Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1606
Печат

 

monopoliya 2017- Жорий йил олти ойида республикамизга 446,8 минг тонна буғдой олиб келинган, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қаршилик хизмати бошлиғи Саъди Қодирзода журналистлар билан ўтказилган матбуот конференциясида. – Келтирилган буғдойнинг ҳар тоннаси нархи 207 Америка долларига тўғри келди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,2 минг тонна ёки 4,3 фоиз камдир.

Саъди Қодирзоданинг маълумотига кўра, мамлакатимиз ғалла бозорида 58 хўжалик субъекти фаолият юритади ва уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3тага камайган.

- Шунингдек, Тожикистонда ун импорти 46,7 фоизга камайган, - деди С. Қодирзода. – Олти ой мобайнида мамлакатимизга 23,3 минг тонна ун киритилган. Бир тонна уннинг нархи 265 АҚШ долларини ташкил этган. Мамлакатимиз ун ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти яхшиланганлиги бу маҳсулот импортининг камайиши омили бўлиб хизмат қилди.

Ўтган олти ой мобайнида ун ишлаб чиқариш корхоналари 313,2 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,9 минг тонна ёки 26,3 фоизга ортиқдир. Буғдой ва ун Тожикистонга, асосан, Қозоғистон Республикасидан келтирилади.

Жорий йил биринчи ярим йиллигида Душанбе шаҳри улгуржи савдо нуқталарида 50 килограммлик бир қоп биринчи навли уннинг нархи 150-155 сомонийни ташкил этган. 

- Ўтган олти ой мобайнида 51,6 минг тонна шакар келтирилган, - деди Монополияга қаршилик хизмат бошлиғи. – Келтирилган шакарнинг 51,93 фоизи Россия Федерацияси ва 23,16 фоизи Беларус Республикаси улушига тўғри келади. Ҳисобот даврида мамлакатимиз бозорларида бир килограмм шакарнинг нархи 7,35-8 сомонийни ташкил этди.

Матбуот конференциясида қайд этилишича, ёнилғи бозорида ҳам соғлом рақобат мавжуд бўлиб, бир литр «АИ-92» русмли бензиннинг нархи 6,3-6,6 сомонийдир.

Бундан ташқари, журналистларга кўмир бозоридаги вазият, соғлиқни сақлаш, маориф соҳаларида хизмат кўрсатиш савиялари ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш, шунингдек, реклама фаолияти юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қалбда ўсган тоза чечакдан eниб-ўсгай анвойи гуллар...

 

Толиб Саъдулло (Толибжон Ҳомидов) 1971 йилда Панжакент шаҳрининг Қизилжар қишлоғида туғилган. Шеърлари 1989 йилдан матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинади. Бир туркум шеърларини эътиборингизга ҳавола этарканмиз, шоирнинг шеърий кечинмалари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз.

Муфассал...

Хавфсизлик кенгаши мажлиси

 

17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Хавфсизлик кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда Хавфсизлик кенгашининг аъзолари ва доимий аъзолари, Конституцион суд, Олий суд, Олий иқтисодий суд раислари, ҳарбий тузилмалар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124328

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309469
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
382
3937
4319
8284046
57865
101124
8309469

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:48:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015