорий қилинмоқда.

Муфассал...

Гул ўстириш завқи

 

Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195755

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598774
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1629
3342
10187
8563896
34878
117875
8598774

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 12:40:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015