Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 1664
Печат

 

qildek «Душанбе халқаро аэропорти» ҳамда «Тожик Эйр» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари муштарак матбуот конференциясида мазкур муассасалар бош директори Рустам Холиқов узрли сабаб билан қатнаша олмади. Шундай бўлса-да, унинг ўринбосарлари ва аэропорт бошқа хизмати бошлиқлари билан журналистлар мулоқоти ҳар доимгидек жонли ва қизиқарли ўтди.

Ҳамкасбларимизни қизиқтирган саволлар жуда кўп эди. Шулардан айримларига тўхталиб ўтаман.

- Жорий йилнинг 15 июлида Бишкекка парвознинг бекор қилиниши оқибатида пассажирлар норозилиги пайдо бўлганди. Бунга сабаб нима?-сўрайди ҳамкасбларимиздан бири.

 «Тожик Эйр» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти техник директори Азизмат Қурбоновнинг айтишига кўра, самолёт олд шишасида пайдо бўлган ёриқ-«трещина»  парвоздан воз кечилишига сабаб бўлган.

«Тожик Эйр» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти парвозлар бўйича директори Файзулло Сатторовнинг фикрича, соч толасидек ёриқ тушган ойна билан самолёт парвоз қила олмайди. Пассажирлар хавфсизлиги нуқтаи назаридан парвозга ижозат берилмайди. Зеро, игна тешигидек келадиган  ёриқ самода катталашиб, жиддий хавф туғдириши мумкин экан. Қолаверса, халқаро меъёрлар ҳам бундай ҳолатларда парвозга рухсат бермайди.

- Айни пайтда самолёт шишалари янгисига алмаштирилган бўлиб, парвозга тайёр,- дейди Файзулло Сатторов.

«Вечерний Душанбе» вакили, журналист Жамила Ҳусейнованинг «Душанбе-Хоруғ» маршрути борасида берган саволига жавоб берар экан, «Тожик Эйр» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти парвозлар бўйича директори Файзулло Сатторов:

- Жаҳонда иккита хавфли авиамаршрут бор. Бири  Хоруғ йўналиши бўйлаб, иккинчиси Канадада. Парвоз учун оғир ва хавфли саналганлиги боис, Канададаги авиамаршрутга барҳам берилди. Ўзимиздаги Хоруғ маршрути ширкатга ҳамма томонлама зарарли бўлишига қарамай, мазкур йўналиш бўйича парвозни тўхтатганимиз йўқ. Ушбу йўналиш бўйича, фақат «Ан-28» самолёти парвоз қила олади. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти иқлими ва шароитида бошқа янги авиалайнерлардан фойдаланишнинг ҳеч имкони йўқ. Мен – ўзим учувчиман. Хоруғ бўйлаб кўп учганман. Бодли-ҳаволи кунларда парвоз тўхтатилиши эса, фақат пассажирлар хавфсизлиги сабаблидир.

Аксар саволларга жавоб берган «Тожик Эйр» очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти парвозлар бўйича директори Файзулло Сатторов авиакомпания лизинг амалиёти бўйича учта самолёт сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, Сатторов «Хўжанд-Урумчи», «Хўжанд-Истамбул» ва Россиянинг қатор шаҳарларига янги авиарейслар очилиши эҳтимоли борлигидан сўзлади. Шунингдек, «Озарбайжон ҳаво йўллари» ширкати билан келишувга кўра, яқин орада Боку сари ҳам янги йўналиш очилиши эҳтимоли бор.

Каминанинг берган саволларига ҳам авиакомпания масъуллари жавоб берарканлар:

- Бу йилги ҳаж мавсумига ҳам ширкатимиз катта тайёргарлик кўрган. Ўйлаймизки, ҳожилармизга ҳар йилгидан-да афзалроқ хизмат кўрсатамиз. Аэропорт биносида фаолият юритаётган консуллик орқали Афғонистон, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари фуқароларидан ташқари, барча мамлакат фуқаролари бевосита виза олишлари мумкин.

Табиийки, саволларнинг бир учи меҳнат муҳожирлиги ва депорт бўлаётганларга ҳам тааллуқли бўлади. У ёки бу сабаб билан билмай парвоз қилишиб, Москва аэропортлариданоқ депорт қилинган 168 нафар йўловчига чипта пуллари тўлиқ қайтариб берилган.

Аэропорт ҳудудида амал қилаётган Ички ишлар вазирлиги бўлинмаси, Божхона хизмати ҳамда Чегара қўшинлари пунктлари, шунингдек, муҳожирлик хизмати вакиллари ҳам журналистларни қизиқтирган саволларга муфассал жавоб беришди.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

Давлат истиқлолиятининг 30 йиллигига

 

Спитамен ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги санасигача камида 120та иншоот бунёд этилади. Жумладан, хизмат кўрсатиш, саломатлик марказлари ва уйлари, кутубхоналар, тикувчилик цехлари, ҳаммомлар, спорт майдончалари фойдаланишга топширилади.

Ноҳиядаги ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада шонли санани муносиб кутиб олиш учун ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу гуруҳлар олдига ҳар бир аҳоли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195907

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598958
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1813
3342
10371
8563896
35062
117875
8598958

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 14:05:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015