Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2220
Печат

 

a gafur 2019ТИЛАК

Ҳаёт асли жумбоқли,

Муаммолар «тармоқли»,

Авлиёлар саноқли,

Сен бир одам бўл, болам.

 

Шажаранг сербар, сершох,

Бу оламга теран боқ.

Қанча телба, қанча соғ,

Сен бир одам бўл, болам.

 

Ҳар ненинг ғамин ема,

Ҳушёр яша, бетаъма.

Юлдузни узгум дема,

Сен бир одам бўл, болам.

 

Хоҳ бой бўлсанг, хоҳ йўқсил,

Покликни шараф деб бил.

Эзгуликни шиор қил,

Сен бир одам бўл, болам.

 

Ватанинг – Каъбанг эрур,

Шундадир бахт, тахт, сурур.

Тилагим ушбу дурур –

Сен бир ОДАМ бўл, болам.

 

ЭЪТИРОЗ

Сизга жоним керакми,

Марҳамат, олақолинг.

Фақат битта арзим бор:

Сўзимга қулоқ солинг.

 

Гуноҳим кўп, биламан,

Хом сут эмдим… Сиз каби.

Ич-этимни тиламан,

Жон бирам қаттиқ сабил…

 

Яхшини яхши дедим,

Ёмонни эса ёмон.

Ўзим ҳам авлиёмас,

Сиз-чун… бадкирдор ҳамон.

 

Хуллас, сиз суйган йўлга,

Кира олмадим, нетай.

Бошимни қаён олиб,

Қай манзил сори кетай.

 

Топганингиз надомат,

Сўзлайсиз билмай, билиб.

Сал ҳовурдан тушинг-эй,

Портлаб кетманг ишқилиб…

 

МАНЗАРА

Кўкда кезар ажиб маҳзун, телбавор,

Юзларига ҳуснбузар тошган ой.

Балки излар маъшуқасин бесамар,

Юрак-бағри лахта эрур, ҳойнаҳой.

Бу ҳолдан ачиниб паға булутлар,

Момиқ гўшасига чорлашар уни:

«Кел, эй ошиқ, бир зум нафасинг ростла,

Гирён этма, ўз ҳолига қўй тунни».

 

Юлдузлар-чи… маҳмадона юлдузлар,

Ғийбат қозонига ўтин қалашар.

Шўрликкина ойнинг устидан кулиб,

То тонггача тинмайин гап талашар.

 

Ана, машмашадан тўйган бир юлдуз,

Тўдасин тарк этди-ю учиб кетди.

Эҳтимол, тоқ ойга ҳамдард эди у,

Ёки бошқа маъқул манзилга етди.

 

Зим-зиё чимматга ўраниб борлиқ,

Чор-атроф ухларди, мудрарди рўё.

Сукутдан толиқиб заминий ҳислар,

Кўкка кўчиб ўтгандай эди, гўё.

 

ИҚРОР

Бу терс, шум, бадқовоқлардан,

Феъли жанда, ямоқлардан.

Ғирт очофат томоқлардан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

Серавж, лек қоқ садолардан,

Юртга сохта «адо»лардан,

Маънан йўқсил, гадолардан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

Ғала-ғовур замонлардан,

Гоҳ яхши, гоҳ ёмонлардан,

Хоин, аммо омонлардан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

Биров сўзлар адолатдан,

Бошқа биров қиёматдан,

Жудо қилма диёнатдан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

Ҳайҳот, ўткинчи дамлардан,

Чеки йўқ кўпу камлардан,

Юрак тўла аламлардан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

Тингла бобу бўлимлардан,

Гоҳ чўлу гоҳ сўлимлардан,

Асра бевақт ўлимлардан,

Ўлар бўлсам, ўлиб бўлдим.

 

ИЗҲОР

Кошонаси тилло Ватан,

Поксиришт, бисмилло Ватан,

Ягонасан, илло Ватан,

Ажаб эрмас тўзиб, сўлсам –

Агар сендан тонар бўлсам.

 

Кўкси керик, эй мағрур Халқ,

Нияти ойдин, масрур Халқ,

Юраги тўла ғурур Халқ,

Ажаб эрмас тўзиб, сўлсам –

Агар сендан тонар бўлсам.

 

Эй қошлари камон Аёл,

Пок, соҳиби иймон Аёл,

Буюксан сен ҳамон Аёл,

Ажаб эрмас тўзиб, сўлсам –

Агар сендан тонар бўлсам.

 

Алишердан мерос – бу Сўз,

Ноёб, инжу, эҳсос – бу Сўз,

Шоир элга энг мос – бу Сўз,

Ажаб эрмас тўзиб, сўлсам –

Агар сендан тонар бўлсам.

 

Абдужалил Ғафур, Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Не бўлса ҳам сўнмаса басдир, юрагида иймон қуёши!

 

Абдулло Саид 1968 йилнинг 5 майида Хатлон вилоятининг Бохтар (ҳозирги Кўшониён) ноҳиясида таваллуд топган. Хўжанд Давлат дорилфунунининг ўзбек филологияси куллиётини тамомлаган. Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, матбуот аълочиси. Шеърлари республика ва қўшни мамлакатлар вақтли матбуоти ҳамда бир қатор алманахларда нашр этилган.

Муфассал...

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195471

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598490
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1345
3342
9903
8563896
34594
117875
8598490

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:47:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015