Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 06 Декабр 2018 Кӯришлар: 2142
Печат

 

a said 2018Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Тоб беролмай

айрилиқ-фироқларга…

Фаррош аёл супуради, сидиради,

Ўт қўяди уюм-уюм хазонларга –

Кўчаларни буруқсиган ис тутади

Кун ёришмай, тонготарда-азонларда.

Ҳув анави ўриндиқ ҳам қолган бўшаб,

Кўпдан бери бунга ҳеч ким келмай қўйган.

Ошиқлар ҳам «ош»ларини бўлган ошаб,

Ва ё улар ишқ ўтида куймай қўйган?..

Куз…

 

***

Кўп нарсалар ёзгим ва дегим келар

Аммо...

Ҳадигим бор чор ёндаги «қулоқ»лардан.

Қалбим эса ёрилолмай қайнайверар

Сирга тўлиб, жўшиб-жўшиб булоқлардай...

Кулгим келар қаҳ-қаҳ отиб,

гумбир-гумбир,

Хандон отсам чор атрофлар таққа қотса.

Далли дарём тўлиб оқса – шилдир-шилдир,

Мен кутган тонг имилламай тезроқ отса…

Оҳ, бу гулим чаппар уриб очилсайди,

Кўрк бахш этса ифори-ла гулзорларга.

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим -

Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Ҳолат

Қизиқ-қизиқ сўзлар айтиб

кулдиргим келар,

У гапирса,

шарақ-шарақ келар кулгим.

Кўнглимдагин ҳар йўл ила

билдиргим келар

лекин афсус,

на кулдирдим ва на кулдим…

***

Ёлғизгина тун – тийрамоҳ ичра

Кўзи куйиб қолган гуноҳим.

Бадарға ишончнинг қонидай сачраб

Кўлга чўкиб кетар моҳтобнинг оҳи.

 

Ёлғизгина тун. Юлдузлар –

Кўкларга қадалган илк муножотлар.

Қайтиб тушмагайлар гуноҳкор Ерга,

Пештоққа битилган сирли оятлар.

 

Ёлғизгина тун. Хаёллар

Эрк бермайди бир зум вужудга.

Ҳориган дарахтлар эсса шамоллар

Бошларин қўярлар сужудга…

Ёлғизгина тун…

 

***

Ё роббим, бу қулинг сайдга айланган,

Такаллуф ичида кулган сўз – сайёд.

Хазону япроқлар ишққа беланган,

Ўртанган қалбимни юлган куз – сайёд!

Гўёки хазонлар видо айтади,

Қишнинг даракчиси қаҳ-қаҳ отади,

Ошиқ юрагимга тиғдай ботади,

Ҳайрат-ла тўлғанган, тўлган куз – сайёд!..

 

***

Куз. Тун. Ғамгоҳ қалбимнинг

Дарчасидан мўралайди ШЕЪР.

Фиғонлари кўкка талпиниб,

Қўшиқ айтар қадим Она-Ер.

 

Борлиқ ичра азал ғафлатнинг

Кесилади метин тўшлари.

Ёмғир бўлиб гўзал фурқатнинг

Тўкилади раҳмат қушлари.

 

…Ҳулкар, Қутб, жами юлдузнинг

Порлар мангу, ўчмас нурлари.

Тафтадилдай куйган бу кўзни

Куйдиради дил танурлари…

Абдулло САИДОВ.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари

 

 

СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Муфассал...

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194038

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597397
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
252
3342
8810
8563896
33501
117875
8597397

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:54:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015