Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 03 Апрел 2019 Кӯришлар: 1694
Печат

 

gul 2019Болам, Ватанни сев!

Оталик пандим бу: оқсин қонингда,

Тоабад жой олсин жисму жонингда,

Ватан, деб яшагин ҳар бир онингда,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

 

Ватан хизматига белинг бойлагин,

Қўлингдан келгунча обод айлагин,

Кулган толеингни ўзинг сайлагин,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

 

Йўлдан адашма ҳеч, учма ҳар сўзга,

Олис юртлар кўркам кўринса кўзга,

Чин бахтни беролмас Ватандан ўзга,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

 

Ҳар ким юрт меҳрини юракда туйгай,

Бундай фарзандларин Ватан ҳам суйгай,

Ватанни сотганнинг бор пушти куйгай,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

 

Ёдда тут, Ватан бу - онанг тимсоли,

Она-юрт муқаддас - онанг мисоли,

Қадрини билмасанг, тутгай уволи,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

 

Ниҳоллар ўстириб, яшнат, боғ қилгин,

Кўзга сурт тупроғин, кўксинг тоғ қилгин,

Мунофиқ каслардан дил йироқ қилгин,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

Ватанни севганнинг - имони бордир,

Ҳар доим уларга Робби ҳам ёрдир,

Ватанни билмас ким ҳар ерда хордир,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Уни сенга инъом этган Худойим.

                  

Кечиккан муҳаббат

Бевақт келган севги бунча ёмон экан,

Ёр ҳажрида куйиб, рангинг сомон экан,

Чораси йўқ, ул қиз ўзга томон экан,

Муҳаббатнинг кеч келгани ёмон экан.

 

Севганингни айтолмайсан сўзларингда,

Юракдаги дарду алам, бўзларингда,

Севгинг аён ёниқ, мунгли кўзларингда,

Муҳаббатнинг кеч келгани ёмон экан.

 

Куйган кўнглинг оҳ чекади, нидо қилар,

Муҳаббатдан меҳр излаб, гадо қилар,

Ҳижрон дарди юрагингни адо қилар,

Муҳаббатнинг кеч келгани ёмон экан.

 

Севган ёринг висолига етолмайсан,

Севгингдан ҳам умид узиб кетолмайсан,

Иложинг йўқ, севгинг ошкор этолмайсан,

Муҳаббатнинг кеч келгани ёмон экан.

 

Кеч топганим, нетай, сендан кечолмасам,

Сенинг билан ишқ майидан ичолмасам,

Нигоҳим-ла суйиб, вале қучолмасам,

Муҳаббатнинг кеч келгани ёмон экан!..

 

**

Эркинжон Суюнов 1972 йилда Панжакентнинг Шўрнова қишлоғида дунёга келган. Алишер Навоий номли Самарқанд Давлат дорилфунунини битирган. " Юрагингда яшагим келди" шеърий тўплами нашр этилган. Шеърлари газетамизда илк бор эълон қилинмоқда.

Эркинжон СУЮНОВ,

Панжакент шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

БУНЁДКОРЛИК – ВАТАН ОБОДЛИГИ

 

2 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Рўдакий хиёбонининг ғарбий қисмидаги боғда қурилиш ишларининг бориши билан танишишди.

Дастлаб Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳар

Муфассал...

Янги иш жойлари

 

Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192331

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595673
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1870
5216
7086
8563896
31777
117875
8595673

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:55:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015