Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 2497
Печат

 

tojikiston 2019АЗИЗ ТОЖИКИСТОН

Тожикистон – она юртим, кўксимдадир номинг сенинг,

Эзгу ният, меҳру – шафқат тонг ила шоминг сенинг.

 Қайда бўлсам сен билан мен, сен билан умрим обод,

Қайда бўлсам мен биландир пайку пайғоминг сенинг.

 

Ҳар куни гул – гул очилиб топасан равнақ – ривож,

Келтирар кўнгилга шукру амну ороминг сенинг.

 

Сен билан ўтгувчи дамлар жонга малҳам, дилга жон,

Менга бўлди парли ёстиқ тоғу дашт – томинг сенинг.

 

Дунё фахри – Рўдакий, Тус Ҳакими ҳамда Румий,

Айний, Сино, Лойиқ ҳамда Ҳофиз, Хайёминг сенинг.

 

Илму – ирфон мактабида ҳар қачон ёниқ шаминг,

Бериб шодлик, чиқазар ғам барча айёминг сенинг.

 

Мисли гўдак шод бўларман, тингласам қиссаларинг,

Қадру иззатга тўладир лиммо – лим жоминг сенинг.

 

Эй, Ниҳоний, юртинг сени парвариш этди яна,

Меҳрининг қучоғида пишгайдир ҳар хоминг сенинг.                                    

 

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ

Доҳийсан, жавонмардсан,

Оқилсан, жаҳонгардсан.

Ҳам иссиқ, ҳам совуқда,

Элингга чин ҳамдардсан.

 

Жонингни фидо этдинг,

Ваъдага вафо этдинг.

Зулм йўлини тўсиб,

Бурчингни адо этдинг.

 

Гар етди беҳад азоб,

Ҳамма ёнда изтироб.

Ақлу заковат билан

Топдинг барига жавоб.

 

Ватан-ла қасам этдинг,

Кўнгиллар хуррам этдинг.

Бирлаштира олдинг эл,

Душманликни мулзам этдинг.                                                                      

 

ЎЗИНГ

Бор экан то танда қалбим қалбда дилдор, ёр ўзинг,

Кўзларимда, сўзларимда барча изҳор, ёр ўзинг.

 

Ҳар қачон Лайли куйиб, Мажнунга сўйлар қиссалар,

Тинглагайман сўйла қисса, ҳар не бор, ҳар бор ўзинг.

 

Билгин – эй кўйингда мен бахшида этдим жону тан,

Тонгмисан – эй, тунмисан – эй улки нотакрор ўзинг.

 

Кўча – кўй бўйида зорман, эй гўзал тутгин қўлим,

Ушбу дам ранжур бўлибман, дардга даво, ёр ўзинг.

 

Чиқдиму кетдим шаҳардан топайин деб лаҳза тин,

Қайда сенсан унда шаҳар, қай шаҳар, девор ўзинг.

 

Бу Ниҳоний, бунча ўзни ўлдириб васфинг битар,

Қанчалар ҳам бўлмасин ниҳон у, асрор ўзинг.      

 

АЛО ЁР...

(Қўшиқ)

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...

 

Ало ёр, ало ёр, сенинг ёрингман,

Қайда сен унда мен харидорингман.

Жафога нуқта қўй, вафодорингман,

Ҳар қачон, ҳар лаҳза сазоворингман.

 

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...

 

Бунча ҳам зебодир ўйнашларинг – эй,

Бунчалар шириндир куйлашларинг – эй.

Ҳақимда минг шивир-шивирлар қилиб,

Лайлодек бу недир сўйлашларинг – эй.

 

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...                                            

НИҲОНИЙ.

Тожик тилидан Султон ЧОРИ таржималари.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қалб даричаларини очиб…

 

«Тожикистон ўзбек насри» туркумидан

Бир ҳодисадан хижолат бўламизки, Жанубий Тожикистон адабий муҳитида яратилаётган ўзбек адабиёти намуналари билан вақтида ва етарли танишолмай келдик. Ақли ожизимча, уларга эътиборсизлик майли ҳам йўқ эмас.

Камина кейинги пайтларда айрим наср намуналарини ўқиб, бу адабий муҳитда қисса ва ҳикоя жанрларида катта бадиий юксалиш тамойили юзага

Муфассал...

Меҳргон ғайратга ғайрат қўшди

 

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театр майдонида тожикларнинг қадимий байрами - Меҳргон нишонланди. Байрам қатнашчилари, аввало, вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан келтирилган ноз-неъматларни кўриб қувондилар. Кейинги йилларда вилоят деҳқонлари ва боғбонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирибгина қолмасдан, сифатини ҳам яхшилашмоқда. Бунга Меҳргондаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилган юзлаб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124528

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309885
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
798
3937
4735
8284046
58281
101124
8309885

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 17-06-2025 05:53:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015