Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 08 Май 2015 Кӯришлар: 9109
Печат

 

plastСаратон фасли келиши ҳамда ҳаво ҳароратининг ошиши инсон танаси кўп терлаши ва бунинг натижасида ёмон ҳид тарқалиши, ноқулайлик ҳисси туғилишига сабаб бўлади. Аслида терлаш касаллик бўлмаса-да, кўп терлаш айрим хасталиклар нишонаси, дея тахмин қилиш эҳтимоли мавжуд. Терлаш қон босимининг юқорилиги, инсон организмидаги баъзи касалликлар туфайли ёки туғма ҳам бўлиши мумкин!

Аммо сизнинг кўнгилни хира қилувчи ёмон ҳид таратиш ва хижолат чекишдан қутулиш имконингиз бор. Биз бу йўналишда сизга ёрдам берамиз.

Ибн Сино касалхонасида бадан ва қўлтиқ таги терлаши замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, енгил, осон ва тез бартараф этилади!

Касалхонанинг гўзаллик бўлими маслаҳатчиси Бунафша Ҳайдарий бу амалнинг тез ва зиёнсиз бажарилишини таъкидлади.

– Биз жаҳонда танилган ҳамда бирор-бир жароҳат ёки нохуш оқибатларни келтириб чиқармайдиган табиий материал – ботокс орқали бу амални бажара оламиз! 

Аммо тана терлашидан фарқли ўлароқ, семизлик беморликдир. Бадан ёғлилик даражаси ва қорин айланаси ўлчови Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан ўтган бўлса, бу семизлик нишонасидир! ВMI – шундай меъёрки, унда тананинг килограмм миқдоридаги ўлчови бўй ўлчовига бўлинади. Кўрсаткич 25 дан ошмаслиги керак! Мисол учун, агар оғирлигингиз 95 килограмм ва бўйингиз 1 метр 75 сантиметр бўлса, сизнинг ВMIингиз 31 чиқади. Бу кўрсаткич сизнинг семиз эканлигингизни тасдиқлайди! Ташқаридан қараганда ҳам семизлик унчалик ёқимли эмас. Ҳатто, шинамроқ либос танлаш учун соатлаб магазин ва дўконларда овора бўлишингизга тўғри келади. Уй ва жамият транспортида ўзингизга жой топишда қийналишингиз – семизлигингиз «самараси»дир. Тиббиёт нуқтаи назаридан эса, семизликнинг зиёни янада кўпроқдир: энг аввало, белингиз ва умуртқангиз зарар кўради, сўнгра тиззаларда оғриқ пайдо бўлади. Ҳазм қилиш органлари ёғ босиш оқибатида яхши фаолият қила олмайди.

Бунафша Ҳайдарий хоним суҳбатимиз сўнгида Ибн Сино касалхонасида семизликни ҳам баратараф этиш мумкинлигини таъкидлади: ошқозонни кичрайтириш йўли билан сиз очофат иштаҳангиз билан бир умрга хайрлашасиз! Бу амалиёт жараёнида ошқозон ҳажми кичрайтирилиб, герлен деб номланувчи очиқиш гормонининг кўпайиши олди олинади. Шунингдек, бадандаги ортиқча ёғлар липосакция усули ҳамда лазер нури ёрдамида бартараф этилади! Қўл ва соннинг семизлиги ҳам энг яхши усул ва қисқа муддатда бартараф этилади.

Айни пайтда гўзаллик, ёшлик ва саломатлик мухлислари пластик жарроҳлик ўтказиш учун жуда кўп вақт ва маблағларини сарфлаб, хорижий мамлакатларга боришади. Ибн Сино касалхонаси эса, худди шундай хизматни ўз мижозларига Ватанимизда тақдим этади!

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тўлатилмаган товон

 

Биродаркушлик уруши тугаб, дориламон кунлар тонги эндигина отаётган дамлар. Сиёсий ва иқтисодий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарбидан гандираклаб қолган халқнинг кўпчилиги ўзини бозорга савдо-сотиққа урган.

Карим ака (қаҳрамонимиз номи ўзгартирилди) ҳам икки ўғлининг таклифини рад этмай, бозорга чиқишларига ижозат берди. Ўғиллари вилоят маркази, қўшни ноҳиялардан ўсимлик ёғи келтиришиб, жамоат ҳудудида ташкил

Муфассал...

Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир

 

9 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Ғалаба боғида Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Тадбир ўтказилиш жойида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали кутиб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193079

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596466
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2663
5216
7879
8563896
32570
117875
8596466

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:58:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015