Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1568
Печат

 

s tagoyzodaЙил бошидан буён мамлакатимизнинг 301 минг 654 нафар фуқароси Россияга меҳнат муҳожирлигига жўнаб кетган. Бу ҳақда Тожикистон меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода жорий йил биринчи ярми якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. С.Тағойзоданинг таъкидлашича, Тожикистоннинг Россия Федерациясига йўл олган фуқаролардан 6 минг 43 кишиси Қозоғистонга кетган. 

Йил бошидан буён меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш идораларига 72645 фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 45859 нафари иш изловчи сифатида қайдга олинди ва 30507 киши расман ишсиз мақомини олди. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш дастури тадбирларини амалга татбиқ этиш натижасида 23823 ишсиз фуқаро иш жойлари билан таъминланди. Жумладан, 1865 киши квота бўйича ва 2034 фуқаро хусусий корхоналарда иш  жойлари ташкил қилиш орқали ишга жойлашди.

Бўш иш жойлари кўргазмаси ўтказилиши билан 5478 киши ишга йўлланма олган бўлиб, шундан 3227 фуқаро иш топди. Шу билан бир вақтда, бўш иш жойлари кўргазмаси асосида 4835 киши касб ўрганишга сафарбар этилиб, 1468 фуқаро маош тўланадиган жамият ишларига жалб қилинди. 5558 фуқаро ишсиз қолганлиги туфайли уч ой мобайнида ишсизларга бериладиган ёрдам пули олди.

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январ-март ойларида жисмоний ва ҳуқуқий шахслар томонидан ҳаммаси бўлиб 35151та янги иш жойлари яратилди.

Сумангул Тағойзоданинг сўзлашича, 2016 йилнинг биринчи ярмида 267 минг 994 нафар эркак ва 40 минг 682 нафар аёл хорижга сафар қилган.

Меҳнат муҳожирларининг хорижга йўл олиши ўтган йил шу даврига нисбатан 27 минг 949 нафар ёки 8 фоизга камайган.

Ватанга қайтган 160 минг 434 фуқаро умумий сонидан 129 минг нафари эркак ва 31 минг 928 нафарини аёллар ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 27 минг 34 киши ёки 14 фоизга камдир.

Шу пайтгача 210 нафар фуқаро Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун такрорий ижозатнома олди.

Айни пайтда Жанубий Кореяга меҳнат муҳожирлигини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу 2017 йилдан бошлаб йўлга қўйилиши эҳтимолдан холи эмас. Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирининг айтишича, тил билмаслик меҳнат муҳожирлари йўлидаги энг асосий тўсиқлардан саналади.

С. Тағойзода Тожикистон фуқароларининг Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига чиқиш ҳолатлари камайганини молиявий инқироз, Россия Федерацияси қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда рубл қурбининг пасайиши ва Тожикистон фуқароларининг Россия ҳудудига киришларига тақиқлар сони ошгани билан изоҳлади. 

Тожикистон Республикаси меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири 2016 йилнинг биринчи ярмида Россиядан юртимизга 436та (ўтган йили 438та) тобут келтирилганини маълум қилди. Бундай ҳолат, албатта, ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди. 436та тобут – бу шунча хонадонга мотам келтиргани, шунча оила боқувчисини йўқотганини билдиради. Лекин ўлим – ҳақ. Ҳеч ким уни олдиндан кўра олмайди. 

Тағойзоданинг айтишича, фуқароларимиз ўлими сабаблари турлича – қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар.

Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар кўпчиликни ташкил қилишди. Залда бўш жойлар қолмаганлигидан ҳам бу очиқ-ойдин кўриниб турарди.

 

А. ГУЛФИНУР.  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

«ЎРГИМЧАК ТЎРИ»ГА ИЛИНИБ…

 

Аёл киши дунёга келибдики, бахтли бир хонадоннинг бекаси бўлишни орзу қилади. Кичкина қизалоқлардан: «Катта бўлсанг ким бўласан?»- деб сўрасангиз, уларнинг аксариятидан: «Келин бўламан»,- деган жавобни олишингиз тайин. Яъни, келажакда турмушга чиқиш, фарзандларни дунёга келтириш туйғулари ҳар бир қизалоқ қалбида кичкиналигиданоқ жойланган бўлади. Лекин ҳаёт қизалоқлар ўйлаганидек беғубор, ғаму ташвишлардан холи бўлмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192431

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595708
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1905
5216
7121
8563896
31812
117875
8595708

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 15:02:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015