Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 03 Июн 2016 Кӯришлар: 2838
Печат

 

piyozПиёз инсон организмини мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади.  У ўзига хос хусусиятга эга. Пиёзнинг ўрни қозонимиздаги овқатда ҳам билинади. Табиблар ва дўхтурларнинг фикрига кўра, пиёз милкларни мустаҳкамлаб, еган овқатингизни тез ҳал қилади.

Яқинда пиёзчилик макони бўлган Жайҳун (Қумсангир) ноҳиясида бўлиб уларнинг илғор тажрибалари билан танишдик.

Давлат ҳокимияти Жайҳун ноҳияси ижроия органи қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Иматов билан суҳбатда бўлдик. У қисқача шундай ҳикоя қилди: -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шу йилги Паёмида қишлоқ хўжалигининг ҳамма соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганлар. Ноҳиямизда пахтачилик, чорвачилик қатори пиёзчилик, сабзавоткорлик, қовун-тарвуз, бодринг, лимончилик, боғдорчилик ҳам ривожланган. Бу йил Россия мамлакатлари билан маҳсулот етказиш учун махсус ҳужжатлар имзоладик. Хусусан, Россияга 50 минг тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома боғланган. Ноҳия бўйича яқин 100 минг тонна пиёз етказиб берамиз.

Пиёзпар етиштириш бўйича ноҳияда баъзи деҳқон хўжаликлари ва оилавий звеноларда бўлиб суҳбатлашдик.

Гулшан қишлоғида деҳқонлар оилавий звено бўлиб 1-3 гектар майдонгача ерни ажратиб олишган. Алишер Қосимов, Абдулла Абдуҳакимов, Хайрулло Мавлонов, Юлдош Болтабоев сингари оилавий звено бошлиқлари кеча-ю кундуз пиёз экилган майдонлардан узоққа кетишмайди. Мақсадлари мўл ҳосил олиш, пиёз баҳосини бозорда пасайтириш ва арзон маҳсулот билан эл дастурхонини тўлдиришдан иборатдир.

Звено бошлиғиАлишер Қосимов билан суҳбатимиз шундай кечди:

-Пиёз етиштириш, унинг муаммолари ва иш тажрибангиз ҳақида ҳикоя қилсангиз?

-Пиёз етиштириш – асосий ишимиз. Гулшан қишлоғига келсангиз, меҳнатимизни ўз кўзингиз билан кўрасиз. «Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат», деган халқимиз. Пиёз етиштиришда ҳалол меҳнат қилсангиз, ҳосил оласиз. Ҳар йили одамлар ўз кучига қараб, оилавий ижара олишади. Пиёз парвариши осон иш эмас. Бир гектар майдонда ҳосилни йиғиштиргунча 20-30 минг сомоний сарфланади. Пиёзга маҳаллий ва минерал ўғит берилса, қорасон касаллигига қарши вақтида дори сепилса ва яхшилаб суғорилса, зарар кўрмайсиз. Масалан, пиёзнинг тунис, алдава, испанча, май ойида экиладиган уруғлари яхши ҳосил беради. Ҳар йили гектаридан 40-45 тонна пиёз оламиз. Агар бозорда пиёз бир сомонийдан кетса, сарфланган маблағни ҳисобдан чиқарсак 15-20 минг сомоний фойда келтиради. Ноҳиямиздаги «Истиқлол», Қумсангир, Яккадин, Панж қишлоқ жамоатларида ҳам халқ пиёз етиштириш билан машғул бўлмоқда. Ҳозирги пайтда етиштирилаётган пиёзлар рўзғоримизни бут қилиб, соф фойда келтирмоқда.

Миллат пешвоси - Президентимиз Эмомали Раҳмон барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам муҳим эътибор бериб келиши, бежиз эмас. Жайҳун ноҳияси деҳқонлари пиёзпарварлик, сабзикорлик ва қовун-тарвуз етиштириш борасида катта тажриба орттирганлар.

Шунинг учун, Жайҳун ноҳияси деҳқонлари қатори пиёз, сабзи, қовун, тарвуз, бодринг, помидор, маккажўхори етиштириш республика бошқа жойларида ҳам кенгроқ йўлга қўйилса, ҳамма жойда фаровонлик бўлади, деб ўйлайман.

Жайҳунликларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб бораётган эзгу ишлари ва бой тажрибаларини оммалаштириш пайти етмадимикан?

Ҳурматли газетхон, бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз?

Ж. Ҳасанов,

Панж ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси эзгу анъана маъракасини бошлади

 

24 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясида табиатнинг уйғониши арафасида эзгу анъана сифатида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш билан кўчат ўтқазиш ва баҳорги экиш ишлари маъракасини бошлаб берди.

Муфассал...

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124314

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309467
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
380
3937
4317
8284046
57863
101124
8309467

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:47:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015