Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 1781
Печат

 

g hasanzoda 2017Ўтган йили корхона ва муассасаларнинг 1006 нафар масъул шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайдга олинган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги директори Гулнора Ҳасанзода ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида зикр қилиб ўтди.

"2016 йили умумий ишлар режасига мувофиқ маҳаллий статистик органлар томонидан 1765та статистик маълумот ишончли текшируви ўтказилиб

, натижада, корхона ва муассасаларнинг 1006 нафар масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари учун 279,4 минг сомонийлик умумий маблағ ҳисобида маъмурий жарима тайинланди",- деди Г.Ҳасанзода.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлиги иш режасига биноан, 2017 йили савдо, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳалари статистик ҳисоботи ҳам электрон усул орқали йўлга қўйилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг сентябр ойидан бошлаб, республика барча минтақаларида электрон ҳисобот тавсия этиш жорий қилинган.

Статистика агентлигининг матбуот анжуманида маълум бўлишича, 2016 йилнинг январ-декабр ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 230,3 минг туғилиш ва 30,3 минг вафот этиш ҳолати қайдга олинган бўлиб, шундан 2,6 минг нафарини бир ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Аҳолининг табиий ўсиши ҳолати дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-декабр ойларида 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоизга камайиб, 197,3 минг киши ёки 1000 аҳолига 22,8 нафарни ташкил қилди.

Ўтган йилнинг январ-декабр ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қайдга олинган никоҳлар сони 2015 йилга нисбатан 5,9 фоизга камайиб, 72,4 минг жуфтликни ташкил қилди. Никоҳларни қайдга олиш ҳолатининг камайгани республикамизнинг барча минтақаларида кузатилади. ТБМВда никоҳларни қайдга олиш 13 фоизга камайиб, 1,9 мингтани ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич Хатлон вилоятида 5 фоиз (26,5 минг), Суғдда 6,2 фоиз (21,2 минг), Душанбе шаҳрида 5,1 фоиз (6,7 минг) ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда - 6,4 фоиз (16 минг) камайган.

Мамлакатимизда қариндошлик никоҳларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳали етарли эмаслиги яққол кўзга ташланади. Чунки ҳисобот даврида мамлакатимизда 308та қариндошлик никоҳи қайдга олинган бўлиб, шундан 293 жуфтлик Суғд вилояти, 2 жуфтлик Хатлон вилояти, 3 жуфтлик Душанбе шаҳри ва 10 жуфтлик республика бўйсунишидаги ноҳияларга тўғри келади.

Бу маълумотлар қай даражада тўғри эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берган Гулнора Ҳасанзода:

-Биз фақат қўлимизга келиб тушган расмий маълумотлар орқали жавоб бера оламиз,- деди.

Ўтган йили мамлакатимизда ажралиш ҳолати ҳам кўпайгани маълум бўлди. Бу кўрсаткич ТБМВда 6,6 фоиз, Суғд вилоятида - 6,3, Душанбеда - 7,8 фоиз, республика бўйсунишидаги ноҳияларда - 11,7 ва Хатлон вилоятида 1 фоизга ошган. Шунингдек, ажралишдан 27 ҳолати қариндошлик никоҳларига тўғри келади. 

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози туфайли фаолиятини тўхтатган корхоналар тўғрисида гап кетганида Статистика агентлиги директори:

-Ўз фаолиятини тўхтатган корхоналар 279тани ташкил қилса, уларнинг аксарияти фаолият шаклини ўзгартириш орқали ишларини давом эттиришади. Чунки ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар қайдга олиш жараёнида фаолиятнинг бир нечта турини танлашади. Улардан бирига барҳам берилса, қолганини давом эттираверадилар. Шунинг учун улар "Ягона дарча" орқали ўз фаолиятларини тўхтатиб, бошқа турини бошлаганликлари ҳақида қайддан ўтишлари зарур бўлади,- деб жавоб берди.

 

Г. Аюпова,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

Соч толаларидек беҳисоб ҳасанот

 

Ёхуд етимлар ҳақини адо этиш хусусида

Рамазон - савоб ишлар қилинадиган ой. Айни шу муборак кунларда етимларга меҳр-мурувват кўрсатган инсонлар учун ҳам савоб эшиклари очилади.

У ҳам тугамоқда. Ҳадемай ҳайит. Демак, яхшилик қилиш учун ҳар лаҳза ғанимат…Мамлакатимиз тобора ободонлашиб, тинч диёримизда эл фаровонлиги яхшиланиб бормоқда. Тўкинчилик, қайси бир хонадонга кирманг, дастурхони

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273846

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924207
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
395
4733
395
8891591
54977
125971
8924207

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:52:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015