Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2019
Печат

 

ishga ijodkoronaТинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмидан руҳланиб, экин-тикин ишларини Наврўз келиши билан бошлаб юбордик.

Деҳқонларимиз кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, унумли меҳнат қилишга киришдилар.

Деҳқончиликда бир нарсани ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим. Агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолда, экинларга вақти билан озуқа ва сув берсангиз, она-замин ҳеч қачон сиздан саховатини аямайди.

Жайҳун ноҳиясидаги Яккадин, Ваҳдати миллий, Истиқлол, Қумсангир, Панж қишлоқ жамоатлари меҳнаткашлари пахта парвариши билан шуғулланишмоқда.

Бу йил ноҳия деҳқонлари 5500 гектар майдонга Хатлон-2011, Хатлон-2012, «Флора» ва «Кармен» навли пахта уруғларини экишди.

-Сўнгги 3-4 йил мобайнида қўшни Ж.Балхий, А.Жомий, Ёвон ноҳияларида хитойлик деҳқонлар билан тажриба алмашиб турилибди. Бу катта тажриба мактаби ролини бажармоқда. Бир-биримиздан кўп нарсани сўраб ўрганяпмиз. Шахсан ўзим қишлоқ хўжалиги мутахассиси сифатида хитойлик деҳқонларнинг ишлаш тарзига қизиқиб қарайман. Бир нарсани тан олмай иложимиз йўқ. Масалан, хитойликлар ишлайдиган қитъаларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги айланишидан қолдирилган ерлар ҳисобланади. Шунга қарамасдан, улар ҳар гектар майдондан 30-35 центнердан пахта, маккажўхори, арпа, шоли, ловия ва бошқа хил қишлоқ хўжалиги экинлари экиб, юқори кўрсаткичларга эришмоқдалар. Албатта, бу ҳар қандай таҳсинга арзийди.

Ҳар иккала давлат учун ҳам катта тажриба мактаби вазифасини ўтамоқда. Тез-тез ўзаро учрашиб, бир-биримиздан лозим бўлган фойдали маслаҳатлар олиб турамиз.

Жайҳун ноҳияси қишлоқ хўжалигида, пахта билан бир қаторда пиёз, сабзи, бодринг, помидор, картошка, ғалла етиштириш, шунингдек, боғдорчилик ишларига катта эътибор бериб келяпмиз.

Экин майдонларининг 1712 гектарини ғалла, 1300 гектар буғдой, 52 гектар арпа, 360 гектар маккажўхори, 2850 гектар сабзавот, 2745 гектар пиёз ташкил қилади.

Ноҳияда чорвачиликни ривожлантиришга ҳам кераклича эътибор қаратиб келмоқдамиз. Жумладан, қорамоллар сони 3950, соғин сигирлар 1100, майда чорва моллари 4600, совлиқ 2007, от 245, байтал 78, парранда 5934ни ташкил этади.

Насл олишда ҳам шу кунгача ҳар юз бош совлиқдан 95 бошдан соғлом қўзи, сигирлардан 35тадан бузоқ олишга эришдик.

Маълумки, мустаҳкам озуқа базасини яратмасдан туриб, чорвачиликни ривожлантириб бўлмайди. Буни яхши тушуниб етган жайҳунлик чорвадорлар қиш ғамини бугундан еб, ем-хашак, озуқа тайёрлашга ҳамма тарафлама пухта тайёргарлик кўрмоқдалар.

Озуқа тайёрлаш ва уни сақлашдаги асосий вазифалардан бири – озуқа таркиби тўйимли моддалар ва витаминларга бой бўлиши лозим. Бунга қандай эришиш мумкин?  Маълумки, сенаж пичанга нисбатан ҳар жиҳатдан юқори туради. Сенаж тайёрланганда тўйимли моддаларнинг йўқолиши 2-3 баравар камаяди. Чунки озуқабоп экинлар ўрилиб, табиий равишда далада қуритилганда, уларнинг барги ва гуллари тўкилиб кетади. Айниқса, беданинг 30-35 центнердан кўпроғи шу тарзда исроф бўлади. Ваҳоланки, бедадаги витаминнинг 50-60 фоизи унинг баргида тўпланган бўлади.

Талаб қилинганидан кўп қуритилган ёки яхши қуритилмаган масса тезда бузилади.

Натижада, сенажнинг сифати пасаяди. Яна бир нарсани таъкидлаш жоиз. Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа минтақасида қамиш захиралар жуда кўп. Вилоятимиздаги Панж, Жайҳун, Дўстий, Ж.Балхий, Хуросон ноҳияларида  қамишзор майдонлари кенг. Агар қамиш икки марта ўриб олинса, ҳар гектар қамишзордан 70-80 центнердан кўк поя олиш мумкин. Дуккакли экинларни бошоқлилар билан қўшиб, ўт уни ишлаб чиқарилса, яхши натижа беради. Биз буни кўп йиллик тажрибамизда синаб кўрганмиз.

Ҳар йили чорвачилик соҳасини, айниқса, қиш мавсумига яхшилаб тайёрлашга алоҳида эътибор берамиз. Натижада қиш фаслида қийинчиликка дучор бўлмасдан, барча чорвани  соғлом чиқаришга эришамиз.

Жайҳун ноҳияси меҳнаткашлари Тожикистон Республикаси Президенти, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмидан руҳланиб, Ватанимиз порлоқ келажаги йўлида катта масъулият билан яратувчанлик ишларига маҳкам бел боғлаганлар.

 

Рустам Иматов,

Жайҳун ноҳияси қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

АЁЛ

 

Садоқатни умр меҳвари билар

Муҳаббат қийматин аршларга илар.

Хиёнат булутин чақмоқдай тилар,

Номус қўрғонини қўриган аёл!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309472
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
385
3937
4322
8284046
57868
101124
8309472

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:50:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015