Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 12 Май 2016 Кӯришлар: 1747
Печат

 

roguni gesКўп йиллардан  бери Роғун ГЭСи ҳақида сўз юритадилар. Ватанимизда бу нур манбаи борасида фахрланиб, тўлиб-тошиб гапирсалар, баъзи  давлатларнинг "буюртмачи" экспертлари бу улкан иншоот ҳақида ўзларига мос "хулоса"ларини баён этадилар. Хайриятки, кейинги пайтларда бу гап-сўзлар анча пасайиб қолди. Нима ҳам дердик. Қўшнининг машинаси иккита бўлса "қайдан топди", дея ғийбат қиладиганлар камми?..

2010 йили вазифам тақозоси билан Роғунга боришга тўғри келди. Узоқ йўл босиб, Файзободдан ўтдик ва Тожикистон иқтисодиётига, халқнинг тинч-тотув, фаровонликда яшашига мустаҳкам тамал тоши бўлган Роғунга келдик. Асосий иншоот ўрни биз тушган жойдан 6 километр нарида экан. Ўша йили маълум сабаблар билан асосий иншоотни кўриш имкони бўлмади. Аммо юқорига йўл олаётган техникаларнинг кети узилмасди. Шунинг ўзидан қурилиш ишларининг бориши ёмон эмаслиги маълум эди… Қурувчиларга деваштичликларнинг нурчилар дастурхони учун юборган сабзавот, озиқ-овқат, умуман, табиат ноз-неъматлари, жами 10 тоннага яқин маҳсулотни топшириб, тушликка келган қурувчилар билан суҳбатлашдик. Маълум бўлишича, ўша йилда қурилиш уч сменада йўлга қўйилган бўлиб, олти минг нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар, инженер-техник ходимлар 36та қурилиш ташкилотига уюшган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб ишлашмоқда экан.

-Мана шундай яна саккизта ошхона ишлаб турибди. Ҳар навбатда 100-120 нафар хўрандага хизмат кўрсатади. Овқат нархи ишчилар учун одатдагидан 40 фоиз арзон,- деди  ўша вақтдаги  шаҳар раиси ўринбосари Кароматулло Мусоев. -Ишнинг бориши ёмон эмас. Қанчалик гап-сўзлар бўлмасин, Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг халқпарварона сиёсати асносида Роғун қурилади!

Бу қатъий сўз эди. Буни биз билан овқатланиб ўтирган, бирин-кетин машиналарга ўтириб, асосий иш жойига отланаётган қурувчи-ю ҳайдовчилар ҳам тасдиқлашди.

Роғун ГЭСи, унинг тақдири бир томондан олганда, деваштичликларга яқинроқ. Нега деганда, Советлар даврида асос солинган бу шаҳарнинг биринчи ижроқум раиси Яхё Мирфозилов - Деваштич фарзанди. Норак ГЭСининг навбатдаги агрегатлари фойдаланишга топширилганда Я.Мирфозилов улкан нурчилар шаҳри горкомининг биринчи котиби эди. Унинг Деваштичдаги уй-музейида Советлар давлатининг олий раҳбари Л.И.Брежнев билан тушган ноёб сурати сақланмоқда. Афсуски, "СССР энергетика аълочиси", кўплаб орден-медалларга сазовор бўлган  Я.Мирфозилов умрининг олтмишинчи баҳорига ҳам етмай оламдан ўтди.

-Роғунликлар Я.Мирфозилов номи билан фахрланишади. Камтар, билимдон, дунёқараши-ю тафаккури кенг инсон эди. Роғунда унинг номини абадийлаштиришга ҳам ҳаракат қилишмоқда,- деди ўрта ёшдан ошган қурувчилардан бири.

Деваштичдан юзлаб километр нарида ўз ҳамюртинг ҳақида меҳрга йўғрилган сўзларни эшитиш қандай яхши…

Роғун ГЭСининг дастлабки шабадаси қалбларга ҳузуру хонадонларга нур бағишламоқда. Шундай йиллар бўлдики, бир суткада атиги бир соат - эрталаб ярим соат, кечқурун яна шунча электр қуввати берилди.

Бу соат, мана, икки-уч йилдан бери ошса ошяптики, камаймаяпти. Жорий йилги қишда бу тақчиллик деярли сезилмади. Демак, яхши, ёруғ, "биз нимага қодирлигимизни кўриб қўйинг!" -дейдиган  кунлар яқин…

Бу йилги Наврўз байрами кунларида Деваштич (Ғончи) ноҳиясининг уч нафар меҳнат фахрийсига Президентимиз томонидан байрам туҳфалари топширилди. Ана шу қадрлашга сазовор бўлган инсонлардан бири республикада хизмат кўрсатган механизатор Баён Саидмуродов шундай деди:

-Мен Совет даври одамиман. Ёшим саксон сари кетаяпти. Бир асрни қоралаб қолган онам бор. Бир куни телевизордан юртбошимизнинг халқ билан учрашувига тикилиб, йиғлаб ўтирганини кўрдим. "Онажон, тинчликми, нега йиғлаяпсиз?"- десам, "Ватанни лаҳча чўғ ичидан қабул қилиб олган Президентимиз қадду қоматини кўр, халқнинг ўз раҳбарига бўлган муҳаббатини кўр. Кечагина қай аҳволда эдигу бугун нимага эришдик. Шукр қил, болам, юртбошингга, озод Ватанингга, унинг ҳар бир гиёҳига шукр қил!"- дейди.

- Бу гапга бирор сўз қўшиб бўладими? Мусулмончилик ҳам аста-секин, деганлар-ку. Бундай ватанга шукр қилмаган киши нонкўрдан бошқа кимса эмас. Мана, электр ҳам ҳал бўлаяпти. Бу йил қишда унинг тақчиллигини айтарли сезмадик. Агар Роғун ишга тушса, юрт янада обод бўлади, янги-янги корхоналар ишга тушади. Аҳоли  турмуши янада яхшиланади. Роғун қурилиши керак. Уни бир ёқадан бош чиқариб қурамиз!- дейди Баён Саидмуродов.

-Бугун Тожикистон халқи Эмомали Раҳмонга нафақат оддий  бир раҳбар, балки давлат нажоткори, миллат бирлаштирувчиси, тинчлигу миллий бирлик кафили, миллий маданиятни қайта тикловчи, янги миллий давлат  асосчиси ва умуман, тожиклар давлатчилиги меъмори ҳамда умуммиллий эътироф этилган пешво сифатида  қарайди, - деб ёзади таниқли сиёсатшунос А. Ҳаким.

Ҳа, Роғун ана шу халқпарвар юртбошимиз раҳбарлигида қурилиши керак. Роғун - Тожикистон келажаги, мустақилликнинг мустаҳкам девори, қадимий, меҳнаткаш халқнинг ор-номуси, ғурури, бугунги  ёш авлоднинг Ватан олдидаги келажак масъулияти. Демак, Роғун ГЭСи иқтисодий ва ижтимоий тараққиётимиз учун сув ва ҳаводай зарур!

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Тожикистон  Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қишлоқми бу, шаҳарми?!

 

Мен ҳар гал Деваштич ноҳиясидаги Яхтан қишлоғига борар эканман, энг аввало, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов, донгдор «Ленинград» совхозига омилкорлик билан раҳбарлик қилган, собиқ СССР Олий Совети депутатлигига сайланган Тожимурод Ражабалиев ва ҳамкасбим Абдураззоқ Умаров ҳақида эслайман.

Яхтанга кираверишда, йўлнинг ўнг томонидаги янги токзорларни кўрар

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг БМТ телевидениеси рус хизматига берган интервюси

 

- Жаноби олийлари, ушбу кунларда, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Наврўз байрамини нишонламоқда. Шу муносабат сабабли, Сиз ва Тожикистоннинг қадимий халқини байрам билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар тилашни истардим. 2009 йили Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясининг 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194613

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597859
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
714
3342
9272
8563896
33963
117875
8597859

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:20:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015