Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Декабр 2014 Кӯришлар: 2020
Печат

 

noviyМарҳабо азизам, қорли маликам,

Янги йил юртимга талқин бӯлиб кир.

Дилга яқин қорқиз, қорбобонг ундан,

Янги йил яна ҳам яқин бӯлиб кир!

 

Кечалар бир узун, юлдузлар – чироқ,

Қушлар учиб кетди, йӯл сӯнгги сӯроқ.

Музлаган тарновлар, тафт истар, бироқ,

Янги йил беморга таскин бӯлиб кир!

 

Ёвузлик, қабоҳат қолмасин, ӯлдир,

Кулмасни кулдиргин, бӯлмасни бӯлдир.

Бӯшаб қолган не бор сеҳринг-ла тӯлдир.

Янги йил дил қушдир, сен ин бӯлиб кир.

 

Ӯзидан ӯтганни ӯзи билар эл,

Керак бӯлса ҳатто қорни элар эл.

Умрига эзгу бир истак тилар эл,

Янги йил сен унга мазмун бӯлиб кир!

 

Висолдан яйрасин ошиқ юраклар,

ӯсиб чарчамасин мағрур тераклар.

Ёзга қӯшиқ, кузга сирли эртаклар.

Янги йил баҳорга чақин бӯлиб кир!

 

Дастурхон тузалган, келсин келмаслар,

Жон берсам шукр этсин кӯзга илмаслар.

Танисин сийратин, билсин билмаслар,

Янги йил минг турли нақшин бӯлиб кир!

 

Зулфия БОБОЕВА,  Ғончи.

 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Интернет китобнинг ўрнини босолмайди

 

- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.

Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,

Муфассал...

Бизнинг «ўзбек» холамиз

 

Тожик ва ўзбек халқлари этник нуқтаи назардан бир-бирига шунчалик яқинки, бундай ҳолатни дунёнинг бошқа халқларида учратиш мушкул. Яратган бу икки халқни жаннатмакон диёрда яратиб, кўнгилларига самимий меҳр-муҳаббатни жойлаганки, таърифига қалам ожиз. Биз мана шундай меҳр-муҳаббатга йўғрилган самимийликка Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган икки дўст ва биродар мамлакат раҳбарлари - муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар учрашувида гувоҳ бўлдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193874

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597369
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
224
3342
8782
8563896
33473
117875
8597369

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:48:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015