Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 2345
Печат

 

tomografiyaКомпютер томографияси – бу рентген нурлари воситасида инсон организми қатламларини ташхис қилиш услуби бўлиб, қисқа муддат ичида юқори фазоли суратни олишга имкон яратади.

Ибн Сино клиникаси ташкил этилганидан (2009 йили) буён компютер томографияси бўйича аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.  Ибн Сино клиникаси «Siemens» русумли замонавий компютер томографияси ускуналари билан жиҳозлантирилган.

Шу пайтгача бу ускуналарда радиолог врач Беҳруз Қаҳҳоров ишлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, врач Б. Қаҳҳоров Эроннинг энг яхши клиникаларидан бирида малака оширган. Шунинг учун биз Беҳруз Қаҳҳоровга бир неча савол билан мурожаат қилдик.

- Компютер томографияси ва унинг қандай мижозларга тавсия этилиши борасида тўхталиб ўтсангиз…

-Замонавий медицинада компютер томографияси бир қатор касалликларни ташхис қилишнинг етакчи услубидир. Буларга:

*бош мия, бош жароҳати;

*бўғимлар, суяклардаги нуқсонлар (ўсимталар, шамоллаш жараёнлари, жароҳат оқибатлари);

*умуртқадаги нуқсонлар (бўйин, бел, кўкрак қисми);

*буйрак, жигар, буйрак усти безлари, талоқ, ошқозон ости бези, ички лифматик тугунлар;

*бронхлар ва ўпкалар нуқсони (сил касали, яллиғланиш,  янги ўсимталар, қон томирларининг тиқилиб қолиши);

*ЛОР касалликлар (синусит) ва бир қатор бошқа органлардаги хасталикларга ташхис қўйиш киради.

Шуни таъкидлаш жоизки, ташхис вақтида мижоз рентген нурланиш таъсирига рўпара келади. Бу эса ҳар бир текширув эҳтиёжи асосланган бўлишини таъминлашга сабаб бўлади. Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, текширув жараёнида мижоз оладиган нурланиш ҳажми компютер томографияси орқали назоратга олинади ва бу энг кам кўрсаткични ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, фақатгина врач, мижознинг компютер томографиясидан ўтишини тавсия қилиши мумкин.

-Энди компютер томографияси ташхиси усуллари ҳақида маълумот берсангиз…

-Бугунги кунда компютер томографиясидан  дастлабки ва аниқловчи ташхис сифатида фойдаланиш мумкин.

Биринчи усул, юқорида айтиб ўтганимдек, қарийб барча нуқсонларда қўлланилиши мумкин.

Аниқловчи усул эса ултрасадо текшируви ёки клиник тадқиқот ёрдамида ташхис қўйилганда қўлланилади.

Шунингдек, томирларни аниқ ташхис қилиш ва ҳажмли суратларни ташкил этиш учун кескин фарқ қиладиган моддаларни ишга солиш тадқиқоти тавсия қилиниши мумкин.

-Компютер томографиясини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжудми?

-Бунда алоҳида кўрсатилган тақиқ йўқ. Бу усулни мижознинг ҳар қандай ҳолатида қўллаш мумкин (ҳатто, ўпкалар сунъий вентиляциясида ҳам). Ҳомиладор аёллар ва болаларга келсак, бу ҳолатда компютер томографияси тадқиқотини ўтказиш ҳар томонлама ўлчаб кўриш талаб этилади. Шунингдек, аксарият мижозларда препаратларга аллергияси ҳисобга олинган ҳолда, контраст моддаларнинг ички органларига жўнатиш масаласи алоҳида муҳокама қилинади. Шунинг учун, бу моддаларни қўллашда аллергияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

-Ибн Сино клиникасида компютер томографияси тадқиқоти қиймати аҳолига мушкуллик тўғдирмайдими?

-Душанбе шаҳри бўйлаб компютер томографияси ташхисидан ўтиш ўртача 350 сомонийни ташкил қилади. Ибн Сино клиникасида эса бу 250 сомонийга тенгдир. «Суғуртаи миллий» масъулияти чекланган жамиятда ўз саломатликларини суғуртадан ўтказган кишилар учун компютер томографияси тадқиқотининг 30 фоизини суғурта полиси тўлайди.

«Суғуртаи миллий» компанияси таклиф қилаётган тиббий суғурта тўғрисида тўлиқ маълумот билан www.sugurtaimilli.tj сайтида танишишингиз мумкин.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

Суд ва ички ишлар органларида янги кадрлар

 

12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124457

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309535
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
448
3937
4385
8284046
57931
101124
8309535

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 03:05:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015