Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1518
Печат

 

sh shohiyon- Жорий йил биринчи олти ойлигида республика судлари биринчи, кассацион ва назорат босқичларида 74270та фуқаролик, оилавий, жиноий, маъмурий ишлар ҳамда дастлабки текширув органлари, ахлоҳ тузатиш муассасалари таклифларини ўрганиб чиқди, - деди Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот конференциясида. – Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7729та ортиқдир.

Олий суд раисининг таъкидлашича, республика судлари фаолиятининг бош мезони ижтимоий адолатни таъминлаш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясидан иборатдир.

- Ҳисобот давридаги энг муҳим сиёсий маъракалардан бири – мамлакатимизда Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши эди, - деди Ш. Шоҳиён. – Албатта, Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги мавжуд қонунчиликда ҳам талай ўзгартишлар киритилишига сабаб бўлди. Бу эса, ўз навбатида мамлакатда суд ислоҳотлари ўтказилиши жараёнини тезлатишни тақозо этади.

Матбуот конференциясида қайд этилишича, мамлакат суд органлари биринчи босқичига 9623та фуқаролик иши келиб тушган бўлиб, шундан 7630таси кўриб чиқилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1727та кўпдир.

Бундан ташқари, жорий йилнинг олти ойи давомида судларга 6406та жиноий иш келиб тушган бўлиб, улардан 5512таси кўриб чиқилган. Маҳкум этилган 6295 нафардан 2693 нафарига озодликдан маҳрум этиш жазо чораси тайинланган. Озодликдан маҳрум этилиш жазоси тайинланганлардан 45 нафари балоғатга етмаганлар, 10 нафари аёллар бўлиб, 10 нафарини эса, хорижий фуқаролар ташкил этади.

- Афсуски, судялар орасида жиноятга қўл урувчи шахслар ҳамон бор, - деди Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Ш. Шоҳиён. – Судяларимиздан бир нафари 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган бўлса, бошқа бир судя пора олиш жиноятини содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган. Битта судяга вазифасини суиистеъмол қилганлиги учун жарима тўлаш жазоси тайинланди. Албатта, биз келгусида ана шундай камчиликларнинг олдини олиш ниятида бир қатор ишларни бажаришни режалаштирганмиз.

Матбуот конференциясида қайд этилишича, умуман, олти ой мобайнида мамлакат судларига 504та коррупцион характерли жиноий ишлар келиб тушган. Улардан 400тадан кўпроғи судлар томонидан кўриб чиқилган.

Шунингдек, Олий суд раиси матбуот конференцияси жараёнида «Тожикистон» газетаси томонидан йўлланган саккизта саволга атрофлича жавоблар қайтарди.

- Бизга келиб тушган саволлар кўпроқ Тожикистон Республикаси Адлия кенгаши фаолияти тугатилганлиги билан боғлиқдир, - деди Ш. Шоҳиён. – Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, МДҲ мамлакатларининг кўпчилигида бу тажриба аллақачон йўлга қўйилган. Мамлакатимизда ҳам 1997 йил Бирлик ва миллий тотувлик  келишуви имзоланишигача Адлия кенгашига бўлган зарурат бугунги кунга келиб ўртадан кўтарилди. Шунинг учун ҳам, Адлия кенгаши фаолияти тугатилиб, унинг вазифалари Олий судга юклатилди. Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш ўринлики, илгари Адлия кенгашида фаолият юритган ҳуқуқшунослардан бирор киши ишсиз қолган эмас. Уларнинг барчаси Олий суд томонидан иш билан таъминланди.

Тожикистон Республикаси Олий суди раиси журналистларнинг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллиги шарафига авф кўзда тутилганми, деган саволига ҳам аниқ-равшан жавоб қайтарди.

- Тожикистон Республикаси қонунчилигига кўра, авф эълон қилиш Тожикистон Республикаси Президенти салоҳиятига киради, - деди Ш. Шоҳиён. – Ҳозирча бизга Авф қонуни лойиҳаси тақдим этилмаган.

Шунингдек, матбуот конференцияси жараёнида ҳисобот даврида мамлакатимиз судлари томонидан 10 нафар фуқарога бир умрга озодликдан маҳрум этилиш жазо чораси тайинланган бўлиб, 8 нафар фуқаро оқланганлиги ҳақида маълумот берилди.

Матбуот конференцияси жараёнида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга қониқарли жавоблар олишди.

 

И. МАҲМАДАЛИЕВ. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

Миллат пешвосининг Туркманистонга иш сафари

 

24 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистонга иш сафари билан борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро фонди таъсисчи давлатлар бошлиқлари кенгаши мажлиси доирасида Туркманистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124305

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309463
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
376
3937
4313
8284046
57859
101124
8309463

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:46:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015