Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 06 Март 2019 Кӯришлар: 1896
Печат

 

hisor 2019ҚАЛЪА АСРОРИ

Ҳисор қалъасининг 3000 йиллигига

Боқсангиз муқаддас кўҳна қалъага,

Олис мозийдан у унсиз сўзлайди.

Минг йиллик тарихдан ернинг қаърида

Аждодлар руҳлари сассиз бўзлайди.

Жангларда ўйлаган ўз юрт, шаънини,

Душманни қақшатиб жон қурбон этган.

Қилич, найзаларга тутиб тўшини,

Беаёв курашда лахта хун ютган.

Оловли ҳайқириқ, жангу жадаллар,

Отлар дупуридан ер ларза тутган.

Яловин кўтариб баланд навкарлар,

Шу юрт тупроғига юрагин тиккан.

Барча зулмларга дош берган қавм,

Қалъани асраган чин садоқатдир.

Ёвни таъқиб этиб турганлар қоим,

Момолар дуоси қалқон, саботдир.

Балки бунда ётар гадо, султонлар,

Шафқатсиз курашга бўлган шоҳидлар.

Не-не саркардалар мўмин инсонлар,

Эрта келажак-чун бўлган шаҳидлар…

Ўтиб кетди барча қонли суронлар,

Мағлуб бўлди жангда ёвлар. Водариғ,

Сурмади улуслар давру давронлар,

Бунга гувоҳ ҳар ғишт, деворлар – тарих.

Замин айланмоқда, айланар замин,

Уч минг йил тўлибди бугун Ҳисорга.

Бунга халқимиз ҳам, Юртбошим амин,

Бўлмоқда тўй, байрам шаҳрим Ҳисорда.

Олисдан боқингиз кўҳна қалъага,

Минор салобати кўрк берар кўзга.

Асрлар ўтса ҳам ернинг қаърида,

Ётган аждодлардан сўз келар бизга.

Дерлар: Буюк Ватан-чун биз жанглар қилиб,

Сизлар-авлодларга қолдирдик мерос.

Келгуси авлодга ифтихор билиб,

Етказинг қалъани чин мардларга хос!

 

МЕҲР БЕР

Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

М.Юсуф.

 

Дейдилар ўзгарди дунё-дун бугун,

Одамлар қалбини ўртар бир тугун,

Юрагинг пок этиб, зулматни қувгин,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Кўнгиллар ранж ила боқур кўнгилга,

Оқибат сароб-ла сўз берур тилга,

Дил дилни ёқтирмас, зўр келса дилга,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Темирда қон қотиб, танда югурмас,

Ор, номус йўқолиб куракда турмас,

Виждон азобини вужудлар сезмас,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Гиналар бошланар. Ота тобутда,

Фарзандлар зўр-базўр турар собитда,

Мерос қурғур чиқар бир зум қолипдан,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Боқишлар видоли, кулишлар сохта,

Риёкор пешқадам, ютар ҳар вақтда,

Ўртада адоват, орзу ғафлатда,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Мол дунё топилур, дўст-ёр топилмас,

Имон, эътиқодинг пулга сотилмас,

Тавба эт, ҳасадинг фойда келтирмас,

Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.

 

Ўзгармаган, йўқ! Бу дунё бугун,

Одам, сен қалбингдан доғларни ювгин,

Юракка нафратмас, зиёни бергин,

Эй инсон, меҳрингдан бир олам бергин.

 

Комилжон Хушназаров,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Олис қишлоқдаги янги иншоотлар

 

Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Муфассал...

Меҳргон – деҳқон дастурхонининг фаровонлиги

 

13 октябр куни Душанбе шаҳрининг Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида Меҳргон ва Деҳқонлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, бир қатор вазирлигу идоралар, комитетлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273790

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924149
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
337
4733
337
8891591
54919
125971
8924149

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:50:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015