Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2010
Печат

 

nuqra-sunnatniyoНуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин

япроқлар пардасига ўраниб олган бир бўлак қуёш, жамалакларини шамол тўзғитган тошкўчадаги митти қизалоқлар унинг тийран кўзларига муҳрланиб қолади ва шеърий мисраларга айланади.

 

ТОЖИК ВА ЎЗБЕК ХАЛҚИ ДЎСТЛИГИ ВАСФИДА

Икки халқмиз битта новда, бир дарахт,

Ҳамжавор, ҳамсоямизу некубахт.

 

Битта хоку бир чаман бўлгай она,

Томир отдик решамиз бирдир яна.

 

Битта тоғнинг сувларин ичдик, аё,

Елкамиздан сочадир хуршид зиё.

 

Ул Бухоро илму ирфон дафтари,

Бизга Помир бўлди шуҳрат минбари.

 

Жомию Фонийга ворис, ошнамиз,

Ёр-биродарлик кўйида ташнамиз.

 

Яхшидир ҳамдину ҳам ҳамгил бўлиш,

Ҳамзабонликдан кўра ҳамдил бўлиш.

 

Ўзгани биз ҳар доим ўз айтамиз,

Биз омонликдан доим сўз айтамиз.

 

ДЎСТ НИГОҲИ

Дилим боғидаги гуллар, чечаклар,

Дўстнинг нигоҳидан гардсиз, оқ экан.

Бир дўстнинг бир очиқ, иссиқ нигоҳи,

Барча неъматлардан афзалроқ экан.

 

Меҳр нигоҳи-ла қарагин, эй дўст,

Бошдан оёғимиз қуёшдир, қуёш.

Бир кам дунё дерлар, ушбу дунёни,

Ва лекин камчилик бўлмасин подош.

 

Ёмон сўз айтмагин менинг олдимда,

Танимасман бундоқ йўлни, арсани.

Мен ушбу дунёда кўрганим йўқдир,

Яхшиликдан бошқа яхши нарсани.

 

ОЛМА

Мен ҳеч кимдан эмасман баланд,

Умрим тенгдир хору хасларга.

Мен заминий, ерлик, ишим йўқ

Ул самовий мағрур касларга.

 

Аташибди мени Нуқра деб,

Дўстлар Тилла, дейдилар, хушбахт.

Мен муқаддас она-Заминга,

Томир ёйган кичик бир дарахт.

 

Кимга керак ўжарлик, ахир,

Бир майсаман, эмасман наби.

Фақат унга таъзим қиламан,

Олмаларнинг новдаси каби.

 

Сайфулло Қулаев таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

ЙИЛ МУҚИМ ЎРИНДА ЯКУНЛАНДИ

 

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) жаҳон миллий терма жамоаларининг ўтган 2017 йилнинг сўнгги ойи-декабр учун рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 255 очко билан ўзининг аввалги 126-ўрнида муқим қолган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195734

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598750
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1605
3342
10163
8563896
34854
117875
8598750

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 12:36:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015