Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 26 Феврал 2015 Кӯришлар: 2292
Печат

 

sizlarga ofarinШонли Миллий армия ташкил топганлиги 22 йиллиги муносабати билан айрим мулоҳазалар

1993 йилнинг 23 февралида ташкил топган Миллий Армиямиз бу йил ўзининг 22 йиллик санасини қайд қилди.

Мустақилликни қўлга киритган азиз Тожикистонимизга нотинч замонларда Миллий армия ташкил этиш зарурати туғилганди.

Ва бошқа республикалардан фарқли ҳолда, Тожикистон Миллий армияси ҳеч бир ҳарбий ва моддий базасиз, нолдан бошланган десак, хато қилмаган бўламиз. Дарҳақиқат, қийин эди, ўша йиллар…

Аммо, ватанпарвар, аҳдига содиқ, фидойи кишилар мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон атрофида бирлашиб, кўриб турганимиздек, кучли бир Армияни бунёд эта олдилар.

Бугунги кунда ёшларимиз Қуролли кучларимиз барча ҳарбий қисмларида мағрур хизмат қилишаётирлар. Улар буни ўзларининг йигитлик ва фуқаролик бурчи, деб билишадилар.

Бунга Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Давлат чегараларини қўриқлаш Бош бошқармасининг Шаҳристондаги чегара қисмида хизмат қилиб қайтган Абдусалом Саидовнинг сўзлари мисол бўла олади:

- Мен ўз хоҳишимга биноан она-Ватан хизматига боргандим, - дейди у ифтихор билан, - модомики, шу ватанда яшар эканмиз, модомики жаннатмакон юртимиз ҳавосидан нафас олар эканмиз, унга хизмат қилишга ҳамиша шаймиз. Хизматга келиб, илгари билмаган кўпгина касб сирларини билиб олдим. Ўйлайманки, билганларим ва ўрганганларим хизматдан сўнг ҳам асқотади. Инструктор-устозларимга минг раҳмат.

Собиқ аскар сўзларини эшитиб, хурсанд бўламан.

Армиямиз босиб ўтган машаққатли, бироқ шарафли йўл ҳақида ўйлай бошлайман. Тетапоя бўла бошлаган давлатимиз мустақиллиги илк онларидаёқ ички-ташқи душманлар ҳужумига учради. Аммо Миллий Армиямиз сафидаги ватанпарвар, садоқатли, фидойи ватандошларимиз ўз жонларини фидо қилиш эвазига бўлса-да, душманларга қақшатқич зарба бера олди. Офарин!

Бугунги осойишта кунлар ўз-ўзидан қўлга киритилмаганини барчамиз яхши биламиз. Шоир айтганидек, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор…

Ҳа, бу йўлларда Ватанини ўз ҳаётидан устун қўйганлар ва хотираси қалбларда мангу яшаяжак мард ўғлонлар бор…

Дунёда бурчлар кўп. Назаримда, яна бир ниҳоятда муҳим бир бурч - Ватан мудофааси. Ҳа, шундай бурч бор -  Ватанни қўриқлаш!

Биз бугун ўз истиқлолиятининг 23 йиллигини нишонлаган, жаҳоннинг аксар давлати таниган ва эътироф этган озод мамлакат фуқаролари эканлигимиз ва азиз Тожикистонимиз ҳимояси учун ҳамиша шай қудратли Армиямиз – қўриқчимиз борлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Қуролли кучларимиз байрами нишонланаётган шу кезларда бу каби ифтихор туйғуси ва қалбларимизда чексиз бир ишонч янада кучая боради. Зеро, Сизу бизни кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қўриқлайдиган, ҳар қандай ёв қаршисига жасорат билан, шахдам қадамлар ила бора оладиган ва ҳар қандай душманга қақшатқич зарба бера оладиган Миллий Армиямиз бор!

 

С. АБДУЛЛО.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҒАФУР ҒУЛОМ: - «Ассалому алайкум, муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий!»

 

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди. 

Муфассал...

Деҳқон хўжалиги ва деҳқон ташвиши

 

Ер деҳқонларга берилиб, ўз эгасини топгани рост. Инсон ҳар буюмни ўзиники бўлганидан кейингина қадрига етади ва ақли бўлса ундан унумлироқ фойдаланади. Аммо бунинг учун аниқ режалаштирилган имкониятлар яратилиши шарт. Ер ҳар бир давлатнинг асосий бойлиги. Ундан замонавий илмий-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, мўл-кўл ҳосил етиштириш деҳқоннинг иши. Деҳқонга ҳамма томонлама шароит яратиш лозим. Дунёнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193650

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597321
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
176
3342
8734
8563896
33425
117875
8597321

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:32:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015