Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

Мақолалар архиви

Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 4331
Печат

 

gvardiya4 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони Эмомали Раҳмон иштирокида Миллий гвардия ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

«Кохи Борбад» давлат мажмуасида бўлиб ўтган тантанали йиғилишда мамлакат Қуролли кучлари раҳбарлик ва қўмондонлик ҳайъати, Миллий гвардия офицерлари ва аскарлари, республика бир қатор қуролли тузилмалари ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари раҳбарлари иштирок этишди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Миллий гвардия офицеру аскарлари ва мамлакат бутун халқини Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллиги 24 йиллиги ва Миллий гвардия ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан табриклар экан, уларга жасорат, матонат ва мустақил Тожикистон хавфсизлигу осойишталигини ҳимоялашда касбий маҳорату малакалар тилади.

Чунончи, бугунги давлатдорликнинг бошқа асослари, ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари билан бир қаторда, мустақилликнинг энг яхши меваси ҳамда мустақил давлатимиз Қуролли кучлари таркибий қисми ҳисобланган Тожикистон миллий гвардияси ташкил этилганига йигирма йил тўлгани қайд қилинди.

gvardiya 1Миллий гвардия давлат мудофаа тизими шаклланишида муҳим рол ўйновчи махсус тузилма ҳисобланади.

Давлат  бошлиғи Миллий гвардия ташкил этилганининг биринчи йиллари ҳақида эслатар экан: «Биз бу ҳарбий тузилмани республикамиз жуда оғир ва нозик вазиятда турган даврда ташкил этдик»,- деди.

Шунинг учун, Миллий гвардия шахсий ҳайъати ўзи ташкил топган биринчи босқичда бошқа ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари билан бир қаторда, жуда мушкул, шу билан бирга, фахрли йўлни босиб ўтиб, жасорату матонатнинг энг яхши намунасини кўрсатди ва ўзининг шарафли гвардиячи деган номини оқлади.

Мамлакат Президенти бугун Миллий гвардия халққа содиқ кадрларни тайёрлаш масканига айлангани ва гвардия сафида хизмат қилиш ҳар бир ватанпарвар учун ифтихор белгиси бўлишини қониқиш билан айтишимиз мумкинлигини қайд қилди.

Тожикистонлик гвардиячилар жасорату матонатлари она-Ватан чегаралари ҳимоясини ўзларининг ватанпарварлик бурчи, дея ҳисобловчи минглаб шарафли ўғлонларимиз қаҳрамонлигу фидокорлик анъаналарини давом эттиряпти.

Мамлакат Ҳукумати муваффақиятли ижтимоий сиёсат доирасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг 500 нафари оиласига турар-жой ажратди.

Давлат ва мамлакат Ҳукумати қўллаб-қувватлаши ва ғамхўрлиги Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларидан ҳарбий интизомни ошириш, Ватан ва мамлакат халқига садоқат билан хизмат қилиш, Конституцияга риоя этиш, ўз масъулиятли ва фахрли вазифаларини масъулият билан ижро этишни талаб қилади.

Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш байрамона концерт дастури билан ниҳоясига етди.

«Ховар» ТМАА.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

СИМКАРАВОТ

 

Ўтган замон ҳикояси

Карам чол фақат ўзи яшаётган қишлоқда эмас, балки ўша пайтда Қалъаи Сурх, деб аталган районда темир каравотга эга бўлган биринчи одам эди. Оддий каравот. Тўрт оёқли, суянгич-панжарали симкаравот. Лекин чол бу каравоти билан жуда-жуда фахрланарди. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирда «06», «Жигули» ё «ГАЗ-24» сотиб олган одамлардан камроқ гердайиб юрмасди. Бу каравотни марказга кўчиб кетган қизи юборганди.

Муфассал...

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2197936

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8604093
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2693
4255
15506
8563896
40197
117875
8604093

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 11-09-2025 22:56:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015