Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Апрел 2015 Кӯришлар: 1941
Печат

 

davatХатлон вилояти барча ноҳияларидан дастлабки даъват этилганлар мамлакатимиз Қуролли кучлари сафига жўнатилди. Ўтган ҳафта пайшанба куни Қўрғонтепа шаҳри ҳарбий комиссариатида 100 нафар йигитнинг ҳарбий хизматга жўнатилиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу тадбирда вилоят ҳокимияти раҳбарлари, ҳарбий хизматга даъват этилган ёшларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, шунингдек, жамоатчилик фаоллари қатнашди.

Ватан ҳимоясига отланган ёшлар олдида Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов чиқиш қилди.

- Қуролли кучлар сафида хизмат қилиш – ҳар бир ватанпарвар йигитнинг фуқаролик бурчи ҳисобланади, - деди вилоят раиси ўринбосари. – Бугун сизлар она-Ватан ҳимоясига бел боғлаган экансиз, ҳаётларингда яна бир масъулиятли давр бошланганлигини чуқур ҳис қилишларинг лозим. Сиз ҳимоячи ва жангчи бўласиз. Бу мард киши учун жуда юксак ифтихордир. Ҳамиша яхши хислатларинг билан ажралиб туринглар. Чунки Хатлон вилояти қадимдан ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа соҳасида ўзига хос анъаналари билан ажралиб туради.

Дарҳақиқат, қонларида ватанпарварлик ҳисси жўш урган фарзандлари бор юртнинг ҳимояси ишончли қўлларда бўлади.

-Баҳорги даъват дастлабки куни вилоятнинг Сарбанд шаҳри ва Носир Хисрав ноҳиялари ҳарбий комиссариатлари режани бажарганликлари ҳақида маълумот берди, - деди Ражабали Ражабов. – Бу ташаббус олқишлашга арзийди. Ишончимиз комилки, хатлонлик ёшлар орасида ҳарбий хизматга ихтиёрий отланганлар сафи кенгаяверади. Давлатимиз чегаралари мустаҳкам бўлиши, юртимиз осмонининг софлиги бугун Ватан ҳимояси масъулиятини зиммаларига олган йигитларимизнинг фуқаролик ҳамда фарзандлик бурчларидир.  

Тантанали маросимда даъват этилганларга вилоят ҳокимиятининг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг вилоят бошқармаси турли спорт мусобақаларини ташкил этди. Бундан ташқари, йиғилганларга концерт дастури тақдим этилди.

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов Қўрғонтепа шаҳар ҳарбий комиссариати иши билан атрофлича танишди.

Шунингдек, баҳорги даъватнинг биринчи куни Кўлоб, Восе, Қумсангир, Ж. Румий ва бошқа бир қатор шаҳру ноҳиялар ҳарбий комиссариатларида ҳам ихтиёрийларни ҳарбий хизматга жўнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Энг асосийси, Ватан ҳимоясига отланган бу ёшларда ватанпарварлик ҳисси юқори эканлиги намоён бўлиб турарди.

 

М. ИСКАНДАР.  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Нон ҳиди

 

Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.

Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини

Муфассал...

Миллат пешвосининг Роғун ГЭСига иш сафари

 

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида, Роғун ГЭСига ташриф буюрди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Бош вазир Қоҳир Расулзода ҳамроҳлигида айни пайтда 78та участкада кеча-ю кундуз юқори сифатли ишлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194362

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597741
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
596
3342
9154
8563896
33845
117875
8597741

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 05:50:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015