Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 3402
Печат

 

z umarКуз...

Ташқарида ёмғир ёғади майин,

Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.

Йўлларга термулиб кун давомида,

Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.

 

Сочларига қўнган ғамнинг қирови,

                Белдан кетган қувват, кўзлар ҳам хира.

Олисларда юрган фарзандин кутиб,

Йўллардан кўзларин узолмас сира.

 

Неча кундан буён безовта кўнгил,

Билмайди қаерга қўйишин ўзин.

Боласининг ширин тилидан бот-бот,

Эшитгиси келиб, “онажон” сўзин.

 

Она буюклиги шундандир балким,

Фарзандини ўйлаб хавотир ҳар дам.

Бўлмаса шунчалик боласин кутиб,

Томоғидан ўтмай қоларми сув ҳам.

 

Бу менинг онамдир, менинг онам - бу,

Қайтишим зор кутган, шу - мунис она.

Мен-чи, юрибман-да олис шаҳарда,

Юмуш-ташвишларим қилиб баҳона.

 

Кеч куз...

Ташқарида ёмғир ёғар, шивалар,

Ҳануз кулба ичра ўтирар бир жон.

Бир кун ёнингизга қайтаман, албат,

Мен ҳам соғинганман, сизни ОНАЖОН!

 

Зуҳриддин Умаров.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Инсоф излаб бозорга борманг

Ёхуд муборак Рамазон ойи арафасида бозорлардаги нарх-наволар хусусида

Яқинда Раъно Қирғизбекова деган танишим Москва шаҳридан келди. У киши меҳнат таътили пайтида Россияда яшаётган ўғли, келини ҳамда неварасини кўриб қайтди. Танишимдан сафар таассуротлари ҳақида сўраганимда, Москва шаҳрининг гўзаллиги, меҳнат муҳожирларининг муаммоларидан гапира туриб, россияликларнинг ажойиб бир анъанасидан завқланганлигига алоҳида тўхталди:

Муфассал...

Пухта эгалланган ҳунар…

 

2018 йил Тожикистонда "Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили", деб эълон қилингач, Конибодом шаҳрида миллий ҳунарларни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Қадим-қадимдан конибодомликлар наққошлик, сўзаначилик, зардўзлик, дўппи тикиш, гилам тўқиш каби ҳунарлари билан машҳур. Жумладан, Кўчкак қишлоғидан машҳур ўймакор Усмонбек Мараҳимов, равотлик зардўз Назира Отажоноваларнинг номлари бутун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193546

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597265
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
120
3342
8678
8563896
33369
117875
8597265

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:13:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015