Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 2551
Печат

 

onaaЮрагимдан ғам, алам қочар,

Кўнглим қуёш каби ёришар,

Гўё олам сирларин очар,

Онажоним дуо қилсалар.

 

Юзларидан ёғилади нур,

Ҳар сўзлари – мен излаган дур,

Вужудимга тўлади сурур,

Онажоним дуо қилсалар.

 

Юраклари – тилаклар уйи,

Таралади муҳаббат куйи,

Яна қанот қоқар орзуим,

Онажоним дуо қилсалар.

 

Гўё кўкда учган беармон

Умидларим қучади осмон.

Мен – дунёда энг бахтли инсон,

Онажоним дуо қилсалар.

***

Онажон, нурафшон кунлар келажак,

Ҳали елкангизга қўнади Ҳумо.

Қаранг, сониялар бермоқда дарак,

Дуонгиз-ла тўлмиш етти қат само.

 

Ўтаётган кунлар ризодир Сиздан,

Маҳшарда хайрингиз айтишга тайёр.

Меҳрнинг чашмаси юрагингизда

Чеҳрангизда мангу яшайди баҳор.

 

Онажон, оғриқлар арисин Сиздан,

Ўша даладаги олтарга1 борсин.

Сизнинг зирқираган суягингиздан

Бегона, ёввойи илтарга2 борсин.

 

Ҳар нарсани жуфт-жуфт яратган Эгам,

Дард борки, демакки шифоси ҳам бор.

Дунё мукаммалдир, эмасдир бир кам,

Тилингизда дуо: Худо мададкор!

 

Онажоним, ҳали қатор-қатор тўй –

Ҳашамга Ўзингиз бўласиз бош-қош.

Сизни қийнамасин бирор ёмон ўй.

Биз учун намуна Сиздаги бардош.

 

1 Олтар – отлар. Ошоба шевасида.

1 Илтар – итлар. Ошоба шевасида.

 

                               ***                        

Бугун осмон оппоқ парқу тўшади ерга,

Қандай бахтли қабрингизни қучиб ётган қор.

Гарчанд тақдир ҳар қадами тўладир сирга,

Ишонаман, қабрингизнинг ичида баҳор.

 

Зеро, баҳор эди, асли табиатингиз,

Яйрар эдик, қаҳ-қаҳ отиб кулганингизда.

Нурга тўлиқ эди, суврат ва сийратингиз,

Янгиқишлоқ яшарарди юрганингизда.

 

Энди гўё ҳувиллаган, бўм-бўш бу қишлоқ,

Ингранади, бериб қўйиб бир онахонин.

Совуқ кезар, қишлоқ аро солганча титроқ,

Уввос солар шамоллар ҳам ачишиб жони.

 

Сафарга жўнасак, дилдан қилиб дуолар,

Бизлар учун биздан кўпроқ қайғурардингиз.

Она, сиздай бўлолмагай ҳеч бир даҳолар,

Қайтсак, кулиб, ғамингизни ўлдирардингиз.

 

Тилингиздан тушмас эди, зикрлар доим,

Тасбеҳ бирам ярашарди қўлларингизга.

Умидим бор, ҳузурига олган Худойим,

Олтин тахту сўрилардан жой бергай Сизга.

 

Олимжон Абдуллаев,

Хўжанд шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида

 

11 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳиясида давом этди.

Олиймақом меҳмонни вилоят ва ноҳия раҳбарияти, маданият ва санъат арбоблари ҳамда фаоллар дарвозликларга хос меҳмондўстлик ва чексиз садоқат

Муфассал...

БУЛАР АФСОНА ЭМАС…

 

Менинг болалигим уруш авж олган ва ундан кейинги йилларга тўғри келган. Оила бошлиқлари фронтга ёки рабочий баталён (ишчи баталён)га олиб кетилган. Қишлоғимизда ўсмирлар, чоллару аёллар қолишган. Колхознинг барча юмушлари ана шулар зиммасига тушган. Улар далада оғир ишларни бажаришлари, рўзғорнинг зил-замбил аравасини тортишлари лозим эди.

Онам далага чиқар, энам (онамнинг онаси) эса, уйда қолиб, болаларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194796

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597922
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
777
3342
9335
8563896
34026
117875
8597922

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.47
Бугун: 10-09-2025 06:32:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015