Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2015 Кӯришлар: 1959
Печат

 

oila obod- Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмини республикамиз меҳнаткашлари қаторида Рўдакий ноҳияси марказида жойлашган, бизнинг Сомониён шаҳарчаси аҳолиси ҳам жуда катта қизиқиш билан кутиб олишди.

Аҳолининг турли табақалари орасида илиқ гап-сўзларга сабаб бўлаётган Паём чиндан ҳам барчамиз учун маёқ вазифасини ўтаб, Ватан ободлиги учун келажакда амалга оширишимиз лозим бўлган вазифаларимизни белгилаб берадиган асосий ҳужжат саналади.

Давлат сарварининг бу йилги Паёмида барча соҳалар қаторида хотин-қизлар, ёшлар масаласига алоҳида эътибор беришлари ва уларни миллат келажаги яратувчилари, деб аташлари бу борада берилган юксак баҳо дейиш мумкин. Айниқса, Президентимизнинг жорий  2015 йилни Оила йили, деб эълон қилишлари барчамиз учун янгилик бўлди, десам хато бўлмас. Зотан, давлат келажаги мустаҳкам оила тарбиясига жуда-жуда боғлиқ.

Чинданам келажак фарзандларини таваллуд этиб, вояга етказувчилар булар - хотин-қизларимиздир. Улар соғлому маърифатли бўлсалар, албатта, келажак фарзандлари ҳам соғлому юксак маърифат эгалари бўлиб улғайдилар.

Бугунги глобаллашув даврида эркаклар билан баб-баравар рўзғор юкини тортаётган, тўрт танга топиш илинжида олис юртларга бориб ишлаётган, йиллаб фарзандлари дийдорига муштоқ бўлиб юрган аёлларимизга ғамхўрлик навбатдаги Паёмнинг асосий нуқталаридан бири бўлганлиги барчамизга қувонч улашди, албатта.

Бундан ташқари Ҳукуматимизнинг гендерлик бўйича олиб бораётган сиёсати натижаси ўлароқ хотин-қизларимизнинг юқори мансаб-вазифаларга тайинланишлари, шунингдек, уларнинг жамиятимиз барча соҳаларидаги иштироклари тобора ортиб бораётганлигини ҳам ўз мавридида эслатиб ўтмоқчиман.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуслари билан Тожикистон Ҳукуматининг «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти ҳақида»ги Қонуни илму маориф соҳасида жиддий ўзгаришларга, фарзандлари тарбиясига панжа орасидан қараб келаётган баъзи ота-оналарнинг жигарбандлари билим савияси, равишу рафторига эътибор қаратишларига сабаб бўлган эди.

Бу йилги Паёмда Президентимизнинг болалар тарбияси ва уларнинг жамиятда муносиб ўсиб-улғайишлари учун қайғуришлари оқибатида Болалар ҳуқуқига доир ваколатдор вазифаси таъсис этиш борасидаги фармойишлари ҳам, айни муддао бўлди деб ўйлайман. Зеро, оила фарзандлар билан обод, оила обод бўлса, юрт ҳам обод бўлади.

Ҳа, шундай. Модомики, Тожикистон Ҳукумати ва унинг Раиси жамиятнинг асосий ячейкаси саналмиш  оилага алоҳида эътибор берар экан, юрт келажаги ободлигига тобора ишонч ортиб бораверади!..

 

Дилором Қаландарова,

Рўдакий ноҳияси, Сомониён шаҳарчаси раиси аппарати бошлиғи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

Дўстлик – эътиқод кўзгуси

 

Дўст – инсоннинг қаноти, дейдилар…

Зеро, дўстлик қудратли куч сифатида одамга ҳам, жамиятга ҳам нурафшон кунларни, виждон ва эътиқод эркинлигини ато этадиган мардлигу жасорат бирлигидир. Дўсти бор инсон ҳеч қачон хор бўлмайди, жамият эса, таназзулга юз тутмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194361

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597733
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
588
3342
9146
8563896
33837
117875
8597733

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 05:48:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015