Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2364
Печат

 

rustam ergashДариғо, кўп йилким тўкилади қон,

Мусулмон давлатлар аро беомон.

Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,

Мусулмон бўлмаган юртларга томон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Шиа-ю суннийлар тополмай тўзим.

Ҳар бири дейишиб:- дини пок ўзим.

Эл бошига тўкар балои азим,

Мусулмон мусулмон қаҳрида бирён,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Дилида инсофу имони йўқлар,

Лаззат олмоқ учун террорист, тўқлар

Мусулмон бошига ёғдириб ўқлар,

Ваҳшат шаробини ичганда шодон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Аллоҳ номи билан этишиб жиҳод,

Дин пешвоси номин олганлар  жаллод.

Масъум кимсаларни бўғизлар, ҳайҳот.

Мусулмон юртларда тўлгандек чаён,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Бу қандай кўргулик, бу қандай даҳшат?

Мусулмон юртларда кезар разолат.

Бўлгандайин гўё қирғин-қиёмат.

Ўзга юртдан тилаб мозорга макон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Мусулмон юртларин сарвари, айтинг,

Юртингдан юз буриб кетса элатинг,

Куймасми виждонинг, куймасми бетинг?

Элу халқ  Аллоҳдан тилаб бир имкон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

 

***

Бургут бўлсанг ҳамки қанот ёзмагин,

Шиддатли учмоғинг келмаса агар.

Гул қизлар кўзига кўзинг сузмагин,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Интилма олай деб  кўкдан юлдузни,

Севаман демагин, ҳар гул, ҳар қизни.

Кўтара билмассан аёлий нозни,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Дилда тушган оташ тезда тушмагай,

Марди майдон бўлмоқ осон кечмагай,

Ҳар кимса ҳам сенга бағрин очмагай,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Ҳар кимнинг бошига қўнмагай Ҳумо,

Ҳар кимга ҳам замин бўлмагай Момо,

Хуш кўрмагай сени, ҳаттоки Худо,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Белида белбоғи борлар, бор бўлсин,

Дилида гулбоғи борлар бор бўлсин,

Бахтсизларнинг доғи сенга дор бўлсин,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

***

Эҳром кийгизсалар Меҳрга бир кун,

Буюк бир онага ўхшаб қолганмиш.

Шул сабаб дегайлар: Меҳр  бус-бутун,

Оналар қалбидан таралган эмиш.

Балки барча сеҳру муҳаббат, шафқат,

Оналар меҳрининг шарорасидир.

Меҳрдан яралган вафо, садоқат,

Ишқ деган туйғунинг бир порасидир.

Дилдан азалроқдир, оналар меҳри,

Гулдан гўзалроқдир оналар меҳри.

Оналар меҳрига ошиқ бир туйғу,

Жон таслим этганмиш эшитиб меҳри.

Рассом бўлганимда чизган бўлардим,

Буюклик рамзини мисли онадек.

Оналар меҳрини тасвир этардим,

Гуллардан яралган гулгун хонадек.

Рустам Эргаш,

Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - МИЛЛИЙ АРМИЯ АСОСЧИСИ

 

Қуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

Муфассал...

Ҳаётбахш нурларга талпиниб…

 

Ҳамдам Рофиев қуёш чиқишини кузатишни ёқтиради. Тонг саҳарда офтобнинг заррин нурлари осойишта юртимиз узра таралиши унга завқ-шавқ улашади. Ҳаётбахш нурларга боқиб, жаннатмакон юрт - Тожикистонда туғилганлиги, шу ўлканинг мусаффо ҳавосидан нафас олиб яшаётганлигига шукрона қилади. Мустақиллик шарофати туфайли Ватанимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан ифтихор ҳиссини туяди…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194436

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597806
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
661
3342
9219
8563896
33910
117875
8597806

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:10:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015