Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1511
Печат

 

makka 2019Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Комилжон Салимзода.

Сўнгра паҳлавонжусса, кўзлари чақноқ инсон - Мустафоқул Суюнов билан учрашиб, узоқ суҳбатлашдик. Асли касби ҳайдовчилик бўлган Мустафоқул тақдир тақозоси билан Россияга ишга борган. У ерда қурувчилик касбини эгаллади. Эгаллаганда ҳам, маҳоратли қурувчига айланди. Ака-укалари билан бирга алоҳида қурувчилар бригадаси тузди. Тожикистонлик йигитларнинг ишини кўрган кўп қаватли уй қураётган ширкатлар раҳбарлари уларга бирга ишлашни таклиф этишади.

- Ҳозир кўп қаватли уйни бошдан-оёқ битказиб беряпмиз. Юз нафардан ортиқ қурувчи ишлаймиз. Уларнинг кўпчилиги қишлоғимиз ва ноҳиямиздан ишга борган кишилар. Шунингдек, қўшни ўзбекистонликлар ҳам бор. Янги келганлар тажрибали усталардан иш ўрганишади. Ким бўлмасин, ҳаммадан бир нарсани талаб қиламиз - иш сифати, ҳалол ишлаш, вақтни беҳуда ўтказмаслик, бир-бирини ҳурмат қилишни, - дейди Мустафоқул.

- Ака-ука Суюновларнинг ҳиммати билан уларнинг оталари номидаги кўча - бир километру юз метрлик йўл асфалтланди. Кўча четларига минг тупга яқин арча ўтқазилди. Замонавий чироқлар ўрнатилди. Энди бу кўча кечалари ҳам кундузгидай ёп-ёруғ, - деди Сомониён қишлоқ жамоатининг раиси Шукур Узоқов.

- Аслида бу фикр онамиздан чиқди, - деди Мустафоқул. - Мен онам билан бирга Ҳаж сафарига отланаётгандим. Онам муқаддас сафарга боришдан илгари ҳамқишлоқлар учун бирон эзгу иш қилсак-чи, деб қолди. "Нима қилсак, яхши бўлади", деб сўраганимда, онажонимиз: "Ўзбекқишлоқда отанг хотирасини эъзозлаб, катта кўчани унинг номига қўйишди. Шу кўчани обод қилсак, ҳамқишлоқларимиз ундан ўтганда қулайликдан хурсанд бўлишади",- деди. Мен ҳам қишлоқ аҳли учун бир яхши хизмат қилишни ўйлаб юрардим. Онажонимизнинг сўзлари бизни руҳлантириб юборди. Ва ишга киришдик.

Шу тариқа Суюнов номли кўча ободонлаштирилди. Орзу опа ва Мустафоқул эса, муқаддас Ҳаж сафарига ёруғ кўнгил билан отланишди.

Улар Ҳаж сафаридан қайтиб келишгач, яна бир савоб ишга қўл уришди. Қишлоқда яшаётган камтаъминланган оилалар фарзандларидан беш нафари ва яна бир етим боланинг хатна тўйларини ўтказиб беришди. Болаларга кийим-кечак, совғалар улашилди.

- Имконимиз бор, қўлимиздан келар экан, ўзимиз яшаётган қишлоқни обод қилмаслик яхши эмас, ночорлар бошини силамаслик эса, инсофдан эмас, - дейди ҳожи Мустафоқул.

Қишлоқ жамоати раисининг айтишича эса, ҳозир Сомониёнда хайрли ишларни бажариш истагидаги одамлар кўпаяётган экан.

 

Ў. Усмон, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари

 

 

СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Муфассал...

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123973

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309343
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
256
3937
4193
8284046
57739
101124
8309343

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:18:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015