Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 1989
Печат

bozor 2018 2

Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.

Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-

навони кузатамиз. Зеро, кўпинча, ёнилғи нархлари бозорлардаги нарх-наволар учун эталон сифатида қабул қилиниши сир эмас.

Ҳайдовчилар кўпроқ ёқтирадиган «Газпром» ёнилғи қуйиш шохобчаларида газ нархи – 4 сомоний эди. Бензин эса, 7 сомоний 10 дирамни ташкил этарди. «Фароз», «Восток» сингари маҳаллий компанияларнинг ёнилғи қуйиш шохобчаларида газ нархи 3 сомоний 50 дирам ва 3 сомоний 60 дирамдан сотилаётганлигини кузатдик. Бу нуқталарда бензин нархи 6 сомоний 80 дирам белгиланган. Ёнилғи нархи Янги йил байрами арафаси ва байрамдан кейинги дастлабки ҳафтага нисбатан 30-40 дирам арзон эканлиги яхшиликдан дарак беради.

bozor 2018Душанбеликлар орасида маҳсулотлар арзонлиги билан ажралиб турадиган «Деҳқон» бозори ўта гавжум бўлади. Асосий маҳсулотлар нархлари билан қизиқамиз:

Қўй ва мол гўшти – 30 сомонийдан 37 сомонийгача;

5 литр ўсимлик ёғи – 47-52 сомоний;

Шакар – 6 сомоний 50 дирам;

Бир қоп ун (нави ва ишлаб чиқарилган жойига қараб) – 145 сомонийдан 175 сомонийгача;

Пиёз – 2 сомоний 80 дирамдан 3 сомоний 20 дирамгача;

Картошка – 3 сомоний 30 дирамдан – 4 сомонийгача;

Сабзи (сотувчининг танлаган ўрнига қараб) – 1 сомоний – 1 сомоний 50 дирам;

Олма – 3 сомонийдан 12 сомонийгача;

Анор – улгуржи нархи 3 сомонийдан 7-8 сомонийгача, чакана савдода – 12-22 сомоний;

Иссиқхонада етиштирилган помидор – 17-18 сомоний, бодринг – 11-12 сомоний;

Тўрт-беш боғлам (боғламларнинг қалинлиги сотувчининг виждонига ҳавола) кўкат – 1 сомоний;

Сузманинг бир килограмми – 11-12 сомоний;

Турп – 1 сомоний;

Лимон донаси – 1,5-2,5 сомоний, килоси – 7-8 сомоний;

Гуручлар навига қараб – 5,5 сомонийдан 18 сомонийгача;

Маҳаллий нўхат – 17-18 сомоний, хориждан келтирилган нўхат – 25 сомонийгача ва ҳоказо…

Нарх-навони кузатиб, унинг анчадан буён мўътадил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Албатта, бозорнинг ҳамма жойида савдо шароити қулай, деб бўлмайди. Бозорга кираверишда темир араваларда сотилаётган олма диққатингизни тортади. 10 сомонийга 3 кило олма бераман, деб харидорларни жалб қилаётган ёшгина сотувчи йигит араванинг қай ҳолатда эканлигидан хижолат ҳам чекмайди. Олмалар ташқи кўринишидан тозалигига унчалик ишониб бўлмайдиган темир аравага шундайига тўкилган. Харидорлар эса, олманинг арзонлигига қизиқиб, санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган аравадан олма харид қилишмоқда. Шундайгина ёнларида махсус яшикларда тоза қилиб терилган ва нархи аравадаги олмадан атиги 2 сомоний фарқ қиладиган мевага кўпчилик эътибор қаратмайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида таъкидлаганидек: -...Тадбиркорлар томонидан турли йўл ва воситалар орқали мамлакат истеъмолчилик бозорига паст сифатли маҳсулот киритиш ҳолатлари назарга ташланиб, бу республика фуқаролари саломатлиги учун зарарлидир.

Энди бу ҳолатлар учун масъул давлат тузилмалари нега ҳозиргача бирор чора изламаётганликлари кишини ўйга толдиради…

Бундан ташқари, бозордаги йўлаклар четида сотилаётган маҳсулотларнинг ҳам санитария ҳолати аянчли эканлигини оддий кўз билан кузатиш мумкин. Қолаверса, ҳар бир бозорда маҳсулотларнинг сақланишига жавоб берадиган санитария-гигиена мутахассислари фаолият юритишади. Нега бу ҳолатлар уларнинг назаридан четда қолмоқда?  Қайд этиб ўтилган ҳолат мамлакатимизнинг деярли барча бозорларига хос. Айниқса, қишлоқлардаги бозорларимизнинг санитария ҳолати янада аянчлироқ эканлигига ҳар биримиз гувоҳмиз.

Умуман олганда, бозорда маҳсулотлар фаровон, нарх-наво ҳам анчайин мўътадил эканлиги қувонарли, аммо…

Давлатимиз бошлиғининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида таъкидланганидек, истеъмол бозорини ҳимоялаш, сифатсиз маҳсулотларнинг бозорга кириши, маҳсулотларнинг санитария меъёрларига жавоб бермайдиган ҳолатларда сотилиши олдини олмас эканмиз, аҳоли саломатлигига бефарқ қолаверамиз. Миллат генофонди истеъмол қилинаётган маҳсулотларга ҳам боғлиқ эканлигини масъул шахслар унутмасликлари лозим…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ШҲТ ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ДИАЛОГ ВА ҲАМКОРЛИКЛАРГА ТАЙЁР

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

Муфассал...

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123832

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309307
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
220
3937
4157
8284046
57703
101124
8309307

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:08:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015