Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1353
Печат

 

sharif said 2017Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг матбуот конференцияси, асосан, журналистлар ва Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид ўртасидаги қизиқарли ва долзарб савол-жавоблар билан ўтди. Шуларнинг айримларини қуйида келтирамиз.

- Баъзи давлатлар мамлакатимизда ташкил этиладиган кўргазма учун ўзимизда бор ва сифатсиз маҳсулотларни келтиришади.

Биз учун бундай «хўжакўрсин»га бўлган кўргазмаларнинг нима кераги бор?

- Ҳақиқатдан ҳам, бу каби ҳолатларни учратишимиз мумкин. Лекин, аввало, шу нарсани унутмаслик керакки, қайси бир хорижий корхона бизнинг ички бозоримизни ўрганмасдан, нимага кўпроқ талаботимиз борлигини билмасдан туриб,  турли хил сифатсиз ва биз учун унчалик керак бўлмаган маҳсулотлар билан кўргазмада қатнашар экан, улар шубҳасиз, бу каби тадбирлардан ўзлари учун манфаат ололмайди, балки зарар қилади. Нега десангиз, қанча маҳсулот  олиб келган бўлса, барини қайтариб кетади ҳамда қилган харажатига куяди. Бундан ташқари, бизнинг бугунги харидор олдинги йиллардагидек эмас, нимани кўрсатса, индамай олиб кетаверадиган. Бугун биз, хусусан, тадбиркорларимиз сифатли, халқ хўжалиги учун зарур ва унга нисбатан талаб кўп бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган хорижий корхоналар билан шартнома тузишни истайди.

Кўргазмалар учун сифатсиз маҳсулот олиб келадиган хорижий корхоналар борасида биз ҳам ўз салоҳиятларимиздан келиб чиқиб, тегишлича чора кўрмоқдамиз. Мисол учун, Эрон Ислом Республикасининг икки корхонаси бизга келиб, кўргазмаларда қатнашди. Лекин уларнинг маҳсулотлари бизнинг талабларга жавоб бермади. Шунда Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига бундан кейин бундай корхоналарнинг юртимизга келиб, кўргазмаларда қатнашишининг олдини олишлари учун расмий мактуб йўлладик. Ва бундан кейин ҳам биз бу масалада қатъий турамиз ҳамда тегишли чораларни кўришда давом этамиз.

-Бугун биз хорижий сармоядорларни жалб этиш учун мамлакатимиздаги қайси соҳаларни кўпроқ кўрсатишимиз керакки, ҳам биз учун ва ҳам улар учун манфаат келтирсин?

-Айни пайтда биз юртимиздаги мавжуд соҳаларнинг ҳаммасидан ҳам тўлиқ фойдалана олганимиз йўқ. Мисол учун, гидроэнергетика, металларни қайта ишлаш, машинасозлик, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, хусусан, дорисозлик, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш. Бу соҳаларнинг барчаси ҳам хорижий сармоядорларни қизиқтиради. Бунинг учун биз ҳар бир соҳа учун халқаро даражадаги ихтисослашган соҳавий кўргазмаларни ташкил этиб, ўзимиздаги мавжуд иқтидорларни кўрсатиб бера олишимиз керак. Бу борада биз «ОСТОНА ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмасидаги Тожикистон павилонини томоша қиладиган иштирокчилар учун CD-диск тайёрладик. Унда мамлакатимиздаги афзалиятли соҳалар ҳақида тўлиқ маълумот жойлаштирилган.

- Маълумки, жорий йил  пойтахтимиз - Душанбе шаҳрида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унинг доирасида қандай шартномалар имзоланди ва шунинг баробарида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги миллий кўргазмаси қачон ўтказилади?

- Жорий йилнинг 17-19 апрел кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда қўшни давлатнинг 160дан ортиқ корхонаси ўзининг 1500дан зиёд маҳсулотлари билан қатнашди. Мазкур кўргазма доирасида мамлакатимиз тадбиркорлари 50 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзолашди. Эндиликда биз Ўзбекистон пойтахти - Тошкентда Тожикистоннинг миллий кўргазмасини ўтказишга тайёрланаяпмиз. Бу эса, сентябр ойларига  режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми икки баробарга ошди. Ҳозирда  биз Ўзбекистонга цемент ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилаяпмиз. Улардан эса, минерал ўғитлар, донли маҳсулотлар ва янги технологияларни келтираяпмиз.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ОНА – МЎЪЖИЗАВИЙ ХИЛҚАТ, ОНА МУҚАДДАС ЗОТ…

 

Тожикистон Халқ шоири Камол Насрулло ёш ижодкорлар билан бир учрашувида жуда ажойиб гап айтганди: - "Она, Ватан ҳақида шеър ёзиш - жуда қийин. Чунки қалам яралибдики, шоирлар Онани куйлайди, Ватанни мадҳ этишади…"

Таниқли шоирнинг фикрига қўшилган ҳолда Она ҳақида ёзиш учун, Онадек муқаддас инсонни тараннум этмоққа, Она сингари буюк шахсни алқамоққа кишининг кўксида меҳр-мурувватга лиммо-лим юрак уриб турмоғи лозим бўлса керак дейман.

Муфассал...

МОРАТОРИЙ – ОЗОД РИВОЖЛАНИШ ДЕМАК...

 

Ҳар бир мамлакат иқтисодининг ривожланиши ва устуворлик касб этишида хўжалик юритишнинг давлат сектори билан бирга хусусий секторга мансуб бўлган ишлаб чиқариш соҳасига доир тадбиркорлик субъектларининг ҳам роли катта.

Иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган давлатларда, айнан, хусусий сектор тадбиркорлик субъектларининг озод фаолият юритиши учун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124321

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309468
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
381
3937
4318
8284046
57864
101124
8309468

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:47:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015