Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 27 Сентябр 2019 Кӯришлар: 2079
Печат

 

t yusupova 2019ОНА, ЮЗЛАРИНГНИ СОҒИНДИМ

Она бўлгач, онамнинг қадрин,

Буюклигин англай бошладим.

Юрагимда кўпайиб дардим,

Беихтиёр кўзим ёшладим.

 

Онам қани, қайларга кетди?

Қалб тубидан отилар фиғон.

Ажал қўли онамга етди,

Бизни ташлаб кетма, онажон!

 

Сен кетасан фоний дунёдан,

Дард-аламинг бизга қолади.

Сўзлар эдинг меҳру вафодан,

Қалб тубига армон тўлади.

 

Бир армонки, титрайди танам,

Ёруғ куним бўлар зим-зиё.

Сен юпанчим, соғинчим маним,

Сенсиз юпун, қашшоқ бу дунё.

 

Бу дунёни нетайин энди,

Сенсиз яшаш келади малол.

Мен қайларга кетайин энди,

Сен қуёшим топганда завол.

 

Хизматингни бажаролмадим,

Қайга урай эгик бошимни?

Сенинг билан мен қололмадим,

Тупроқ айтсин тўккан ёшимни.

 

Мозоргинанг мунғайиб турар,

Сендан бўлиб ягона нишон.

Юрагимда армон жўш урар,

Сени эслаб қолсам, онажон.

 

Ернинг бағри бугун маконинг,

Руҳинг кезар арши аълода.

Тирикликда биз учун ёндинг,

Нима кўрдинг ёруғ дунёда?

Жисминг, ботин, аксинг намоён,

Нурли сиймонг юракда яшар.

Биздан рози бўлгин, онажон,

Тинч яшасин бу аҳли башар.

 

Сен йўқсану, меҳринг дилимда,

Сўзларингни эслайман такрор.

Номинг тушмас асло тилимдан,

Машҳар куни кўрармиз дийдор.

 

Тушларимга кирасан, она,

Сочларимни силайсан секин.

Кўз ёшларим мисоли жала,

Оққанини билмайсан, лекин.

 

Сен силайсан менинг бошимни,

Қиров қўнган сочларим титрар.

Сўрамагин мени ёшимни,

Мени суйган дардимни билар.

 

Чанг солганда ажал жонингга,

"Болам, сендан розиман", - дединг,

Мен ҳам боргум бир кун ёнингга,

Дилдан ўчмас хотиранг сенинг.

 

Тушларимга киравер майли,

Силайвергин сен сочларимни.

Юракдаги меҳрим туфайли,

Тўкай қайғу қувончларимни...

 

***

Она ухлатмоқда жигарбандини,

Қадимий оҳангда аллалар айта.

Эркалаб умрининг илк пайвандини,

Унга умр тилар қайта ва қайта:

 

- "Тезроқ камол топгин, улғайгин, болам,

Шундай улуғ юртнинг жигарбанди бўл.

Ватанни номус деб асрагин, болам,

Берган оқ сутимни айлагин ҳалол!"

 

МИЛЛАТ ПЕШВОСИГА

Сиз миллатнинг пешвосисиз,

Сўз гавҳари Сизда бор.

Тарихларни ўзгартувчи,

Ижодкорлик Сизда бор.

 

Фирдавси-ю Олий Сомон,

Ҳамдам бўлган ҳаётда.

Фақат Оллоҳ қўллар Сизни,

Камолотда, ижодда.

 

Тарихингиз варақлаб,

Инжуларга буркандим.

Миллатимиз пешвоси, деб,

Ижодкордек изландим.

 

Сиз миллатнинг шаҳаншоҳи,

Сизда бордир зўр қудрат.

Сиз бор, йўқдир халқнинг оҳи,

Сиз бор, мустаҳкам давлат.

 

Тожикистон тинчлиги-чун,

Кўплар ўтди залворли, дардли.

Ҳафталар ҳам ойга айланди,

Юраклардан кетмайди гарди.

 

Сиз таҳсинга лойиқсиз ўзи,

Унутмагай инсон фарзанди.

Ишларингиз уммони азим,

Сизга доим қилурмиз таъзим.

 

Сиз таҳсинга лойиқсиз асли,

Таърифингиз сиғмас оламга.

Хизматингиз унутиб бўлмас,

Намунасиз бани одамга.

 

Ахир, қандай унута олай,

Сиз, ҳаётнинг улкан устуни.

Ҳар сўзингиз тинмай пайдар-пай,

Қуйилади дилга ҳар куни.

 

Ватанимиз, миллатимиз, деб,

Сайёҳ каби олам кезасиз.

Ватанимиз тинчлиги учун,

Доим эзгу режа тузасиз.

 

ВАТАН

Нуроний мўйсафид ярим танини

Ҳассасига суяб, мунғайиб беҳол.

Мажнунтол тагида нафас ростлади,

Унга бор файзини тўкди мажнунтол.

 

Юракдан хўрсинди, нуроний падар,

Лаблар шивирлади: устувор ва шаън:

"Армонларим йўқдир, ўлсам ҳам агар,

Мендан мерос қолар шу қутлуғ Ватан".

 

Гулзорга тикилиб кўзлар қамашар,

Шабнам-шабнам эмас, ҳусндаги хол.

Оҳ, шундай беғубор гуллардан даста,

Жуфти ҳалолингга элтмаслик увол.

 

Гуллар дасталайди ошуфта йигит,

Маъшуқа жамолин этганча қиёс.

Ва бир зум ўйланар: "Минг яшасам ҳам,

Шу буюк Ватанга қўярдим ихлос!".

Қўмсаш

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Кўз ёшида сенинг аксинг бор.

Қутлуғ билиб, азиз номингни,

Тилга олар такрор ва такрор.

 

Болам, сени қўмсайди, Ватан,

Юрагини ўртар айрилиқ.

Эрталабдан сени эслайди,

Тушларига киришинг аниқ.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Жой олгансан мурғак дилидан.

Ўйин-кулгу унга татимас,

Номинг тушмас асло тилидан.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Билолмадим бу нечук ҳолдир.

Худо, дейман, кўкка термулиб,

Ҳар кимни ўз юртида қолдир.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Бир дардимга ўн дард қўшилар.

Ҳар бир сўзи ўткир тиғ бўлиб,

Ҳеч аёвсиз бағримни тилар.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Айрилиққа беролмас бардош.

Сенга бўлган меҳри жўш уриб,

Кўзларидан оқаверар ёш.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Баъзан унга қоларман ҳайрон.

Ватан ўзи шунча азизми?

Уни қўмсар ҳатто мурғак жон.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Чорла уни сен ҳам бағрингга.

Сени жондан севолган фарзанд,

Қийналмасин қўмсаб ишқингда!

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Ватан ишқи шунча буюкми?

Ҳар ким ўссин ўз ватанида,

Бўла қолсин элга суюкли.

 

Болам сени қўмсайди, Ватан,

Соғинганман сени ўзим ҳам.

Учар эдим қанотим бўлса,

Бўлмоқ учун дардингга малҳам.

Болам, сени қўмсайди, Ватан…

Тўтинисо Юсуфбекова.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

Умри узоқ ва боқий кўприк

 

ёки Шоир Одил Икромнинг яна бир хайрли иши

Бадиий асар таржимони бировнинг томорқасида меҳнат қилаётган деҳқонга ўхшайди. Мен уни, ҳатто, мардикор ҳам дегим келади. Ўзини аямай чеккан машаққати, заҳмати учун. 

- “Расул ўзимиз қатори, фақат унинг Масковдаги таржимонлари зўр”, – дея ёзғиришади ўз вақтида шоир ғанимлари. Бу Ҳамзатовнинг ғашини келтиради. Чунки у чиндан ҳам зўр эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123934

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309325
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
238
3937
4175
8284046
57721
101124
8309325

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:15:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015