Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 18 Июл 2018 Кӯришлар: 2028
Печат

 

kurgazma 2018Хўжанддаги Спорт саройида очилган «Суғд-2018» Бешинчи халқаро савдо ярмаркасига тўхтовсиз келиб турган кишилар бу ерда Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан бирга, қўшни Ўзбекистондан келган тадбиркорлар кўргазмаларини астойдил кўздан кечиришди.

Анъанага айланган ва иштирокчилари йил сайин кўпайиб бораётган ярмаркада Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб

Амирликлари, Қирғизистон каби қатор давлатлардан келган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қатнашишди. Лекин ярмарка ташкилотчиларининг билдиришларича, бу гал энг кўп иштирокчи қўшни Ўзбекистондан келган.

kurgazma 2018 2- Мен ўтган йили Душанбеда ўтказилган Ўзбекистон товарлари кўргазмасида қатнашгандим. Хўжанддаги халқаро ярмаркада биринчи марта қатнашяпман. Тожикистонда биз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган шериклар пайдо бўлганидан хурсандмиз, - деди Намангандаги «Истиқлол Дизайн Маркази» очиқ ҳиссадорлик жамияти вакили Акром Каримов.

«Истиқлол Дизайн Маркази» Хўжандга, асосан, «Идеал» бренди – тамғаси билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар олиб келган. Мазкур бренд остидаги костюм-шимлар, кўйлаклар, спорт кийимларини қизиқиб кўраётган ва сотиб олаётган одамлар кўп бўлди.

Энг сифатли матолардан тикилаётган кийимлар дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатида сотилаётган экан. Марказ вакилларининг айтишларича, маҳсулот сифатининг юқори бўлишида Германия, Италия, Япония каби мамлакатлардан келтирилган замонавий жиҳоз ва мосламаларнинг ўрни катта бўлаётган экан.

kurgazma 2018 1Тошкентдаги «Minimaх Elegans» очиқ ҳиссадорлик жамияти кўргазмага келтирган болалар кийимлари Туркия ё бошқа бирор илғор мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан асло қолишмайди. Лекин нархи анча арзон.

- Фақат мен эмас, балки ўзбекистонлик жуда кўп тадбиркорлар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибига киритилган енгилликлардан хурсандмиз. Қўшни-қўшнининг бозори, дейдилар. Тўғри, маҳсулотларимизга бошқа мамлакатларда ҳам харидор кўп. Лекин биринчи навбатда, энг яқин қўшни бозорига маҳсулот чиқаришдан хурсандмиз, - деди «Minimaх Elegans» очиқ ҳиссадорлик жамияти вакили Мираброр Баҳодирхўжаев.

Ярмарка шарофати билан тожикистонлик тадбиркорлар ҳам хорижий мамлакатлардан янги шериклар топишга муваффақ бўлишди. Бу галги ярмаркада тожикистонликлар енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, металл саноати, халқ ҳунармандчилиги буюмларини ҳам намойиш этишди.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода халқаро ярмарканинг очилиш маросимида сўзлар экан, кейинги уч йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўлами икки баравар кўпайганини таъкидлади. Ўтган – 2017 йилда вилоятда 1 миллиард АҚШ долларига тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Айниқса, кейинги бир йил давомида қўшни Ўзбекистон билан савдо-сотиқ кескин ривожланган. Жумладан, Ўзбекистонда Суғд вилоятида ишлаб чиқарилаётган цементга бўлган талабот ортиб бормоқда. Айни бир пайтда Суғд вилояти бозорларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тобора кўпаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Савдо ва саноат палатасининг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи Дилшод Менглиев ҳам икки қўшни мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тобора ривожланаётгани, савдо-сотиқ авж олаётганини айтди.

Россия Федерацияси Савдо ва саноат палатаси қошидаги Тожикистон билан ҳамкорлик кенгаши раиси Сергей Ключарев эса, «Суғд-2018» халқаро ярмаркасининг аҳамияти ҳақида сўзлар экан, тожикистонлик саноатчилар, тадбиркорларнинг энг яхши ва ишончли шерик эканликларини таъкидлаб ўтди.

Икки кун давом этган халқаро ярмаркада Тожикистоннинг турли минтақалари ва хориждан келган 200дан ортиқ ширкат маҳсулотлари намойиш этилди.

Ярмарка давомида бошқа тадбирлар билан бирга, «Суғд вилояти сайёҳлик иқтидори ва имкониятлари» мавзусида форум ўтказилди.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг БМТ телевидениеси рус хизматига берган интервюси

 

- Жаноби олийлари, ушбу кунларда, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Наврўз байрамини нишонламоқда. Шу муносабат сабабли, Сиз ва Тожикистоннинг қадимий халқини байрам билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар тилашни истардим. 2009 йили Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясининг 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида,

Муфассал...

Сизни соғиниб келдик...

 

Киприк яшар экан кўзни соғиниб,

Тил ҳам яшар экан сўзни соғиниб.

Тўлқинни соғиниб яшаркан қирғоқ,

Соғинчдан иборат экан яшамоқ.

------------------------------------             Абдулла Шер.

Ўтган ҳафта чинданам таассуротларга бой ҳафта бўлди. Шулардан бири Тошкент шаҳри Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри санъат усталарининг Душанбе шаҳридаги Абулқосим Лоҳутий номли академик драма

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192417

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595699
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1896
5216
7112
8563896
31803
117875
8595699

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 15:00:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015