Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 1816
Печат

 

golubКАБУТАР

Чарх айланар мовий осмонда,

Оқ кабутар, оппоқ, кабутар.

Интиласан офтоб томонга,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

     Қанот қоқсанг завқли парвозинг,

     Нигоҳларда шавқли парвозинг,

     Чирой берар андоз - парвозинг,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

Вайронани ёқтирмас дилинг,

«Уруш қилма» - айтолмас тилинг,

Ёмонлардан йироқ у, билинг,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

     Сени дерлар дўстлик элчиси,

     Дерлар яна шодлик куйчиси,

     Ҳур замонда умид йўлчиси,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

Ер юзида эллар суйган қуш,

Ҳам севарлар ва кўрарлар хуш,

Ёвлар кўрса йўқотади ҳуш,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

     Тиним билмай кўкда учавер,

     Бахт эшигин доим очавер,

     Тинчлик учун дунё қучавер,

     Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

 

МЕНСИЗ

Юрагим бағрингдан узилган чоғда,

Ҳижрон азоблари тизилган чоғда,

Ишқ деган туйғулар бузилган чоғда,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

     Бахтлилар қатори биз бахтли эдик,

   Бор эди садоқат, биз тахтли эдик,

     Дийдорга тўймаган биз аҳдли эдик,

     Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

Қисматдан пешонам урилди тошга,

Азоблар ёмғирдай ёғилди бошга,

Кўнглим-ку, зор бўлди дардли сирдошга,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

   Шам каби васлимиз гулхани сўнди,

     Шайтон саволига жавоблар дўнди,

     Ҳислар аламзада бу кўйга кўнди,

     Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

Бағримдан сен кетдинг мен қолдим хомуш,

Бу мажруҳ севгимиз қани бўлса туш,

Ўртада муҳаббат келди, кетди хуш,

Мен қандай яшайман, яшайман сенсиз?

 

     Эҳ! Сен-чи, қандай яшайсан менсиз?

 

 

ВАТАН

Шу юртда туғилдим, ўсдим, улғайдим,

Мен учун азизсан, ягона ўлкам.

Ақлимни танибман сенга боғландим,

Таърифинг мадҳ этай кўркамсан, кўркам.

 

     Вужудимда битган орим, буюгим,

     Уммондек тошаман қонимсан, қоним.

     Авлодлар ҳурмати борим, суюгим,

     Тоғлардек мустаҳкам жонимсан, жоним.

 

Сенга муҳаббатим чексиздир диёр,

Тўрт фасл бўстони кўрсатар жамол.

Бағрингда шул элим яшар бахтиёр,

Яшнатиб гулистон топмоқда камол.

 

     Нечун севмай юртим, онамсан, онам,

     Бағрингда эркинман, тинчман, омонман.

     Сенсан талпинганим, мисоли Каъбам,

     Ёвлардан асрагум, сенга қалқонман.

 

Ҳар тонгда қуёшинг бош кўтарар, бош,

Кўм-кўк осмонингда қушлар парвози.

Тарк этмас бағрингни кекса ҳамда ёш,

Элпарвар сарвардан халқимиз рози.

 

     Қалбимда уйғотдинг меҳр, садоқат,

     Олға юр, бир умр бўлайин мадад.

     Иқболинг порлоқдир – бахт бор, саодат,

     Ватаним, истиқлол ўчмас то абад!

 

Комилжон Хушназаров,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари

 

Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.

Муфассал...

Миллий қадриятларимизга эътибор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194526

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597837
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
692
3342
9250
8563896
33941
117875
8597837

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:14:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015