Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 11 Октябр 2018 Кӯришлар: 2218
Печат

 

utkir-rahmatЎткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларидан бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон

мукофотининг соҳиби. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Ўткир Раҳмат шеърлари самимийлигига, гўзал ташбеҳлар ва истиоралар акс этган мисралари билан ўқувчини мафтун этади.

Айниқса, табиатнинг табиий бўёқлари сўзларга кўчиб ўтиш жараёнида нафис ранг-баранглик ҳосил қилиши – шоир ижодининг ўзига хос жиҳати сифатида эътиборни тортади.

 

ШУНДАЙ ОДАМ…

Бир имога маҳтал бўлиб у,

Бу ён, у ён ўтаверади.

Тутқазсалар ҳаттоки оғу,

Лом-мим демай ютаверади.

Ким ўғри-ю, ким тўғри, билмас,

Бир бошдан у тутаверади.

Фақат амр қилсалар шу бас,

Пичоқ олиб бутайверади.

Салла десанг каллани шу он,

Бир-бир кесиб отаверади.

Инсон сифат арқонли ҳайвон,

Етакласанг кетаверади.

* * *

Нега ҳиссиз эмассан, айтгил,

Девор каби тўнкалар мисол.

Ҳар қадамда титрайверсанг дил,

Демак, умрим ўтади қаттол!

Қай ҳолатга қиларсан тоқат,

Қай бирига э, майли, дейсан.

Тақдиримда шу бўлса фақат,

Қайси бир кун бошимни ейсан!

* * *

Нимадандир тўлмайди кўнглим,

Секингина қўяр хўрсиниб.

Атроф сокин,

Овоз бермас - жим,

Ўз тафтида яшар исиниб.

Атиргуллар турфа, ранго-ранг,

Бири тиниқ,

Бири хомушроқ.

Тутар бири ўзини аранг —

Офтобдан ер унга яқинроқ.

Суйкалади ел ҳам бемалол,

Тиконларни писанд этмайди.

Оловланган япроқлар беҳол,

Новдаларни маҳкам тутмайди.

Хазонларнинг намхуш ифори,

Димоғингга урилар бесас.

Титраётир қалбимнинг тори,

Ҳаяжонда ҳар чиққан нафас.

* * *

Кўнглим,

Бунча сиқилма,

Эзма,

Хазонрезги чоғларни ўйлаб.

Бир кун тотли,

Бир куни туздай,

Ҳаёт шундай — ўтади куйдай.

Дунё шундай яралган азал,

Кўкат бир кун айланар хасга.

Қувончу ғам қўйнига ҳар гал,

Меҳмон келар о, бир нафасга…

***

Осмон яна бўзлади қаттиқ,

Қарсиллади чақмоқ тошлари.

Селлар қуйди аччиқма-аччиқ,

Тоғ бўлди-ку, замин дошлари.

Бу севинчми ёки дард, билмам,

Нелардандир юрак тўлгандай?!

Кўз ёш тўкиб неки бўлса ҳам

Енгил тортгин, сочиб бўлгандай.

Қайтгил, яна кўнгил боғига –

Кулгулари таралсин унинг.

 

Ҳидларини бўйлаб доғидан,

Хотирангдан уйғот севгилинг.

* * *

Тинади шовқиннинг шашти ҳам шу он,

Кенг хона сув сепиб қўйгандек —

Жим-жим.

Тикилган ранг-баранг чеҳралар ҳайрон,

Аталган гулларни олар экан ким.

Қутлуғ кун шарафи

Сўзларда яйрар,

Тўлғониб оқади туйғулар саси.

Кун келиб

Бу боғда булбуллар сайрар,

Боғланиб кўнгилга кўнгил риштаси.

Уфурар бир хушбўй —

Юрак ҳаприқар,

Сочилиб кетишин истар шу онда.

Қараган ҳар кўзга оловлар ёқар,

Талпинар меҳрга,

Меҳр томонга.

Кўнгиллар йўл бермас,

Кўнгил ҳар ҳолда…

Начора,

Қўл чўзар сабр-қаноат.

Эзгулик опичлаб юрган бечора,

Яхшилик тилайди уларга фақат.

Неларни истамас,

Хаёллар турли,

Қарашлар турфа ранг,

Чигал ўй, хоҳиш.

Ўрмалар гоҳ зимдан,

Гоҳида сирли,

Кўз тиккан бу олам —

Гўё нотаниш.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Дўстлар дийдорида шодлик мужассам

 

Икки қардош, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб, томонлар манфаатига хизмат қилмоқда. Айниқса, сўнгги ойлардаги икки мамлакатнинг турли даражадаги делегациялари ташрифи, бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар жараёнида эришилаётган келишувлар ҳам икки томонлама муносабатларни янги босқичини бошлаб бермоқда. Албатта, давлатлар миқёсидаги сиёсий-

Муфассал...

Қаҳратонда бойчечаклар очилди

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Яқинда бир воқеанинг шоҳиди бўлдим: қарғалар эски мозор устида фарёд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195315

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598448
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1303
3342
9861
8563896
34552
117875
8598448

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:39:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015