Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2217
Печат

 

matlubot«Тожикматлубот» иттифоқи бошқармаси матбуот анжуманига ташриф буюрган журналистлар ҳар галгидай  кўпчиликни ташкил этди. Ва бу анжуманда матлубот кооперациясига янги сайланган раис билан мулоқоту танишиш, савол-жавоб қилиш ниятида ҳамкасбларимиз янги раис - Идиев Ҳусейн Сафаралиевичнинг хизмат сафарига кетганлигини эшитгач, кейинги олти ойдан сўнгги дийдорга умид боғлашди.

Матбуот конференциясини юқорида эслатилган сабабга кўра, «Тожикматлубот» иттифоқи кооперацияси раиси ўринбосари Гулнора Кокова олиб борди ва ўтган 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар кўлами ҳақида муфассал ахборот берди.

- «Тожикматлубот» мустақил ва озод Тожикистоннинг илк кунларидаёқ халқни лозим ўлароқ озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда, - дейди Г. Кокова.

Бунга, албатта, йил давомида пойтахт Душанбенинг турли ноҳиялари ҳамда Шоҳмансур бозорларида муттасил ўтказилаётган ярмаркалар натижасида хўжалик маҳсулотлари арзон нархда харидорга етказилаётганлигини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Бундан ташқари, «Тожикматлубот» кооперацияси томонидан қайта ишлов берилиб, савдога чиқарилаётган маҳсулотлар кўлами ҳам бир талай. Кокова хоним сўзларига кўра, шаҳарга кираверишда кўтара бозор ташкил этишларига ижозат берилса, яхши бўларди. Зотан, ушбу бозордаги нарх-наво бошқаларига қараганда анча арзон бўлиши назарда тутилган.

Шунингдек, Гулнора Кокова шаҳримизда ишбилармонлик билан шуғулланаётган кишиларнинг «Сихкабоби Хўжандий», «Оши Кўлоб», «Мантуи Ургут» каби турли брендлар остида фаолият юритишларига рози эмас. Зеро, бу кишиларнинг маҳалларга бўлинишига олиб келади.

- Истиқлолият илк йилларида маҳалбозлик қандай оқибатларга олиб келганлигини барчамиз яхши эслаймиз-ку, ахир… - деди у ички ачиниш билан ва қўшиб қўйди, - тожирлар орасида соф рақобат бўлмоғи лозим!

Анжуман ҳар доимгидек қизиқарли ва жонли ўтди.

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

ТОҒЛАРДАН ИЛҲОМЛАНГАН ШОИРА

 

Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини  аъло диплом билан тугатган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273928

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924290
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
478
4733
478
8891591
55060
125971
8924290

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:55:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015