Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 2093
Печат

 

ramazon 2017Мана, ҳаммамиз учун муборак ва азиз бўлган Рамазон ойи ҳам бошланяпти. Барчамиз орзуқиб кутган муборак ойга етказгани учун Яратганга шукр айлаймиз. Ва аввало, ҳар бир хонадон, маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, севимли Ватанимиз - Тожикистонда тинчлик-омонлик, дастурхонларимиз тўкин, кўнгилларимиз хотиржам бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Азизлар, ҳар биримиз Рамазон ойи рўзасини тутишни кўнглимиз туб-тубидан ният қилиш билан бирга, айнан эл-юрт тинчлигини,  гуллаб-яшнашини ҳам Аллоҳдан тилаб, ният қилайлик. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: - «Субҳдан аввал рўзанинг ниятини қилмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир». Имом Абу Довуднинг марҳамат қилишларича, ниятнинг ўрни қалбдир.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг марҳамат қилишларича, саҳарликни тарк этиш суннатга хилофдир. Муқаддас ҳадисларда баён этилишича, айнан саҳарлик баракатлидир. Расулуллоҳ (с.а.в.):  - Баракатли овқатга келинглар, - деганларида айнан саҳарликка ишора қилгандилар. Ва «Саҳарлик баракат емагидир, гарчи бир қултум сув билан бўлса-да, сизлардан бирингиз саҳарликни тарк этмасин, чунки Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилганларга салавот айтадилар»,-дедилар (Имом Аҳмад имом Ҳанбал ривояти). Саҳарликни субҳи содиққача тугатиш Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларидан.

Рўзадорнинг дуоси камайтирилмайди, ижобатсиз қолмайди. Имом Бухорий ривоятларига кўра: - «Келинглар, дуолар қайтарилмайдиган онларда дуо қиламиз. Парвардигори олам, биз сендан тинчлик-омонлик, соғлик ва хотиржам қалб соҳиби, оилаларимизни ҳамиша ҳифзу ҳимоятингга олиб, аҳли солиҳ ва солиҳалардан, буйруқларингга бўйинсиниб, қайтариқларингдан қайтадиган қилишингни сўраймиз. Эй Раббим, сендан ҳар бир беморга шифо, ҳар бир ночорга ризқ беришингни, ҳар бир ғамга ботганни ғамдан фориғ қилишингни, ҳар бир тавба қилувчининг тавбасини қабул қилишингни, ҳар бир «омин» дегувчини ўз паноҳингда асрашингни сўраймиз».

Рамазон ойида Аллоҳнинг қайтариқларидан бири рўзадорларнинг жанжаллашиш нари турсин, бир-бирларига қаттиқ, ёмон гапирмасликлари ҳамдир. Рўзадорлар қайта-қайта эшитишган бир ҳақиқатни яна такрорлаб ўтсак, зарар этмас: агар рўза тутмаган бирон киши рўзадор билан жанжал бошласа, у: -«Мен рўзадорман»,- дея индамай кетгани маъқул. Лекин минг афсус, муборак Рамазон ойида ҳам айрим мамлакатларда ўқ отилади, бегуноҳ одамлар қони тўкилади, уйлар ёндирилади… Ҳаммамиз олдинги йилларда айни Рамазон ойида Сурия, Ироқ, Афғонистон каби мамлакатларда юз берган жанжаллар, қон тўкишлар ҳақида эшитганмиз. Энди, ўйлаб кўрайлик, ўз юмуши билан тинчгина юрган одамларга ўқ отиб, портлатиб, қон тўккан одамлар мусулмонмиканлар? Ҳолбуки, у кимсалар Ислом дини номидан иш кўрадилар.

Имом Ғаззолий марҳамат қиладилар: -«Рўза тутиш жон учун закот, бадан учун риёзат, яхшилик учун даъватдир. Рўза – инсон учун гуноҳлардан тийилиш, жамият учун жиноятлардан сақланиш. Оч баданда қалб бир меъёрда ишлайди, ақл тиниқлашади, кўз равшанлашади…» Ва яна ривоят қилишларича, Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд этилади. Демак, ушбу ойда одам қилаётган ёмонлигини шайтонга тўнкай олмайди.

Шундай экан, азизлар, муборак ойда бир-биримизга янада меҳрибон бўлайлик! Бир-биримизга қўлимиздан келганча яхшилик қилайлик. Топганимизни бўлишиб, бирга ифторлик қилайлик. Ночорларга, етимларга қўлимиздан келганча ёрдам берайлик. Ва албатта, ҳеч кимни на тилимиз, на қўлимиз, на хатти-ҳаракатимиз билан ранжитмайлик! Рўзамизни бузмайлик!

Имом-хатиблар, масжид ходимлари бу оддий ва кўнгилларимизни равшан этгувчи ҳақиқатларни ҳар бир инсонга тушунтириб боришлари шарт.

Сизу биз орзуқиб кутган Рамазон ойи ҳаммангизга муборак бўлсин! Уйингизга Аллоҳнинг нури, яхшиликлари ёғилсин, азизлар!

 

Абдураҳим РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жомеъ масжиди масъул ходими.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ЧЕҲРАСИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ҲИКМАТ ЁҒИЛАР...

 

...Қадимий ва навқирон Исфара шаҳри. 1926 йили Хонобод қишлоғида туғилган Мўминжон Қосимовнинг билаклари кучга тўлаётган, 17 ёшга қадам қўйган навқиронлик даври. У эрта баҳор ўрикзор боғларини оралаб, дарахтлар тагини юмшатиш билан овора эди, кимдир дарвозани тақиллатиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, остонада юзида ҳаяжонлангани яққол кўриниб турган шаҳарлик тенгдош дўсти Абдуқаҳҳор Шокиров турарди.

Муфассал...

ЖОНГА ҚАСД ҚИЛИШ - ГУНОҲИ АЗИМ

 

Кейинги йилларда жамиятимизда ҳар бир соғлом фикрли шахсни ўйлантирадиган, нохуш ва манфий ҳодиса юз бермоқда. Бу ҳаётнинг қадрига етмаган бир гуруҳ ёшларнинг ўз жонларига қасд қилишларидир. Бундай манфий ҳодиса имон заифлиги нишонасидир. Зеро, кўриб-билиб ўз жонига қасд қилиш Ислом динида ҳам гуноҳ ва ҳам ҳаром амал. Ўзгаларни ўлдириш ҳақидаги ҳар гуноҳ ўз жонига қилган шахсга ҳам бевосита дахли бор.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124236

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309435
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
348
3937
4285
8284046
57831
101124
8309435

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:39:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015