Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1616
Печат

 

omor 2017Тожикистонда умр ўртача давомийлиги 73 йилдан бироз ошади. Бу ҳақда 27 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда юртимизда ёши 100дан ошган 80 киши истиқомат қилади. Шундан 50 нафарини аёллар, 30 нафарини эркаклар ташкил

қилади.

Статистика агентлигининг демография ва аҳоли бандлиги бошқармаси бошлиғи Абдували Қулов мамлакатда сўнгги йилларда аҳоли умри ўртача давомийлиги бир-икки йилга ошганини айтди. «Бунинг устига, эркакларда ўртача яшаш давомийлиги 69 ёшни ташкил қилади. Аёллар эса, узоқроқ – 74 ёшдан кўпроқ яшайдилар»,- деди Абдували Қулов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси сони жорий йил 1 июл ҳолати бўйича 8 миллион 829 минг кишини ташкил қилган.

Гулнора Ҳасанзоданинг таъкидлашича, Бутунжаҳон банкининг қўллаб-қувватловида ўтказилган Статистика агентлигининг тадқиқотига биноан, Тожикистонда жорий йилда камбағаллик сатҳи 30 фоизни ташкил қилган.

«2017 йил учун камбағаллик сатҳи шундай даражада белгиланган: агар одам ўз ойлик маошининг 75 фоизини озиқ-овқат учун сарфласа, унда у камбағал ҳисобланади», - деди Статистика агентлиги директори.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг олти ойи мобайнида республика хўжаликлари барча тоифаларида 624 минг 315 тонна ғалла, 142 минг 62 тонна картошка, 567 минг 33 тонна сабзавот, 171 минг 155 тонна полиз маҳсулотлари, 77 минг 342 тонна мева ва 1564 тонна узум етиштирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ғалла 6,4 фоиз, сабзавотлар 17,9 фоиз, полиз экинлари қарийб 11, мевалар 11 фоизга кўп. Картошка етиштириш ҳажми эса, ўтган йилга нисбатан қарийб 22 фоизга камайган.

-Картошка ҳосилининг кам бўлишига об-ҳавонинг ноқулай келгани, экин майдонларининг камайгани сабаб бўлган,- деди Статистика агентлиги директори.

Гулнора Ҳасанзода журналистларнинг саволларига жавобан ҳисобот даврида статистика органлари томонидан учта бир марталик статистик тадқиқот, жумладан, «Тожикистон Республикасида иш кучи», «Тожикистон Республикасида сувдан фойдаланувчилар» ва «Тожикистон Республикасида савдо обороти» тадқиқоти ўтказилгани ҳақида хабар берди.

2017 йилнинг январ-июн ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қонунда белгиланган муддатда таваллуд қилганлар сони 106,5 минг киши ва ўлим ҳолати 17,2 мингни ташкил қилган. Шундан бир минг нафари 1 ёшгача бўлган болалардир. Туғилиш ва ўлим ҳолатлари умумий коэффициенти дастлабки баҳолашга кўра, ҳар 1000 аҳолига 24,4 ва 3,9ни ташкил қилди.

 

Г. Аюпова, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ғолиблар шаънига ҳилпирар юрт байроғи

 

Бугун кучли ирода эгаси бўлган, матонатли икки инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Ногиронлигига қарамай, айрим тўрт мучаси соғларга қараганда бир неча карра кўп ишларни бажараётган, Тожикистонни дунё мамлакатларига танитаётган, инсон номини улуғлаб келаётган икки юртдошимиз ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Улар яқинда Қозоғистонда ўтказилган қўл йиқитиш кураши - армрестлинг бўйича Осиё биринчилигидан

Муфассал...

Қаҳратонда бойчечаклар очилди

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Яқинда бир воқеанинг шоҳиди бўлдим: қарғалар эски мозор устида фарёд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194612

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597859
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
714
3342
9272
8563896
33963
117875
8597859

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:20:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015