Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 1835
Печат

 

armiyu-tadzhikistanaСуғд вилояти ҳудудида жойлашган олтита ҳарбий қисм аскарлари ва офицерлари «Сарбози Ватан» номли танловда ғолиб чиқиш учун беллашишди. Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг 23 йиллигига бағишланган мазкур танлов Чкалов шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтди.

Танлов қатнашчилари унинг шартлари бўйича қўшиқ, рақс ижро этишди, ҳажвий саҳнача кўрсатишди, бадиий ўқиш маҳоратини намойиш айлашди.

Аскарлар ҳарбий маҳорат сирларини яхши ўрганаётганликлари билан бирга, бадиий ижрочилик истеъдодлари борлигини ҳам кўрсатишди.

Аскарларнинг айтишларича, улар хизмат қилаётган ҳарбий қисмларда бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун барча имкониятлар яратиб берилган. Китоб ўқишлари, маданий ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Айни кунларда вилоятда яшаётган шоир ва адиблар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай учрашувлар асносида ижодкорлар аскарларга янги китоблар совға қилишган.

- Биз ҳарбий қисмлардан бирида  ўтказилган учрашувда аскарларга 40 дона китоб тақдим этдик. Аскарлар «Тожикистон нурборон мешавад» («Тожикистон ёғдуга тўлади»), Муҳаммад Ғоибнинг шеърлар тўплами, Мажид Салимнинг «Темурмалик», Дадахон Эгамзоднинг «Балогардон», Венера Қодирийнинг «Армон», шунингдек, «Ваҳобийлар гумроҳлиги» китобларини зўр қизиқиш билан қабул қилиб олишди,- дейди Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси, Тожикистон Халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод.

Аҳмаджон Раҳматзоднинг айтишича ижодкорларнинг ҳарбий қисмлардаги мулоқотлари давом этади. Бу мулоқотлар давомида аскар ва офицерларга 150 минг сомонийлик 10 минг дона китоб совға этиш назарда тутилган.

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Кўзимиз осмонида ёғду сочар ишқ кавкаби...

 

СОҲИР ШЕЪРИЯТ

Кўзимиз осмонида

Ёғду сочар ишқ кавкаби...

Эй фоний дунё!..

 Мен чекиндим, эй фоний дунё,

Муфассал...

МУҲОЖИРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪРИФАТИ БАЛАНД БЎЛСА…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон масъул кишиларга мунтазам янги иш жойлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳақида кўрсатма ҳамда топшириқлар бериб келади.

Яқинда Кўлоб шаҳри маданият-истироҳат боғида Ёшлар йилига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192995

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596439
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2636
5216
7852
8563896
32543
117875
8596439

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:55:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015