Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 31 Июл 2015 Кӯришлар: 1929
Печат

 

export– Санобод  ГЭСи 100-125  мегаватга баробар бўлиб, одатда  ҳар 1 мегаватнинг қурилиш ишлари учун 1 миллион, кўп ҳолларда эса, 1,5 миллион АҚШ доллари лозим бўлади. Биз Санободнинг қурилиш ишлари учун қанча маблағ лозимлигини тахминан биламиз, аммо аниқ маълумотлар олиш учун қурилишнинг техник жиҳатини эътиборга олишга мажбурмиз, - деди Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода жорий йилнинг олти ойлик якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Усмонали Усмонзода Бадахшонда табиий офат рўй берган жойларга қилган сафари юзасидан сўзлаб, жумладан, шундай деди:

– “Помир Энержи” ходимларидан беҳад миннатдормиз. Улар  табиий офатнинг нохуш оқибатларини бартараф этиш учун суткада 18 соат ишлаб, астойдил меҳнат қилдилар.

Ҳисоботдан маълум бўлишича, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 8 миллиард 658 миллион кВт. соат миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 470,3 миллион кВт. соат ёки 5,7 фоиз кўпдир. Жумладан:

- “Барқи Тожик” ширкати 7 миллиард 210 миллион кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 406,5 миллион кВт. соат ёки 6 фоиз  миқдорида кўпдир;

- “Сангтўда-1” ГЭСи 993, 2 миллион кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 миллион кВт. соат ёки 1,4  фоиз камдир;

- “Сангтўда-2” ГЭСи 360,4 миллион кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқарган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 78,7 миллион кВт. соат ёки 27,9 фоиз зиёддир.

Ҳисобот даврида экспорт қилинган электр энергиясининг умумий ҳажми 546,4 миллион  кВт. соатни ташкил этади, жумладан, Афғонистон Ислом Республикасига 504 миллион кВт. соат, Қирғизистон Республикасига 40,3 миллион кВт. соатни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,9 миллион кВт. соат ёки 9,4 фоиз кўпдир.

Ўз.мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ЕР БИЛАН ТИЛЛАШСАК...

 

Шу кунларда пахтакор хўжаликларда мамлакатнинг стратегик хом ашёси – «оқ олтин»ни териб олиш якунига етмоқда. Хўжалик эгалари ва заҳматкаш деҳқонлар қуёшли ҳар бир кунни ғанимат билиб, оғир меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бор эътибори ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олишга қаратилган.

Муфассал...

Иссиқхоналардан бозор расталарига

 

Шахсий томорқа хўжаликлари мамлакатимиз озиқ-овқат таъминотига муносиб ҳисса қўша олиши мумкинлигини маҳаллий тадбиркор Нормурод ака Гулматов яна бир бор исботлаб берди. Нормурод аканинг ҳикоя қилишича, Холиёр Қурбонов номли қишлоқ жамоатида жойлашган ер участкасидаги 0,05 гектарлик майдонда иссиқхона хўжалиги ташкил этган экан. Айни пайтда бу мўъжазгина усти берк иссиқхонада етиштирилган помидор тадбиркорнинг ўзи туғилиб ўсган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194796

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597922
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
777
3342
9335
8563896
34026
117875
8597922

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.47
Бугун: 10-09-2025 06:32:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015