Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1525
Печат

 

s mamur 2019ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Бизга тириклардан тирикроқ эди…

 

Бизга сувратини кўрсатишарди,

Онам дийдорига бўлганда муштоқ.

Чўккан кўнглимизга берардик таскин,

Гўзал чеҳрасига термулиб узоқ.

 

Кун, ой, йиллар ўтди, ўшандан буён,

Онасизлик ғами қийнарди бизни.

Сен эса, отамдан сўрардинг ҳар гал:

- Онамиз қаерда, Сиз билмайсизми?..

 

Отам дерди: - Онанг – манзили олис,

Энди қайтиб келмас, изламанг уни.

Хоҳласангиз, топай янги бир она,

Сизларга қарасин, токи, ҳар куни…

 

Иккимиз қувондик, кенг ҳовлимизда

Тўй бўлди… Ўшанда кўнглимиз тўлди.

Янги онамизнинг тўй куни, бироқ,

Укагинам, бизга қаро кун бўлди.

 

Деворга осилган сувратни кўриб,

Ўгай она деди: - Айт, уйинг куйгур,

Кимнинг суврати бу, эски деворда?!..

- Онамиз бу, - дедим оҳ тортиб чуқур.

 

Девордан хотира сувратни олиб,

Йиртгандан сўнг, деди чимириб қошин:

- Билиб қўй, онанг – мен, бугундан бошлаб,

Аллақачон ўлиб кетган у хотин!..

 

Онам сувратидан айрилдик ногоҳ,

Юрак тўлди нола, фиғон ёшига.

Йиғламаган эдик онам ўлганда,

Тун бўйи йиғладик суврат бошида…

 

ҚАНОАТ БАРМОFИ

Онам ўтгач, кўксин қўмсаб, оғзимга

Бармоғимни тиқиб сўрар эдим жим.

Сут тўла ариқлар қуригандан сўнг,

Кўз ёшим ариғи оқарди лим-лим.

 

Гарчанд, бармоғимда сут бўлмаса ҳам,

Уни эмиб, ором олардим бот-бот.

Ширин туюларди бармоғим, гўё

Бордай, онам сутин таъмидаги тот.

 

Гўдаклигим ўтиб, келди болалик,

Одатим тарк этмас мени ҳеч қачон.

Болалик, ёшлигим ўтиб кетса ҳам,

Бармоғимни тишлаб юрибман ҳамон.

Ҳайрат бармоғимни тишлайман, баъзан,

Артиб соддалигим кўзидан намни.

Лекин, умр бўйи, очкўзлик билан

Оғзимга тиқмадим бешта панжамни…

 

ҲАҚҚУШ

Қурбақалар сайрамоқда,

Аҳён-аҳён Ҳаққуш ҳам…

Суҳроб Сипеҳрий.

 

Ҳаққуш, куйингга зор, беморман букун,

Қурбақа сайрайди билмасдан тиним.

Товушинг бунча паст?!

Ўртаниб ёнар,

Жонбахш овозингдан айрилган дилим.

 

Ҳаққуш, ҳақиқат йўқ, ҳовуз булғаган

Сассиқ қурбақага булоқда не бор?!..

Овозингни бўғиб, шовқин солган ул

Қурбақабоқарлар айлади безор.

 

Ҳаққуш, қурбақалар садоси ўчсин,

Баланд овоз билан чақирганингда.

Fамгин юракларни ғамдан қутқариб,

Олис кетма бир зум яқинларингдан…

 

КЎЗГУ

Кўзгудай ўзни кўз-кўз айламак

                                               одатим йўқдир…

Фоний Кашмирий.

 

Юрагимда улкан кўзгу бор,

Юзида йўқ ғубор, чанг ва кир.

Бу жаҳонда поклик менга фарз,

То нопоклик умри мангудир.

Ярақлаган кўнглим бор, бироқ,

Ичқоралар берганда озор.

Кўрсатмасман ўзимни беғам,

Сабр-тоқат менга бўлгай ёр.

 

Гарчанд, қолдим поклигим боис,

Нопоклардан таъзиримни еб.

Йўлда ётган тошни кўтардим,

Йўловчилар қоқилмасин деб.

 

Доғ ахтарар кўзи ғилайлар,

Лекин, кўзгу – шаффоф, кўнглим тўқ.

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил,

Кин, ҳасаддан унда бир доғ йўқ.

 

Қалбим улкан кўзгудир, аммо,

Мақтанишга тоқатим йўқдир.

Дўстлар акси кўринар, ўзни

Кўз-кўз қилиш одатим йўқдир.


 

Сайдали МАЪМУР.

 

Тожик тилидан Одил Икром таржималари.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Китоб - маърифат пойдевори ва нажот қалъаси

 

Биз фарзанд, унинг тарбияси ҳақида кўп гапирамиз-у, аммо уларнинг шахсиятига деярли эътибор бермаймиз, нималарга қодир эканликлари билан кўпда ҳисоблашмаймиз. Бу бизнинг тўғри тарбияни йўлга қўймаганлигимиздан далолатдир. Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам бежизга ёшлар келажаги ҳақида бунчалик кўп қайғурмайди.

Шу боис, фарзандлар насибасининг бутун ва тўла бўлиши учун ота-

Муфассал...

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124419

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309494
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
407
3937
4344
8284046
57890
101124
8309494

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:59:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015