Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 24 Октябр 2019 Кӯришлар: 2378
Печат

 

kuz 2019КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

 

Ўтар қушлар галаси оқиб,

Поёни йўқ мискин хаёлнинг.

Пойидаги хазонга боқиб,

Йиғлагиси келади толнинг.

 

МЕН КАРВОНМАН

Мен - карвонман, юким кўп оғир,

Йўлда ўтар ёзим ва қишим.

Ҳураётган қопағон, олғир,

Итлар билан йўқ зарра ишим.

 

Мен - карвонман, минг бора рози,

Ташрифимни қутлаган элдан.

Фақат бахил, лайча ва този

Итлар мени қизғанди йўлдан.

 

Мен - карвонман, тинмадим бир пас,

Саҳроларда қолгандир изим.

Ҳураётган итлар кўролмас,

Олисларга қадалган кўзим.

 

Мен - карвонман, менинг юкимдан,

Тузиш билан қуриш қолади.

Итдан эса (сир бўпти кимдан)

Итдан фақат ҳуриш қолади.

 

***

Сўлар экан одам гул мисол,

Кетар экан умридан омад.

Лекин бунга бўлма хастаҳол,

Чекма бундан зарра надомат.

 

Ёмон эмас ғуссадан толиб,

Бир гул каби бевақт сўлганинг.

Ёмон лекин уятга қолиб,

Ё номусга қолиб ўлганинг.

 

ОЙНИНГ ЎН БЕШИ

Ўн беш куни бўлса қоронғу,

Ёруғ дерлар ойнинг ўн беши.

Яъни бахтин топади, ёҳу

Аввал хешу кейин дарвеши.

Фарёдимни тинглагил бирров,

Ёруғ куннинг бўлмадим хеши.

Сочларимга қўндирди қиров,

Ойнинг ўша қора ўн беши.

 

АВТОПОРТРЕТ

Бўйсинмадим қасдим - ўчимга,

Кулиб турдим гарчи кўзда нам.

Ғазабимни ютдим ичимга,

Томоғимга тиқилди алам.

 

Минг бир куйга соларкан турмуш,

Жуфтлар ичра ёлғизман - тоқман.

Гоҳ - ғазабдан тугилган бир мушт,

Гоҳ - ғилофда ётган пичоқман.

 

ОЗГИНА ОҒРИҚ

Ҳеч не бўлгани йўқ, хазон фаслида,

Озгина оғриди кўнгил гул учун.

Оғримоқ одатдир унга аслида,

Зоғлар ичидаги бир булбул учун.

 

Унга бўла билмас шодлик нўшдору,

Ўзи хабар берар дард борлигидан.

Озгина оғриди баъзида ёру,

Баъзида ағёрнинг ағёрлигидан.

 

Шунингдек, урушни қилмасдан канда,

Киприкка илдириб томчи-томчи нам,

Озгина оғриди укам кетганда,

Озгина оғриди кетганда онам.

 

Қоладиган гап йўқ, дўстим, ўзингдан,

Энди кор қилмайди, дам урма, дум ур.

Шунчаки ўқ каби отган сўзингдан,

Озгина оғриди бу кўнгил қурғур.

Бу бориш-келишнинг қизиғи бўлмас,

Карвон орқасидан итлар ҳурмаса.

Мен соғлиқ қадрига етмасдим, хуллас

Бу кўнгил озгина оғриб турмаса.

 

ПОРТРЕТ

Наталя Шабановага

 

Менга Беҳзод сурати марғуб,

Сенга Ван Гог ва "Кунгабоқар".

Сен шимолсан, мен эса жануб,

Менга Шарқу сенга Ғарб ёқар.

 

Сенга қандай гулларни терай,

Кўрпа солай қисқами, узун?

Сенга қандай куй чалиб берай,

Дилхуш оҳанг бўлсинми, дилхун?

 

Сен - шимолда - узоқсан ойдан,

Шарқда туриб кўнгил ёрайми?

Ё кўнгил деб аталган жойдан,

Сен томонга учиб борайми?

 

Кел, яхшиси чизай расмингни,

Шакл ва ранг завқини татиб.

Унда моҳтоб дейин исмингни,

Чизай сени ойга ўхшатиб.

 

Наталя, сен ром ичра жосан,

Иккимизни мен чиздим ёндош.

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,

Мана бу мен - бир бўлак қуёш!

Сайфулло Қулаев,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Хорижий савдо кўпайди

 

Суғд вилоятида хорижий савдо айланмаси йилнинг ўтган ойида олдинги йилнинг худди шу даврига қиёсланганда, 20 ярим миллион АҚШ долларига кўпайган. Бошқача қилиб айтганда, 1, 4 фоиз ортган.

Ҳозирда вилоят 56та хорижий давлат билан савдо-сотиқ қилмоқда. Бу давлатларнинг ўн биттаси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги доирасидаги мамлакатлардир. Умумий савдо айланмасининг катта қисми - деярли 80 фоизи

Муфассал...

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123847

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309311
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
224
3937
4161
8284046
57707
101124
8309311

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:09:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015