Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 1672
Печат

 

nstТожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест маркази фаолиятини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва кўрсатмалари асосида йўлга қўйган бўлиб, бир талай ишларни бажарган. Бу ҳақда жорий йил биринчи ярми якунига бағишланган матбуот конференциясида Миллий тест маркази бошлиғи ўринбосари Жамшед Азимов журналистларга маълумот берди.

- Албатта, фаолиятимизнинг асосини 2016 йил марказлаштирилган кириш имтиҳонларига тайёргарлик ва уни ўтказиш ташкил қилади, - деди Ж. Азимов. – Бу йўналишда, энг аввало, ота-оналар ва абитуриентлар ўртасида касб танлашда адашмаслик, шунингдек, тестларни ишлаш, имтиҳон топшириш қоидаларини пухта ўрганиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бордик. Бу тадбир икки давр – 2015 йилнинг октябридан декабригача ва 2016 йилнинг январидан март ойигача ташкил қилинди. Биринчи даврда марказ ходимлари 18та шаҳру ноҳиялардаги таълим муассасаларида 2015 йил марказлаштирилган кириш имтиҳонлари натижалари билан директор, ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналарни таништиришди. Шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи масъуллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Иккинчи даврда эса, мамлакатнинг 21 шаҳру ноҳияларида ташкил этилди. Умуман, марказ 277 марта учрашув ўтказиб, уларда 19480 нафар, жумладан, 18216 ўқувчи ва 1264 нафар ўқитувчи қатнашди.

Шунингдек, матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест маркази бошлиғи ўринбосари Жамшед Азимов журналистларга оммавий ахборот воситалари билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорликлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.

Ҳисобот даврида Марказ томонидан қайдга олишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 26та шаҳру ноҳияларда 28та сайёр қайдга олиш нуқталари иш олиб борди. Жорий йил қайдга олиш нуқталари ўтган йилга нисбатан 6тага оширилиб, 48 шаҳар ва ноҳияда ташкил этилди.

Шунингдек, марказ 16 апрелдан 30 апрелгача такроран қайдга олиш даврини ўтказди.

Бундан ташқари, марказ айрим узрли сабабларга кўра, қайддан ўтолмаган абитуриентлар учун 20 июлдан 30 июлгача қўшимча қайдга олиш жараёнини ўтказди. Бу даврда 1001 нафар абитуриент берилган имкониятдан фойдаланди.

Ўтган йили Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест марказида 73700 нафар абитуриент, жумладан, 45873 нафар ўғил ва 27827 нафар қиз болалар қайддан ўтган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 84628 нафарга етди.

Жорий йил Миллий тест марказида тақсимот танловида иштирок этиш ҳуқуқини 59260 нафар абитуриент қўлга киритди. Статистик маълумотларига кўра, танловда иштирок этган абитурентларнинг умумий сонидан 43807 нафари ўзлари танлаган ихтисослари бўйича олий таълим муассасаларига жалб қилинди.

Матбуот конференцияси давомида журналистлар  ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

С. Гулчеҳра,

 «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

КУМУШНИНГ НАБИРАЛАРИ

 

Сизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,

Ғоратдир қофия  захиралари.

Энди қоғоз-қалам  беҳол шитирлар,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

Муфассал...

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124130

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309414
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
327
3937
4264
8284046
57810
101124
8309414

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:31:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015