Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1560
Печат

 

q rohbar 2017-Биз анчадан буён сизлар билан учрашишни, янги ташкил этилган комитетимиз ҳақида маълумот беришни ва шу кунгача келиб тушган саволларга атрофлича жавоб қайтаришни интиқиб кутаётган эдик,- дея сўз бошлади Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси Қосим Роҳбар.

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети 2013 йилнинг 19 ноябрида Тожикистон Республикаси Президентининг «Тожикистон Республикаси давлат ҳокимияти ижроия органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида ташкил этилган. 

Унинг асосий вазифаси минтақалар, хусусан, шаҳарча ва қишлоқ жамоатларини ривожлантириш, уларнинг келгусидаги фаолиятларини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув механизмини юксалтириш, аҳолини сифатли давлат хизматлари билан таъминлашга қаратилган. 

Комитетнинг ўтган йилги фаолиятига тўхталган Қосим Роҳбар, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2016 йил январидаги мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида кўрсатилган мақсадларни амалга татбиқ этиш борасида Комитет коллегияси ҳайъатининг вилоят раислари ўринбосарлари, вазирлигу идоралар вакиллари иштирокидаги мажлисда Суғд ва Хатлон вилоятлари иқтисодий-ижтимоий тараққиёт дастури мониторинг натижалари кўриб чиқилиб, унга кўра, комитетнинг ТБМВ, Суғд, Хатлон, Хоруғ шаҳри, Ванж ва Ж.Расулов ноҳияларининг янги иқтисодий-ижтимоий дастурларига тавсиялари кўрсатилганлигини таъкидлади.

-Комитетимиз фаолияти кенг қамровли. Лекин янги ташкил этилганлиги боис, унинг  фаолиятини тўлалигича йўлга қўйишда сиз –оммавий ахборот воситалари кўмагингизга таянамиз, ҳар доим сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз,- деди Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Маҳаллий ривожланиш комитети раиси Қосим Роҳбар журналистларга қарата.

Зуҳриддин УМАРОВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир

 

9 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Ғалаба боғида Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Тадбир ўтказилиш жойида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали кутиб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194544

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597839
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
694
3342
9252
8563896
33943
117875
8597839

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:15:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015